Бош муфтийнинг жамоатчилик орасида обрўси тушиб кетгани ва диний идора амалдорларининг араб тилини билиш даражаси пастлиги илгари ҳам бир неча бор танқид қилинган. Қозоғистон мусулмонлари диний идораси низомида муфтийга қўйиладиган талаблар бўлимида Бош муфтий "давлат тилини ва араб тилини мукаммал билиши" кераклиги айтилган. Шунингдек, Науризбай Отпенов араб тилини яхши билмаслигини жамоатчиликка ошкор қилмаслик учун араб давлатлари элчилари билан таржимон орқали гаплашаётгани аниқланган. Бироқ, бундай ҳийла билан Бош муфтий ҳеч қачон ўз қобилиятсизлигини яшира олмайди. Шундай бўлди ҳам. Масалан, Миср элчиси Қозоғистон бош муфтийсининг араб тилини билмаслигига ҳайрон бўлиб бошини чайқаган бўлса, Суриянинг Қозоғистондаги собиқ фахрий консули Самир Дерех, Науризбай Отпеновнинг араб тилида қийналиб сўзлаганини эшитиб, "Афсуски, бош муфтийнинг араб тили жуда камбағал", деган эди.
Буларнинг ҳаммаси Науризбай Отпенов билан бўлган муаммонинг бир қисми. Ҳақиқий шармандалик Мисрнинг Қоҳира шаҳрида Ал-Форобийга бағишланган халқаро конференцияда бўлган эди: Науризбай Отпенов етмишта тилни яхши билган, илм-фан ривожига буюк ҳисса қўшган аждодимизнинг лақабини нотўғри талаффуз қилган. Дунёга машҳур буюк уламога бағишланган халқаро конференцияни ташкил қилган ташкилот бошлиғи исмини ҳам хато айтган Науризбай ҳожи қийин аҳволга тушган эди. Буни биз конференция видеосидан кўришимиз мумкин.
Ёшлигида мадрасада ўқиб, кейинчалик Шом ва Мадинада арабчамни яхшилаганман. Бир неча йил Атирау масжидида имом ноиби бўлиб ишлаган мендек одам ҳам Науризбай Отпенов билан солиштирганда араб тилида яхши гапирар эканман. Қолаверса, муфтият ҳақидаги танқидий мақолаларимни диний идора раҳбарияти асоссиз равишда рад этиб, "бу тўғри эмас" деб, кўрган нарсасини тан олмаяпти.
Афтидан, диний идора раҳбариятида беҳуда гапиришни тўхтатиб, танқидни қабул қиладиган одам қолмаганга ўхшайди. Шу муносабат билан, Қоҳирадаги конференция давомида бош муфтий Науризбай Отпеновнинг журналистларга берган интервюсини қайта кўриб чиқишга қарор қилдим.
Араб тили мутахассиси Науризбай ҳожи Тагановичнинг интервюсини тинглагач, "ёқасини ушлади". Эксперт диншунос Асқар Сабдиннинг билдирган хатоларидан ташқари, Науризбай ҳожи сўзларида бир нечта грамматик хатоларни топган. Масалан, бош муфтий интервюсида "Наҳну масрурун" деган.
Агар биз муфтийнинг сўзларини таржима қилсак: "Биз бахтлимиз". "Агар у "биз бахтлимиз" демоқчи бўлса, "наҳну масруруна" дейиши керак эди", дейди у.
Яна бош муфтий: “лишаъбил мисриййун” деган. Бу тўғридан-тўғри таржима қилинганида "мисрликлар халққа" ибораси тушунилади. Агар у "Миср халқига" демоқчи бўлса, "лишшаъбил мисрий" иборасини ишлатиши керак эди.
Яна, Науризбай ҳожининг "Машяҳа ва шайхул акбар азҳаришшариф" деган даъвосини инкор қилган араб тили мутахассиси "ал-машяҳа, вал имом ал-акбар лил азҳариш шариф" дейилса тўғри бўлишини айтган. Науризбай ҳожи Отпеновнинг арабчаси жуда заиф эканини бошқа бир грамматик хатода ҳам кўриш мумкин.
