Исроил томонидан Ғазо секторининг турли ҳудудларига қарши уюштирилган ҳужумларда фаластинлик 43 киши ҳалок бўлди. Улар орасида аёллар ва ёш болалар ҳам бор.
Ғазо секторидаги ҳарбий бўлмаган мудофаа бошқармаси томонидан мавзу ҳақида берилган баёнотга кўра Исроил 21 - сентабр ҳафтанинг шанба куни эрталабдан бери Ғазо секторига қарши кўплаб ҳужум уюштирди.
Ҳужумларда фаластинлик 43 киши ҳалок бўлар экан улардан 14 нафари ёш бола, 5 нафари эса аёл кишидан иборат. Ҳалок бўлганлардан ташқари 30 киши тан жароҳати олар экан, улардан 9 нафари ёш бола.
Исроилнинг Рафоҳ шаҳридаги дори – дармон омборини нишонга олиши оқибатида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 4 нафар ходими ҳалок бўлди.
Бошқа томондан Фаластин Соғлиқни сақлаш вазири Мажид Абу Рамадан, Исроилнинг Ғазо секторига қарши ўтган 2023 - йилнинг 7 - октабридан бери уюштирган ҳужумларида ҳалок бўлган тиббий ходимлар сони 990 нафардан ошганини маълум қилганди.
Европа - Оръта ер денгизи инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан берилган баёнотда эса, Исроилнинг ўтган ойдан бери Ғазода ўз уй – жойидан маҳрум бўлганлар жон сақлаган 21 та мактабни бомбалагани ва ушбу воқеа оқибатида фаластинлик 267 киши жон бергани, юзлаб инсон эса тан жароҳати олганини ифода этган эди.
Абу Муслим (Турк матбуоти асосида)