Жисмоний ва норматив савдо тўсиқлари тўхтатиб турувчи омиллар ҳисобланади, ушбу мамлакатларнинг хом ашё экспортига ва МДҲ мамлакатлари билан хом ашё билан боғлиқ бўлмаган савдога, меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмаларига қарамлик даражаси юқорилиги минтақа иқтисодиётининг узоқ муддатли даврда ночорлиги масаласини қўяди.
Moody's агентлигининг хулосалари чоп этилган «Sovereigns – Central Asia: Low global trade integration, legacy economic models constrain growth in Central Asia» («Марказий Осиё мамлакатлари: глобал савдога интеграция пастлиги, юзага келадиган иқтисодий моделлар Марказий Осиёда иқтисодий ўсишни тўхтатиб турибди» номли ҳисоботда баён қилинган.
Марказий Осиё мамлакатлари қаторига Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киради.
2008-2017 йиллар даврида бу минтақада иқтисодий ўсиш ўртача суръати жаҳон даражасидан 3,4 фоиз пункти, Россия даражасидан эса - 5,4 фоиз пункти юқори бўлди.
Бу кўрсаткичлар юқори эканлигига қарамай, Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётининг ўсиш модели чекланган. Уларнинг ички бозори ҳажми кичиклигини ҳисобга олиб, жаҳон савдосига интеграцияни чуқурлаштирмаса, минтақа мамлакатлари миқёсда тежаш ҳисобига унумдорликни ошириш ва тор ихтисослашган тармоқларни ривожлантиришда қийинчиликларга дуч келади.
Минтақани жаҳон бьозорлари билан бирлаштирадиган табиий инфратузилма етарли даражада ривожланмаганлиги, чегаралардаги тартибга солиш билан боғлиқ тўсиқлар ва географик тўсиқлар Марказий Осиё билан бошқа минтақалар ўртасидаги савдода харажатлар юқори эканлигини асослаб беради. Марказий Осиё иқтисодиёти глобал савдода дуч келадиган харажатлар ҳажми ва Африканинг океанга чиқиш имконига эга бўлмаган мамлакатлари билн таққосланиши мумкин. Савдо харажатларини пасайтириш ва глобал савдога интеграцияни чуқурлаштириш табиий инфротузулмаларни ривожлантиришни ҳам, тартибга солишга доир тўсиқларни пасайтиришни ҳам талаб қилади.
Марказий Осиё ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари ўртасидаги савдо алоқалари умуман олганда собиқ СССРдан мерос қолганди. Яқин пайтлардан бошлаб улар Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги интеграция тадбирлари билан кучайтирила бошлади. Савдо оқимлари ва меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари шаклидаги иқтисодий алоқалар МДҲ мамлакатлари кенг минтақасида иқтисодий цикллар синхронлашувига олиб келади. Бу даврийлик кўпинча жаҳон хом ашё циклининг углеводород экспортчиларга таъсири билан боғлиқ бўлиб, бу Марказий Осиё минтақаси ҳам нефть ва газ экспортчиларини ўз ичига олиши сабабли янада куямаяди.
Moody's агентлигининг ҳисоблашича, Марказий Осиё минтақасининг жаҳон хом ашё билан боғлиқ бўлмаган савдосига интеграциялашув қобилияти савдо тўсиқларини пасайтиришдан ташқари, пастроқ савдо харажатларидан фойдаланиши мумкин бўлган хусусий секторнинг динамик суръатда ривожланишига ҳам боғлиқдир.
Moody's агентлигининг фикрига кўра, минтақа мамлакатлари бу чақирувларга жавоб беришга тайёрлик даражаси бўйича фарқ қилади. Қозоғистон ўзининг молиявий ресурслари катталиги, «Битта камар – битта йўл» Хитой лойиҳасида марказий ўринга эгалиги ва хусусий бизнесни ривожлантириш учун қулай институционал муҳитга эгалиги сабабли жаҳон бозорларига кириш учун яхшироқ шарт-шароитларга эга. Бунда Қирғизистон ва Тожикистон анча камроқ молиявий ресурсларга эга бўлиб, катта институционал ва географик тўсиқларга дуч келади.
Абу Муслим таржимаси