Муаллиф бу ерда шунга ишора қилмоқдаки, агар бирор инсон билан хусуматга бориб қолсангиз, афв этиш ва кечиб юбориш сиз учун хусуматда бардавом бўлишдан яхшироқдир.
У зот роҳимаҳуллоҳ рост айтган. Чунки хусумат динни йўқотади, ақлни машғул қилади, қалб ва фикр хотиржамлигини ўлдиради, ётар жойларни тор қилади. Афв этиш ва кечириб юбориш, гарчи соҳиби ҳуқуқи бузилган ва ютқазган бўлса-да, кўп ўлжага эга бўлади. Ушбу таъсирларнинг барчасидан халос бўлади. Эвазига роҳат, сакинат, фазл ва яхшилик берилади.
Ҳорис Муҳосибийнинг
"Рисолатул мустаршидийн" китобидан