loader
Foto

АҚШ биологлари «Дельта» штаммининг циклик ривожланиши мумкинлигини айтмоқда

Daily Mail ёзишича, охирги 2 ҳафта АҚШда коронавирус ривожланиши секинлашди. Касалликка чалинишлар сони бу вақт ичида атиги 15%га ўсди. Шунингдек, Буюк Британия ва Ҳиндистонда ҳам COVID-19 «Дельта» мутацияси билан касалланиш ҳолатлари сони икки ойдан кейин пасайишни бошлади.

Экспертларнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар ҳудудида ушбу штамм тарқалишининг авж олиши икки ойча олдин бошланган бўлиб, шу сабабли тезда пасаяди. Хусусан, 2 августдан 16 августгача вирусга чалинганлар сони 67% (кунига 85 минг кишидан 142 минг кишигача) ўсди. 17 августдан 31 августгача эса - 15% (кунига 139 минг кишидан 160 минг кишигача).

Америкалик тиббиёт ходимларининг ҳисоблашича, «Дельта» штамми циклик равишда, икки ой давом этадиган босқичлар билан ривожланади. Уларнинг ишончи комилки, пасайиш кейинги, кучлироқ авж олиш, шунингдек, йил якунида коронавирус янги тўлқини бошланиши олдидан тин олиш бўлиши мумкин.

Миннесота университетидан эпидемиолог Майкл Остерхольмнинг сўзларига кўра, олимлар коронавирус ривожланишини тушуниш борасида «ибтидоий давр»да. Тиббиёт ходимлари айрим одамлар муайян мутациялар учун заифдир, шу сабабли улар касалланганидан кейин вирус чекинишни бошлайди, деб ҳисоблайди.

«Муйян бир жойдаги одамлар гуруҳ орқали ўтиш учун вирусга 2 ой керак бўлади. Сўнгра у одамлар «доирадан ташқарига» чиқмагунча тарқалмай қўяди. Масалан, саёҳат қилишни бошламагунча», — изоҳ беради Остерхольм.