Бош муфтий "Наҳну ашкуруҳум", яъни "шукроналар айтамиз" деган сўзлари билан араб тилида саводсизлигини, бирлик ва кўплик шаклларини ажрата олмаслигини кўрсатди. "Агар у "раҳмат" демоқчи бўлса, "наҳну нашкуруҳум" иборасини, "раҳмат айтаман" демоқчи бўлса, "ана ашкуруҳум" иборасини ишлатиши керак", деган у.
Араб тилини унчалик билмайдиган Науризбай ҳожи шошқалоқлик қилиб мисрлик журналистларни ҳайратда қолдирди. Чет элликлар билан фақат таржимон орқали гаплашган Науризбай ҳожи араб тилини билмаслигини яшириб, ҳийла ишлатиб, билимининг саёзлигини фош қилиб, уялиб қолди.
Бунга Бош муфтийнинг “ҳуна машаихуна касир яқулуна мин ъулама” деган сўзлари далил. Арабшунос олим буни маъноси йўқ сўзлар деб атаган.
Агар биз Науризбай ҳожининг сўзларини таржима қилсак: "Бу ерда шайхларимиз кўп, улар олимлардан айтадилар". Бундай маъносиз сўзларни Қозоғистон бош муфтийси айтиши уят эмасми?!
Бу сўзлари билан қозоқ миллатини дунёга танитган "диний раҳбар" нима демоқчи бўлганини араблар тушунмаган ҳам бўлиши мумкин.
Бош муфтий араб тилидаги музаккар, муаннас жинсларини мутлақо фарқламайди. Науризбай Отпенов аёл сўзини эркаклар сифатини ишлатиб, араб журналистларининг миясини ачитиб юборган. Далил керакми? Мана исбот: муфтийнинг "Ҳаза кайфа фаидатуҳу касир" сўзларини таржима қилсак, у "бўтқа"га айланади. Араб тилини биладиган саводли киши: "Файдатуҳу касиратун" дерди.
Айрим кишилар қозоқлар учун араб тилини билиш муҳим эмас, дейишлари мумкин. Лекин, биз Қозоғистон мусулмонлари диний идораси низомида ёзилганидек, бош муфтийликка сайланган киши араб тилини яхши билиши керак деган талабни нима қиламиз?! Шу боис, ҳақли бўлган бу талабни қўпол равишда бузган ҳолда, Науризбай ҳожи Таганович бош муфтий этиб сайланди. Нега унинг таълими ва диний малакаси ҳалигача текширилмаган?! Ёки кўпчилик ижтимоий тармоқларда ёзганидек, Науризбай ҳожи Таганович муфтийликка ҳақиқатан ҳам хавфсизлик хизмати томонидан тайинланганми? Хўш, унда диний идорага низомнинг нима кераги бор? Нега идора мусулмонлар жамоасини алдайди?!
Бош муфтий Науризбай ҳожи Таганулига қараганда, чекка қишлоқ муллалари Қуръонни хатосиз ўқий олишади, араб тилида бемалол гапиришлари ва жумлаларни хатосиз ёзишлари мумкин. Ислом фанлари бўйича Отпеновдан кўра саводлироқ имомлар анча кўп.
Нега уларнинг диний лавозими оширилмайди?
Диний идора эса "бошидан чириган балиқ" қалпоқчасини кийиб олган. Энг ёмони, биз 70 тилни билган, арабларга Шом ва Бағдод шаҳарларида араб тилини ўргатган, "дунёнинг иккинчи устози" бўлган Форобий бобомизнинг руҳидан уялдик! Конференцияда қатнашган ислом олами олимлари эҳтимол, Қозоғистон бош муфтийси араб тилида шундай саводли бўлса, Қозоғистондаги бошқа олимларнинг даражаси бундан ҳам пастроқ, деб ўйлашгандир.
Бу Қозоғистон ва қозоқ халқига шараф келтирмайди. Шу боис, Қозоғистондаги мусулмонлар жамияти зудлик билан адолатли сайловлар ўтказиши, бош муфтий лавозимига малакали ва билимли одамни сайлаб, Науризбай Отпеновдан қутулиши керак.
Турарбек Қусаинов
Манба