loader
Foto

Мессисиз «Барса» одамни қўрқитяпти: 2019 йилнинг 5 ўйинида 4 та мағлубият ва битта дурранг

Мессисиз «Барселона». Мавсум-18/19 статистикаси

«Интер» 2:0 (чемпионлар лигаси)

«Реал» 5:1 (Ла Лига)

«Культураль Леонеса» 1:0 (Испания кубоги)

«Райо Вальекано» 3:2 (Ла Лига)

«Интер» 1:1 (чемпионлар лигаси)

«Культураль Леонеса» 4:1 (Испания кубоги)

 «Леванте» 1:2 (Испания кубоги)

«Севилья» 0:2 (Испания кубоги)

«Уэска» 0:0 (Ла Лига)

«Сельта» 0:2 (Ла Лига)

«Атлетик» 0:1 (Ла Лига)

Кўриб турганимиздек, ўтган мавсумнинг бошида ҳаммаси жойида бўлган, лекин кейин нимадир «бузилган». Мессисиз сўнгги ғалаба ўтган йилнинг декабрида қозонилган. Ҳа, Лео унчалик кўп ўйин ўтқазиб юбораётгани йўқ, лекин 2019 йил усиз ўтган бешта ўйиннинг барчасида «Барса» юта олмади.

Эрнесто Вальверде «Атлетик»дан мағлуб бўлгандан кейин муаммони тан олди.

«Биз Лео [Месси] ёрдам берадиган вазиятларга кўнкиб қолганмиз, лекин у йўқлигида ҳам вазиятни ўнглай олиш керак. Лео йўқлигида биз жуда яхши ўйинлар ўтказгандик. Албатта, бу ерда [Бильбао] ўйганимизда у етишмади», – деди Вальверде.

Мураббий бу ҳақида аввалроқ ҳам гапирганди – Леосиз «Барса»да бир ўзи ўйинни ҳал қилишга қодир бўлган ўйинчи йўқлигига шама қилганди.

«Месси бизни муаммолар гирдобидан чиқаради».

Бу йил ёз Месси учун оғир келди. Америка кубоги, энг узун бўлмаган таътил, АҚШ бўйлаб турни ўтказиб юбориш ва машғулотларда олинган жжароҳат. Кутилмоқдаки, «Барселона» сардори келаси ҳафта машғулотларга қайтади – ўзини тиклаш учун маълум бир вақт талаб қилинади.



Вальверде бошқа йўл топишига тўғри келади



Эҳтимол, бу Вадим Лукомский анчадан бери гапираётган нарсаларнинг оқибатидир. Қисқача айтадиган бўлсак: Месси ҳаддан ташқари даҳо, «Барса» ҳамма нарсани унинг атрофида ташкиллаштиради – ва бу жамоа учун ҳам, бошқалар учун ҳам фойда келтирмаяпти.