loader
Foto

Пандемия оқибатидаги ўлим кўрсаткичларига аввалгидек бутун дунёда муносиб баҳо берилмаяпти

"Дунё бўйича 137 млн кишининг касалланишига олиб келган COVID-19 эпидемияси қурбонлари сони 3 млн.га яқинлашмоқда. Сўнгги кунларда, айниқса, Бразилия ва Ҳиндистонда ўлим кўрсаткичлари яна-да ўсмоқда: ўлим ҳолатлари сони бир йилда 2 млн.га яқинлашди, бироқ 3 млн.га етиш учун атиги уч ой етарли бўлди. Ушбу янги тўлқинни Буюк Британия, Бразилия ва Жанубий Африкада аниқланган янги хавфли вариантларга, шунингдек, соғлиқни сақлаш чоралари ва чекловлар қаршисида аҳолининг чарчашига боғлаш мумкин", - дейилади мақолада.

"Аммо ўлим сабаблари бир қитъадан бошқасига, ҳатто мамлакатдан мамлакатга қараб ўзгариб туради, чунки улар коронавирус билан боғлиқ ҳолда, шифохоналарда ёки уйда қайд қилинганлигига қараб хабар қилинади. Бу рақам соғлиқни сақлаш тизими, ижтимоий ва статистик тизимларнинг ишончлилиги ва сиёсий шаффофлик даражасига қараб ҳам ўзгариб туради", - дея таъкидлайди муаллифлар.



"(...) Испанияда 75300 дан сал кўпроқ бемор вафот этди. 2020 йил декабр ойида Педро Санчес ҳукумати 2020 йил мартдан майгача бўлган давр учун ўлим сонини ўсиш томон қайта баҳолашига тўғри келди. Оқибатда, ўша пайтда тақдим этилган маълумотларга қараганда 70 фоиздан юқори натижа олинди. Май ойи охирида Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 билан боғлиқ 27127 та ўлим ҳолатини маълум қилди. Бу рақамлар Миллий статистика институти томонидан текширилгандан сўнг 45684 тага ўзгарди", - дея қайд этади нашр.



"(...) Польшада пандемия демографияга кескин таъсир кўрсатди. Оқибатда демографик қайчи юзага келиб, туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари ҳолати Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан бери уларнинг энг ёмон нисбатига олиб келди. Шундоқ ҳам 2012 йилдан бери нолга тенг ёки манфий бўлиб турган аҳолининг табиий ўсиши 2020 йил 129 минг нафарга тушди, ўтган йили эса 36,4 минг бўлганди. Бундай натижа сабабларидан бири – барча сабабларга кўра, ўлим даражасининг 20 фоиз юқорилиги – Европа Иттифоқи учун рекорд ҳисобланади. Тест сиёсатидаги номувофиқликлар туфайли 486 мингта ўлимдан атиги 28500 таси COVID-19 билан боғлиқ деб қайд этилган", - деб ёзади Le Monde.

"Марказий ва Шарқий Европа бўйича айрим статистика маълумотлари шуни кўрсатадики, COVID-19 туфайли ўлганлар сони тўғри баҳоланмаган. Масалан, Сербияда сўнгги 12 ой ичида ортиқча ўлим кўрсаткичлари ўтган йилнинг шу даври маълумотларига нисбатан 15 мингга кўп бўлган. Ҳукумат эса расман SARS-CoV-2 оқибатида атиги 5270 та ўлим ҳолати ҳақида маълум қилган", -дейилади нашр маълумотида.



(...) Россияда рақамларнинг тўғрилиги масаласи пандемиянинг бошиданоқ кўтарилган-ҳолатлар сони бўйича ҳам, ўлим даражаси бўйича ҳам. Охирги банд бўйича мамлакат ҳисоблашнинг, айниқса, чекловчи усули билан ажралиб туради. Бунга сабаб фақат касалхонада вафот этган беморлар ҳисобланади, чунки уларнинг ҳаёти давомида амалга бир неча ижобий тестлар бўлган".



"Роспотребнадзор” ҳар куни ЖССТга айнан шундай ўлим ҳолатлари ҳақида хабар қилади, халқаро таққослашлар  учун айнан шундай рақамлардан фойдаланилади. Ҳисоб-китоблар бундан каттароқ кўрсаткичлари келтирадиган “Росстат” маълумотларидан фарқ қилади. Бироқ фақат 2020 йил декабрининг охирига келиб, ҳукумат биринчи бор бу номувофиқлик  ҳақида гапирди. Сўнгра Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ижтимоий сиёсат масалалари бўйича ўринбосари Татьяна Голикова 2020 йил январдан ноябргача кузатилган ортиқча ўлим ҳақида маълумотларни келтирди (ўтган йилга нисбатанна 229700 ҳолат кўпроқ) ва 81 фоиздан ортиғи COVID-19 билан боғлиқлигини айтди. Бу эса расмий рақамлардан 3 ва ҳатто 4 баравар юқори", - дея изоҳ беради журналистлар.



