El Mundo маълумотларига кўра, «Барселона»нинг умумий қарзлари бир миллиард 173 миллиона еврони ташкил қилади, бунда ушбу қарзнинг 730 миллион евроси қисқа муддатли даврда тўланиши керак. 266 миллион еврони эса клуб банкларга 30 июнгача қайтариши керак.
Клуб маълум маънода ўз ўйинчиларининг юлдузли мақоми қурбонига айланди: даромадларнинг 74%и машҳур футболчиларга маош тўлашга сарфланади. Испаниянинг COPE нашри маълумотларига кўра, «Барселона» ўйинчилар билан йиллик тўловларни ҳисоб-китоб қилиш мақсадида банкдан рибога пул (кредит) олишига тўғри келган. Бунда улар декабр ва январ учун пулларини кўргани йўқ, бу қарзларни уларга февралда тўлаш ваъда қилинди.
Бундан ташқари, "Барса" га ўтган футболчилари учун бошқа клубларга қарзлар ҳали тўланмаган. "Ливерпуль" билан Филиппе Коутиньо учун, "Аякс" билан Френки де Йонг учун ҳисоб-китоб қилинмаган. Малколм, Артур ва Артура Видал ҳозир клуб учун ўйнашмайди, лекин улар учун қарзлари ҳали ҳам тўланмаган. Трансфер битимлари бўйича қарзнинг умумий миқдори 126 млн еврони ташкил этади.
Жаҳон футболи гранди каби улкан корхона кредитга яшаётган вазият қандайдир ғайриоадтий ҳолат саналмайди, лекин умумий иқтисодий фаолликни, хусусан, спорт санотини озиқлантирадиган туристик фаолликни «ўлдирган» жаҳон пандемияси ғайриодатий ҳисобланади. Трибуналарда мухлисларсиз ўтган 2020-йилга 2021 йилни ҳам қўшиб қўйиш керак, чунки бу жиҳатдан у унчалик фарқ қилмайди. "Барселона" клуби клубнинг "Камп Ноу" стадионида февралдан 25% ва майдан 50% да мухлслар билан тўлдирилса, 56 млн евро ишлаб олиши мумкинлигини ҳисоблаб чиққан. Аммо ҳозир уларни қўлга киритишлари аниқ эмас.
"Барса" нинг барча муаммолари билан бирга ёдда тутиш керакки, ўтган мавсум охирида ҳам дунёнинг энг кўп даромад кўрган бу клуби олган даромаднинг ярми 2020 йилги карантин йилига тўғри келди. Клуб 715 млн евро ишлаб топиб, «Реал Madrid» (714,9 млн евро), «Бавария» (634.1 млн евро), «Манчестер Юнайтед» (580.4 млн евро) ва «Ливерпул» (558.6 млн евро) клубларидан ўзиб кетди. Кичик клубларда грандларнинг харажатлари йўқ, лекин улар ҳам пул топиш учун жуда кам имкониятларга эга, шундай экан, футбол бу қийин пайтларда энг кўп зарар кўрган бизнеслардан биридир.
Инқироз даврида бизнесда кўп нарса ностандарт муаммоларни ҳал қилишига тўғри келадиган раҳбарга боғлиқ. "Барселона" эса клуб президенти ким бўлишини кутмоқда. Шу коронавирус туфайли янги президент сайланиши қолдирилди ва энди янги сана – 7 март куни дунё сайёрамиздаги энг катта жамоанинг қарзларини тўлайдиган шахс номини билиб олади.