loader
Foto

Хусумат

Мужодала эса мазҳаб ва йўлларни намоён қилиб, уларни исботлашга таллуқли бўлган ҳолатдан иборатдир. Хусумат эса мол ёки мақсадли ҳаққа етишиш йўлидаги каломий тортишишдир. У бир пайт бошданоқ бўлса, айрим вақт бировга эътироз сифатида юзага келади. Тортишув эса олдин бўлиб ўтган сўзга эътироз қилиш туфайлигина пайдо бўлади. Оиша (р.а.) ривоят қилишларича, Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: “Аллоҳ учун энг манфур одам ўта хусуматчи бўлган кишидир”. Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.): Кимда ким бир хусумат тўғрисида илмсиз бўла туриб тортишса, то ундан чиқмагунча Аллоҳнинг ғазабида бўлади”, дедилар.

Баъзилар: “Хусуматдан сақлан, чунки у динни вайрон қилади”, дейишади. Айтишларича: “Тақволи одам ҳеч қачон динда хусуматлашмайди”.

Ибн Қутайба айтади: “Олдимдан Бишр ибн Абдуллоҳ ибн Абу Бакра ўтиб қолди ва: “Бу ерда нима учун ўтирибсан?”, деди. Мен, ўзим ва амакимнинг ўғли ўртасидаги хусумат туфайли ўтирибман, дея жавоб қилдим. У: “Албатта менда отангнинг бир яхшилиги бор. У билан энди сени мукофотлашни хохлайман. Аллоҳга қасамки, мен хусуматдан кўра динни кетказувчи, мурувватни камайтирувчи, роҳатни йўқ қилувчи ва қалбни машғул қилувчироқ нарсани кўрмадим”, деди. Шунда қайтиб кетиш учун ўрнимдан турдим. Хасмим, сенга нима бўлди, деди. Мен, хусуматлашмайман, дедим. У: Сен ҳақ мен томонда деб билдингми, деди. Мен: “Йўқ, балки ўзимни бундан ҳурматлироқ санадим”, дедим. У эса: “Мен сендан ҳеч нарса талаб қилмайман, у сенга”, деди.

Агар: “Агар бир инсонда ҳақ бўлса, модомики золим зулм қилиб турса унинг талаби ёки ҳимояси учун хусумат керакку? Унда бунинг ҳукми нима бўлади? Унинг хусуматини қандай мазаммат қиласиз?”, десангиз, билингки: “Албатта мазаммат ботил билан хусуматлашишга, билмаган нарсасига хусуматлашишга тааллуқлидир. Масалан қозининг вакили ҳақиқат қайси томонда эканини билмасдан туриб, хусуматда қайси томондан бўлса ҳам вакиллик қилади. Ва билмаган ҳолда хусуматлашади, ҳаққини талаб қилганни ҳақоратлайди. Лекин ҳожат қадар билан кифояланмай, балки ҳукмини ўтказиш ёки озор бериш қасдида хусуматда қаттиқ душманликни намоён қилади. Ва яна у хусуматга озор берувчи сўзларни аралаштирадиган, ваҳоланки ҳужжат нусрати ва ҳақиқат изҳори учун унга эҳтиёж бўлмаган кишига таллуқлидир.

"Тил офатлари"" китобидан

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Қалбдаги хусумат таъсирлари ва уларни тарк қилиш хусусиятлари