Жавоб: Ислом фиқҳ академияси уламолари ишнинг моҳиятини таҳлил қилиб чиқиб, шундай хулосага келдики, агар муддати ўтказиб юборилган тўлов бўйича пеня тўлаш шартлари оғзаки ёки ёзма равишда келишиб олинган бўлса, бундай битим турлари шариатда тақиқланган битимларга киради, чунки улар тўғридан-тўғри «судхўрлик» тушунчасига мос келади.
Нуфузли олимлар ва муфассирлардан бўлган Жалолиддин Маҳаллий, Бағавий, ибн Касирнинг ёзишича:
Исломдан олдинги даврда, қарзни тўлаш вақти келганда араблар қарздорга қарата «сен қарзни тўлашинг керак ёки унинг устидан қўшимча тўлашингга тўғри келади» деб айтарди. Агар қарздор қарзни тўламаса, бунга қўшимча тўлов белгиланарди ва қарзни қайтариш муддати узайтириларди. Бу иш ҳар йили амалга ошириларди. Натижада қарздор дастлаб тўлаши лозим бўлган қарз миқдоридан анча кўп миқдорда тўлашига тўғри келарди. Ислом келиши билан эса, Аллоҳ таоло бу ишни тақиқлади ва «Оли Имрон» сурасининг бир юз ўттизинчи оятини назл қилди.
Манба: Ислам.Ру