Шунингдек, бундан аввал Эронда яна иккита воқеа рўй берган, бунда ҳаммаси Казвин шаҳрида завод, қандайдир кимёвий корхона портаб, ёнғин чиққанидан бошланган...
Кечга яқин эса Бушердаги АЭС яқинидаги ўт ва буталар ёна бошлади шундан кейин олов яқиндаги бошқа биноларга ҳам ўтиш хавфи юзага келди.
Бутун дунё эътибор берганидек, Эронда охирги пайтлар қандайдир техноген ҳолакатлар кетма-кетлиги кузатиляпти – у ерда нимадир портламаган бирон кун ҳам қолмади. Шу аснода Эроннинг Суриядаги баҳодирлари бошига ҳам нималардир ёғиляпти, номаълум учар жисмлар келтирган қандайдир метеоритлар тушяпти. Сурия соҳиллари яқинида лангар ташлаган денгизчиларнинг боши балодан чиқмай қолди.
Умуман олганда, Яқин Шарқдаги кескинлик кучайгандан-кучайиб боряпти. У янги ядровий битим имзолаш билан якунланадими, ёки Исроил муллалар муаммосини кескин ҳал қиладиими – маълум эмас. Лекин Исроилда миш-мишларга кўра, бутун мамлакат тарихида бўлган энг оммавий сафарбарлик бошланган. Бу эса, исроилликлар тинчиликдан умид қилмай қўйгани ва урушга тайёрланаётганидан дарак беради, шундай экан, воқеалар ривожини кузатамиз.