Давлат ва маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари одамларни кузатиш ва баҳолаш учун CDC билан ишлаяпти, - дейди Янги ва зооноз юқумли касалликлар Миллий марказида посквирус эпидемиологияси бўлими бошлиғи Андреа МакКоллум. «200 киши – бу жуда кўп», – тан олади Макколлум.
Бу ҳаракатлар бир воқеа билан боғлиқ бўлиб, унда маймун чечаги юқтириб олган АҚШ фуқароси Нигерия пойтахти Лагосдан 9 июл тунги рейс билан Атлантага учиб келади, шу куннинг ўзида бу одам Далласга йўл олади. 15 июль куни у Даллас шошилинч тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилади, бу ерда эса унга маймун чечаги ташхиси қўйилади.
Кузатув остидаги одамлар орасида Лагос-Атланта рейсида касаллик юқтирган одам билан 6 фут масофада ўтирганлар ҳам бор; бошқалар эса шу рейсда салоннинг ўрта қисмидаги ваннадан фойдаланган; парвоздан кайин ваннани тозалаган авиакомпания ходимлари; стюардессалар ва Далласда бу киши билан алоқа қилган айрим оила аъзолари.
Макколлумнинг сўзларига кўра, Атланта-Даллас рейсининг касаллик юқтириб олган одам билан билвосита алоқа қилган йўловчилари – бошқача қилиб айтганда, унинг ёнида ўтирган одамлар – хавф остида қолиш эҳтимоли учун жуда қисқа таъсирга дучор бўлдилар.
«Биз билвосита алоқани N-95 ёки фильтрловчи респиратор йўқлигида уч соатдан ортиқ вақт бемордан 6 фут масофада бўлиш деб таърифлаймиз», – дейди Макколлум.
Маймун чечаги деб йўқ қилинган ягона инсон вируси саналган чечак билан боғлиқ вирусга айтилади. У чечакдан кўра камроқ оғир касалликларга сабаб бўлади, лекин у барибир жуда хавфли ҳисобланади. CDC хаабар қилишича, Далласда топилган маймун чечаги штаммидан ўлим даражаси 10%ни ташкил қилади.
Маймун чечаги одамларда жуда кам учрайди. 2003 йил АҚШ да Ганадан келтирилган жониворлар партиясида бу касалликни юқтириб олган бир нечта кемирувчилар ва бошқа майда сут эмизувчилар борлиги сабабли касалликнинг йирик авж олиши рўй берганди. Бешта штатда 47 та тасдиқланган ва эҳтимолий ҳолат қайд этилган. Бу Африка ҳудудидан ташқарида одамлар маймун чечагига чалинган биринчи йирик ҳолат бўлди.
Охирги йилар давомида Нигерияда маймун чечаги ҳолатлари авж олиши кузатилмоқда ва ҳозирда еттита ҳолат экспорт қилингани қайд этилган: тўрттаси Бирлашган Қиролликда ва биттадан Сингапур, Исроил ва АҚШ да. Буюк Британия билан боғлиқ ҳолатлардан бирида маҳаллий тиббиёт ходими бемор билан ҳимояланмаган мулоқот натижасида касаллик юқтириб олган.
Агар тиббиёт бўйича китобларда ёзиладиган нуқтаи назардан мулоҳаза юритадиган бўлсак - маймун чечаги одамлар учун хавфли эмас, касаллик юқтирилган ҳолатлар сони кўп эмас. Бироқ, агар ўқувчиларимиз эътибор берган бўлса, маймун чечаги мавзуси қандайдир мейнстримга айланяпти: 7 млрд кишидан ким касал бўлгани – бу ҳақида барча газеталар ёзяпти, барча машҳур экспертлар сўлак сочиб микрофон талашяпти ва нималарнидир шарҳлаяпти. Ва бу кўплаб сенситивлар кандайдир янги ва қўрқинчли пандемия тўлқинини ваъда қилиб, одамлар танасида пуфакчалар пайдо бўлиши билан биргаликда кузатиладиган касалликни таърифлаши фонида жуда шубҳали бўлиб кўринади.
Ҳозир эса суҳбатлар ҳарорати ортиб бораётган кўринади ва CDC шубҳа остида бўлган икки юз нафар фуқаролар ҳақида хабар беради. Шу асосда маймун чечагининг бир варианти коронавирус ўрнини босишини истисно қилиб бўлмайди. Биринчидан, шифокорлар жамоатчиликка бундай касаллик борлигига ўргатади, кейин ҳолатлар кўпаяди ва охир-оқибат янги пандемия пайдо бўлади, шунинг учун биз воқеалар ривожини кузатиб борамиз.