loader
Foto

"Ҳанафий мазҳаби фиқҳ уламолари" китоби нашрдан чиқди

Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, Бош муфтий Науризбай ҳожи Таганули ва Туркия Дин ишлари бошқармаси раиси Али Эрбаш иштирокида пойтахтда «Ҳанафий мазҳаби фиқҳ уламолари» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Диний идора жамоаси ва қардош Туркия делегациясининг икки томонлама йиғилишида профессор Али Ербаш Туркия Дин ишлари бошқармаси томонидан кўплаб мумтоз асарлар ва диний адабиётларни хорижий тилларга, жумладан, қозоқ тилига таржима қилиш ишлари бошланганини айтди. Шу муносабат билан «Диянет» жамғармаси кўмагида чоп этилган «Ҳанафий мазҳаби фиқҳ уламолари» китобининг қозоқ тилига таржимаси илк бор тақдим этилди. Ўз навбатида, бош муфтий Науризбой ҳожи Таганули фундаментал асарнинг қозоқ тилига таржима қилинганини юқори баҳолаб, китобнинг замонавий мусулмон уммати учун аҳамиятини таъкидлади.

Китоб муаллифи профессор Аҳмет Ўзелнинг айтишича, асарда 308 нафар ҳанафий, 44 нафар шофиъий, 25 нафар моликий, 13 нафар ҳанбалий ва 41 нафар бошқа алломаларнинг ҳаёти ва маънавий мероси тақдим этилган.

Абу Муслим (қозоқ тилидан) тайёрлади