Озарбайжон Экология ва табиий ресурслар вазирлигининг маълум қилишича, денгиздаги портлашни тергов қилиш вазирлик мутахассислари ва сейсмология хизмати мутахассислари томонидан олиб борилмоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, портлаш сабаби лой вулқонининг отилиши бўлиб, бурғулаш платформаларида ҳамма нарса жойида ва нефт/газ қазиб олишш нормал режимда кетмоқда.
Одамлар доимо расмийларнинг баёнотларига кўп ҳам ишонмай келган, сўнгги ўн йилликларда уларга умуман ишонишмайди, шунинг учун аслида нима бўлганини яқин орада била олмаймиз, эҳтимол ҳеч қачон билмаймиз ҳам. Бироқ, қуйидаги нарсалар эътиборни тортади.
2021 йил 2 июлда Руминиянинг Мидия-Нэводари портида мамлакатдаг энг йирик нефтни қайта ишлаш комплекси портлади.
Бир сутка ҳам ўтмасдан Мексика кўрфазида Pemex компаниясининг қувури портлади.
Ҳар бир алоҳида ҳолни таҳлил қилганда қандайдир диверсияни фақат эҳтимолий, шунда ҳам эҳтимоли энг паст вариант деб ҳисоблаш мумкин – Мексикада умуман сейсмология одатда биринчи ўринга чиқади. Бироқ, кетма-кет учта портлаш энди жуда ҳам нормал ҳолат эмас, қандайдир иссиқ ҳаво, лой вулканлари ва пала-партишлик билан буни тушунтириб бўлмайди.
Шу билан бирга, дунёда озиқ-овқат омбори ёнғинлари эпидемияси кузатиляпти, ҳамма нарсани етказиб беришда ғалати узилишлар бошланди. Шу нуқтаи назардан, мамлакатлар ва халқларни кейинчалик элетромобилларга ўтказиш билан CО2 чиқиндиларини камайтириш мақсадида энергия секторига алоҳида эътибор қаратган ҳолда баъзи глобал ўйинлар бошланганини истисно қилиш мумкин эмас.
Ўхшаш ҳолатлар қонуни учун учта авария кўплик қилади, аммо қандайдир глобал диверсия ҳақида хулосалар учун етарли эмас. Бироқ, агар бу тахмин тўғри бўлса, унда Норвегия, Саудия Арабистони, Техасдан ва, албатта, ажойибу-ғаройиб Газпромдан янгиликлар кутишимиз керак, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб қоламиз.