loader
Foto

Хуллас, Фурот қуриб қолди. Яна бир қиёмат аломати рўёбга чиқди

Хитой раҳбарлари пайшанба куни чоп этилган янги ҳисоботдан қаттиқ ғазабланди, унда айтилишича, Қўшма Штатлар Тайваннинг материкдан эҳтимолий ҳужумга қарши мудофаасини мустаҳкамлаш учун ушбу орол-давлатда кучларни яширинча жойлаштирганини айтилади.

The Wall Street Journal дастлаб хабар қилишича, махсус кучлар кичик бўлинмаси Тайванда камида бир йил давомида маҳаллий қуролли кучларни ўкитиш учун жойлашган – бу қадам, Хитой аввалроқ айтганидек, ўн йилликлар давомида Тайван борасида ўзаро тушуниш ва заиф хавфсизликни қўллаб-қувватлайдиган Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муаллақ турган битимларни бузадиган қадамдир.

«Нима учун атиги йигиртмата қатнашчи? Нима учун махфий? АҚШ америка ҳарбий формасини кийган 240 та ҳарбий хизматчини ошкора жўнатиши ва уларнинг қаерда жойлаштирилгани ҳақида маълумотни эълон қилиши керак», – деб ёзади Хитойнинг инглиз тилида чиқадиган Global Times газетаси бош муҳаррири Ху Сицзин. Кейин у қўшимча қилади: «Бу ҳақида расман хабар қилинг ва кўрамиз, бу америкалик босқинчиларни йўқ қилиш учун НОАК аниқ авиазарбалар берармикан!»

Аввалроқ Хитой АҚШ нинг Тайванда қуролли кучларни жойлаштиргани ҳақида ҳар қандай хабарга тезкорлик билан жавоб қайтариши ҳақида маълум қилганди. Бироқ илгари қуруқ таҳдидлар сифатида кўриб чиқилган нарсалар охирги кунларда Хитой мисли кўрилмаган даражада Тайван ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳудудида авиациясини жойлаштириши билан янги кучга эга бўлмоқда.



Охирги абзацда тўғри айтиб ўтилганидек – 101-хитой огоҳлантириши даврлари ўтиб кетди ва дунёдаги вазият ҳақиқатда жуда нотинч: қайноқ ва ўчмай турган низолар тўлиб ётибди, уларнинг исталган бири жуда катта куч билан авж олиши ва дунёни Учинчи жаҳон уруши ёқасига олиб келиши мумкин. Бироқ, ҳозирда кўплаб америкалик пасторлар эътибор қаратаётган иқлим билан боғлиқ мўъжизалар муҳимроқдир.

Юқориаги расмда буюк Фурот дарёси, тўғрироғи, 2021 йил сентябрь ҳолатига унинг қолдиқлари акс эттирилган. Инжилда айтилишича: "Олтинчи фаришта косасини буюк Фурот дарёси устига тўкди. Дарёнинг суви қуриди. Шарқдан бостириб келадиган шоҳларга йўл очилди. Бундан кейин мен қурбақаларга ўхшаш учта ёвуз руҳни кўрдим. Улар аждаҳо, маҳлуқ ва сохта пайғамбарнинг оғизларидан чиқаётган эдилар". (Ваҳий 16:12-13)

Хитой бу – Шарқ ва у ерда мамлакат етакчилари худди шоҳлардек ҳукмронлик қилади. Дунёда энг катта ихтилофлар ҳозир қаерда рўй беряпти? Ҳозирда энг катта муаммо Хитой денгизидадир. Шу билан бирга, бу Фурот қуриб қолган вақтги тўғри келяпти.

Умуман олганда,  пасторлар ва айрим раввинлар ҳам уйлаганидек – яна бир қиёмат яқинлашгани аломати маълум бўлди ва дунё аниқ Охир Замонга қадам қўймоқда. Бундан кейин воқеалар қандай тартибда ва қанчалик тез ривожланишини билмаймиз, лекин шуниси аникки, кейинги бекат – Армагеддон бўлиши мумкин. Шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб қоламиз.