Бундай ҳолатда, сотувчи сотган нарсасини қайтариб олиши вожиб эмас. Лекин, сотувчи, харидор пушаймон бўлаётгани ёки бирор зарур иш туфайли молни қайтараётганини сезса, сотган нарсасини қайтариб олиши фазилатли ишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳақида кўплаб ҳадислари ворид бўлган. Улардан бирида шундай дейилади:
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудаи ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мусулмон билан қилган савдосини қайтариб олса, Аллоҳ қиёмат куни унинг хатоларини афв қилади”, дедилар”. (Табароний ривояти)
Бу ҳадисда кўтарилган масала кўнлаб тижоратчиларда тез-тез учраб туради. Демак, тижоратчи харидорни ҳолатига қараб, унинг оғирини енгил қилиш мақсадида сотган нарсасини қайтариб олса, Қиёмат куни Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини мағфират қилиш ваъдаси берилмоқда.
Муҳаммад Тақий Усмоний
"Енгил амаллар" китобидан