ТАСС маълумотларига кўра, шу йилнинг 1 сентябрь ҳолатига приставлар россияликлардан кредит ташкилотлари олдидаги 1,7 трлн рубллик 4,5 миллионта қарзни ундириб берган (ўртача қарз миқдори 377 минг рублни ташкил қилди).
«Ҳар уч кишидан биттаси Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эга эмас», – хабар беради ФССП. Минтақалар бўйича статистикага кўра, четга чиқишнинг чекланиши ҳақида қарорлар энг кўп Краснодар ўлкаси, Москва, Бошқирдистон, Татаристон ва Москва вилоятида чиқарилган.