Ёав Галлант «Оғирлик маркази шимолга силжимоқда. Биз кучларимиз, ресурсларимиз ва энергиямизни шимолга силжитмоқдамиз» - деди у.
Исроил мудофаа вазири Ёав Галлант Ливан бўйлаб электрон қурилмаларда содир бўлган терактдан сўнг унинг сўзларига кўра, унинг мамлакати «эътиборни Ливан фронтига қаратди ва урушда янги босқич бошланди».
Исроил матбуотидаги хабарларга кўра, Ёав Галлант Исроил шимолидаги Ҳайфа шаҳри яқинидаги ҳаво базасига келган.
«Оғирлик маркази шимолга силжимоқда. Биз кучларимиз, ресурсларимиз ва энергиямизни шимолга силжитмоқдамиз.» - деди у.
«Менимча, биз урушнинг янги босқичининг бошида турибмиз. Биз мослашишимиз керак», - дейди Галлант.
Вақт ўтиши билан биз изчилликни кўрсатишимиз керак. “Бу уруш катта жасорат, қатъият ва матонат талаб қилади деди.
Галлантнинг таъкидлашича, Исроилнинг шимолдаги ҳужумидан мақсад эвакуация қилинган Исроил фуқароларининг уйларига эсон-омон қайтишлари эди.
Унинг айтишича, Ғазо секторидаги исроиллик асирларни унутмаганлар.
Исроил Бош штаб раҳбари Герзи Ҳалеви, Ҳизбуллоҳ билан тўқнашувлар давом этаётган шимолий ҳудуд учун ҳужум ва мудофаа режаларини маъқуллаганини билдирди.
«Ҳизбуллоҳ учун ҳар бир босқичда эваз юқори бўлиши керак». - деди у.
Шимолий қўмондонликдаги вазиятни баҳолаган Ҳалеви:
Ҳизбуллоҳ билан тўқнашувлар туфайли эвакуация қилинган шимолдаги исроилликларнинг уйларига қайтишига имкон берадиган хавфсизлик шароитларини яратишга қарор қилганликларини айтди.
Унинг таъкидлашича, «улар ҳали фаоллашмаган кўплаб қобилиятларга эга». деб айтди.
Бир кун олдин пейжерларда ва кеча бутун Ливан бўйлаб рацияларда портлашлар содир бўлди.
Ливан расмийлари портлашлар учун масъул деб ҳисоблаган Тел-Авив маъмурияти бу борада сукут сақламоқда.