"Ўшандан бери, Россиянинг ҳисоблаш усули ўзгаргани йўқ. Шундай қилиб, 2020 йил апрелдан 2021 йил февралгача ортиқча ўлим кўрсаткичи таққослаш нуқталари қараб 376 мингдан 415 минггачани ташкил қилади, бу эса Россияни ўлим даражаси энг юқори бўлган давлатлардан бирига айлантиради. 31 март ҳолати бўйича расмий ҳисобот COVID-19 туфайли 96 минг киши ўлганлигини кўрсатди", - дейди нашр.



"АҚШ да Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, пандемиядан 562 мингдан ортиқ ўлим, яъни COVID-19 билан боғлиқ бутун дунё бўйлаб ўлимларнинг 19 фоизга яқини қайд этилган. Бироқ бу рақамлар мунтазам равишда давлат даражасида кўриб чиқилади. Чунки 2020 йил октябрига бўлган ҳолатда Америка тиббиёт ассоциацияси март ва август ойлари орасида хабар қилинган ортиқча ўлимларнинг фақат 67 фоиз пандемияга алоқадорлигини тахмин қилди. Бу яна эҳтимолий камчилик ҳақида хулоса чиқариш имконини беради", - деб таъкидлайди журналистлар.



"Дастлабки ойлардаги статистика асосан афро-америкаликлар, латинолар ва туб америкаликлар орасида этник озчиликлар ўртасида ортиқча ўлим кўрсатди. Мисол учун, энг катта зиён кўрган мегаполис сифатида Нью-Йорк кўрсатилди. Соғлиқни сақлаш бошқармаси натижаларига кўра, ёш тоифалари бўйича тузатиш киритилган ҳолда COVID-19 туфайли ўлим коэффициенти латинослар учун ҳар 100 минг кишига 22,8 киши, афро-америкаликлар учун 19,8 киши, оқ танлилар ва осиёликлар учун мос равишда 10,2 ва 8,4 кишини ташкил қилади (АҚШда бундай белгилаш Ғарбий Осиё, шу жумладан, Ҳиндистон ўз ичига олади)," дейди нашр.



"(...) Перуда ўлим кўрсаткичлари март ўрталарида эълон қилинган 50 минг кишидан ошиб кетган. Бироқ, ўлим ҳолатлари миллий Реестри (Sinadef) маълумотларига кўра, камида 125 минг ўлим коронавирус билан боғлиқ, бу расмий маълумотдан 2 баравардан ортиқ кўп деганидир. Бу фарқ тобора ўсиб бормоқда: Перу соғлиқни сақлаш вазирлиги факат ўлим пайтида коронавирусга ижобий тест бўлган ҳолатларни ҳисобга олади, Sinadef эса «шубҳа уйғотувчи» ва COVID-19 билан бирга бўла оладиган ҳолатларни (тиббий маълумотнома асосида ташхис қўйилган ва ўткир респираторли инфекциянинг оғир шакллари аломатлари билан боғлиқ шубҳали ҳолатлар) ҳам ҳисобга олади", - дейди муаллифлар.



"(...) Мексика расман 200 минг киши кўрсаткичидан ўтган, соғлиқни сақлаш вазирлиги март охирида яна 120 минг ҳолатни тан олиб, бу ўлимлар умумий сонини 321 минг кишига олиб келди. Ортиқча ўлим кўрсаткичлари одамлар тез-тез уйда вафот этадиган, тест ўтказишга унчалик кўникилмаган бу мамлакатда расмий ўлим кўрсаткичларини анча ёмонлаштиради", - дейди нашр.



"(...) Апрель бошидан касалланишларнинг рекорд даражаси қайд этилган Ҳиндистон сешанба куни рекорд даражадаги 184372 та ҳолат билан ҳар кунги скрининглар бўйича дунёда биринчи мамлакат бўлди. ЖССТ вазиятнинг жиддийлигини тан олган, аммо мамлакатда эпидемиядан ўлим даражасини аниқлаш ҳали ҳам қийин. Ҳиндистон йил давомида ижобий ҳолларда энг кўп касалланган ўша мамлакатлар орасида АҚШ дан кейин ва Бразилиядан олдин, яъни иккинчи ўринда бўлса-да (13.9 млн), Жанубий Осиёда жойлашган улкан мамлакат расман «атиги» 172 мингта, яъни АҚШ дан тахминан 3,4 марта ва Бразилиядан 2 марта кам ўлим ҳолатини кўрсатади"- дея таҳлил қилади нашр.



"Бундай ҳайратланарли даражада паст натижаларни аҳолининг ёшлиги билан изоҳлаш мумкин. Аммо Ҳиндистон, айниқса, қишлоқ жойларида вафот этганлар сонини бузиб кўрсатиши шубҳасиз. Ҳар учта ўлимдан иккитаси сабаби аниқланмаган ҳолда уйда содир бўлмоқда, аксарият таналар кун давомида кремация қилинади. Торонтолик тадқиқотчи ва Ҳиндистонда ўлим кўрсаткичлари бўйича эксперт Прабҳат Жанинг фикринга кўра, "COVID-19 қурбонлари сони пайтириб кўрсатилганлиги аниқ. Бироқ йирик шаҳарларда нисбатан камтарона нисбатларда, 10 фоиздан 20 фоизгача. Бошқа томондан, қишлоқ жойларида ҳақиқат билан фарқ жуда катта бўлиши мумкин".

Манба: Le Monde