loader
Foto

Индонезияни ким ва унима учун портлатяпти?

Ҳалок бўлганлар ва ярадорлар сони аниқлаштирилмокда, портлаш сабаби ҳам номаълум, лекин шуниси эътиборга лойиқки, худди шу куни Индонезияда қандайдир террорчи-ҳудкушлар Макассар соборини портлатган.

Албатта, буларнинг барчаси тасодифдир, аммо бу мувофиқлаштирилган террорчилик ҳаракатларига ўхшайди.

Агар Индонезия социалистик мамлакат бўлиб, Венесуэла каби жаҳон иқтисодиётининг локомотивлари ортидан ёрқин келажак сари ҳаракат қилаётган бўлганида, унда портлаш сабаби жуда аниқ: Америка империализмининг ҳийла-найранглари бўларди.

Ёки нефт заводи Эронда портлаганида ҳам у ерда кун каби аниқ равшан бўларди: тиш-тирноғигача динамит билан қуролланган сионист агентлари, Исроил ҳарбийлари ва кўрфазида турган самолёт ташувчи кема трюмидаги америкалик ёвуз сеҳргарлар.

Бироқ, Индонезияда социализм билан ҳаммаси жойида, шу сабабли завод кечагина ажойиб кўринишда эди.

Сеҳргарлар ва ҳарбийлар Индонезиязида ҳаммаси ўзиники, ёмон кўзлар истисно, лекин теракт бўлиши мумкин. Бироқ, бунинг ортида ҳақикатдан террорчилармикан?

2020 йил апрелидан бошлаб дунёда “террорчилар” сони қандайдир кескин қисқарди, гўёки пандемия ҳамма бебошларни йўқ қилгандай ва бу бебошларни бошқарадиган глобал структураларда бошқа, муҳимроқ ишлар пайдо бўлгандай. Буларнинг иккинчиси ҳақиқатга яқинроқ кўринади, чунки ҳеч қандай пандемия инқилобчиларга таъсир этмайди.

Мисол учун, эронлик оятуллолар ва уларнинг хусий дўстларида маммолар борлиги аниқ. Чунки эронликлар пандемия оқибатида ёки бошқа сабабга кўра мўр-малахдай ўлиб кетаётган бир пайтда оятуллолар ҳеч қандай қийинчиликларга қарамасдан, матонат билан кураш олиб бордилар ва доим нималарнидир портлатиб юрдилар. Лекин бошқа жойларда ҳаммаси тинчиб қолди: ҳеч ким олмон устига автобусда бостириб бормади, соборларга ўт қўймади, инглиз кампирларини қўлида болта билан қувламади. Агар қаердадир қандайдир фавқулодда воқеа рўй берган бўлса, у хам шов-шув бўлмади ва кўп қурбонлар кузатилмади.

Лекин энди дунёда нимадир рўй берган кўринади ва яна терактлар бошланди. Бу вазиятни қандай талқин қилишни билмай ҳам қолдик.

Шундай қилиб, агар биз оптимистик бўлсак, пандемияга қарши кураш билан боғлиқ дунё саҳна ортидаги ҳаракатлар аллақачон тугаган ва эски стандартлар бўйича, яъни халқаро терроризмга қарши кураш ва буларнинг барчаси билан дунёни бошқаришга қайтган деб ўйлаган бўлардик. Бошқа томондан, агар биз пессимист бўлганимизда, ҳозир иккиси бирда бўлади, деб ўйлаган бўлардик: эрталаб пандемияга қарши кураш, кечқурун халқаро терроризмга қарши кураш - улар яна ҳамма жойда бирор нарсани портлатишга киришади.

Бироқ, биз оптимист ҳам эмас, пессимист ҳам эмас, балки реалистлармиз, шунинг учун биз иккала версияни ҳам у ёки бу даражада тўғри ва ҳақиқат ўртада ётади деб ҳисоблаймиз. Бошқа сўзлар билан айтганда, тез орада қайсидир террорчилар бир жойда пайдо бўлади ва, эҳтимол, улар ҳатто бир вақтнинг ўзида карантин бузувчилар бўлади, шунинг учун биз воқеалар ривожини кузатиб борамиз...

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР