loader
Foto

Маҳлуқнинг исми – неолибераллар, тенгсизлик ва қасоскор иқлим. Янги анормаллик

Веронадаги XIV Евросиё иқтисодий форуми шундай шароитларда бўлиб ўтди. Бу Евроосиёдаги бизнес ҳамжамияти вакилларининг фикр алмашиш учун Россия ташқарисидаги энг йирик майдончадир. Форум ташкилотчилари ва меҳмонлар чиқишларининг пафоси ва услуби "янги нормаллик" (аниқроғи, янги анормаллик) иддаоси билан бирга ўзгарадиган кайфиятларнинг анча аниқ кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади.

Эски дунёдаги нисбатан барқарор иқтисодий ўсиш тасалли бериши мумкин. Евроҳудуднинг прогнози йил охиригача ЯИМга қўшимча 5% ни ташкил этади. ЯИМ6,3 ўсиши кутилган Италия умуман фаворит бўлиб кўринади. Бироқ, бир сўзамол айтганидек, "юксалиши бор, лекин ҳеч қандай бахт йўқ".

Анъанавий қадриятларнинг қадрсизланиши

«Интеза Санпаоло» банкининг фахрий президенти профессор Жованни Бадзолининг айтишича, инқироз вазияти ривожланишининг бир неча сценарийлари кузатилмоқда. Биринчидан: инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар мувозанат бузилиши янада давом этадиган тақдирда сайёрамизда иқлим ўзгариши оқибатида юзага келган фалокатга дуч келамиз.

Иккинчи сценарий, профессор Бадзолининг фикрига кўра, бу "Европа (Ғарб) цивилизацияси асосланган умуминсоний қадриятларни йўқотиш" га бориб тақалади.

Куч марказининг Осиёга кўчиши сабабли ҳам, жамиятнинг ижтимоий-демографик асослрига путур етиши натижасида ҳам. Европа муҳожирлар тўлқинлар дуч келади, чунки 20 йилдан кейин фақат Африканинг ўзида бир миллиарддан ортиқ киши яшайди.

"Ижтимоий тенгсизликка чидаб бўлмайди"

Анъанавий қадриятларнинг қадрсизланиши ва «сўнгги икки минг йил давомида Европа, шу жумладан Россия унга асосланган насронийлик мероси»ни рад этиш хавотир уйғотади. Натижада, профессор Бадзолининг айтишича, «варварлик даврига қайтиш» таҳдиди мавжуд.

"Ривожланишнинг муқобил модели"ни ифодалаган СССР парчаланганидан сўнг, Ғарб демократиясининг асослари ва тамойиллари универсал аҳамиятга эга бўлди ва йирик давлатлар томонидан тартибга солинадиган "эркин бозор" янги бозорларнинг янада ўсишига имкон беради.

1991 йилдан сўнг неолиберал кўринишдаги капитализм тарафдорлари иқтисодиётнинг реал сектори (товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш) молия секторига бўйсуниши билан тавсифланадиган "чекланмаган молиявийлаштириш жараёни"ни давом эттирди. Муҳим деталь: молиялаштиришни қоралаш Италиянинг етакчи (иерархияда биринчи рақамли) банк - Европада капиталлашув бўйича учинчи ва ликвидлик бўйича биринчи йирик банк саналган «Интеза Санпаоло» асосчиси Жованни Бадзолининг оғзидан чиқди.

Банкирнинг эслатишича, супер фойда олиш илинжида Ғарб қандай қилиб "ортиқчалик иштиёқи қурбони бўлганини" пайқамади ва бунинг учун 2008 йилдаги ипотека ва молиявий инқирози билан ҳақ тўлади. Иқтисодий фаровонлик таянчи бўлиб келган ўрта синфни сиқиб чиқариш тезлашди. Профессор Бадзолининг сўзларига шуни қўшимча қилиш жоизки, ўрта синф ҳамиша ижтимоий барқарорликнинг кафолати бўлиб келган. Энди ўрта деҳқонларнинг қашшоқлашуви жамиятда норозиликни кучайтирмоқда.

Бадзолининг айтишича, “давлат институтларига ишончни тиклаш” ва глобаллашувни “билим ва одамларни алмашиш жараёнига, ўз масъулиятини англаган халқлар ўртасидаги яқинлашиш жараёнига айлантириш – бу бизнинг омон қолишимиз кафолатидир”.

Истеъмолчи нарциссизми авжига чиқди

Бадзоли билан деярли бир хилда унинг ҳамкасби, «Банк Интеза» АЖ директорлар кенгаши раиси, профессор Антонио Фалликонинг "огоҳлантирувчи" нутқи янгради. Унинг нутқи ўзагини “Иқтисодий ўсишни жамият эҳтиёжларига бўйсундириш, катта ижтимоий тенгликка эришиш ва шахсни эътибор марказига қўядиган тараққиёт модели зарурлиги” ҳақидаги тезис ташкил этади. "Познаем Евразию" уюшмасининг асосчиси, профессор Фалликонинг фикрича, “неолиберал иқтисодий моделни енгиш керак”. Ярим асрдан бери неолиберал таълимот дунёнинг аксарият давлатларининг иқтисодий ва сиёсий кун тартибини шакллантирмоқда.

Бу ҳолатнинг ачинарли томони, менимча, неолиберал ривожланиш моделининг мафкураси ва амалиёти ўзаро таъсир ва ҳамжиҳатликка бўлган табиий истакни бостириш орқали рақобатнинг устунлигини назарда тутади.

Неолиберал диктатуранинг кўринишларидан бири - 2008 йилда Қўшма Штатлардан дунёни қамраб олган инқирозлар бундан мустасно - давлатнинг ижодий, тартибга солувчи ролини чеклаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини чеклаш бўлиб, бу умумий фаровонлик ва ижтимоий фаровонликка путур етказади ва айниқса ўрта синфни йўқ қилади.

Айни пайтда ижтимоий адолатсизлик кучаймоқда. Сайёрамизда икки миллиард одам электр энергиясидан фойдаланмайди. Бир миллиард киши ўз исмини ёзиш ва ўқишга қодир эмас. Энг бой бир фоиз одамар барча бойликларнинг 18 фоизига эгалик қилади ва Антонио Фаллико айтганидек, “истеъмолчи нарциссизми”нинг қулига айланади.

Юриб кетаётган поездга илиниб олиш

Кнорр-Бремсе (штаб-квартираси Мюнхенда жойлашган, бутун дунё бўйлаб темир йўл ва тижорат автомобиллари учун тормоз тизимларини ишлаб чиқаришда биринчи ўринда туради) кузатув кенгаши раиси Клаус Мангольднинг хавотирга соладиган асосий нарса бу Европанинг заифлашганидир.

Герр Мангольднинг ҳисоблашича, "иқтисодий муваффақиятни мустахкамловчи елим бу –интеграция". Демак, "Россия ва Хитойни Европага якинлаштириш зарур", боз устига, Россия Европанинг илғор технологияларига муҳтож, Европа эса ўзининг энергетика хавфсизлигни Сибирь углеводородларисиз таъминлай олмайди.

Гибрид Совуқ Уруш шароитида Европа ва Россия ўртасидаги мазмунли ҳамкорликни тиклаш қанчалик ҳақиқатга яқин? "Шизофрения ҳолати юзага келди",- дейди Марко Трончетти Провера, Pirelli & C. S.p.A. бош ижрочи директори, Россия-Италия тадбиркорлар қўмитасининг Италия томони ҳамраиси. Европа, унинг фикрича, халқаро координаталар тизимида аллақачон "иккинчи даражали роль ўйнайди", чунки у мустақилликка эга эмас. Тўлиқ ҳуқуқли мулоқот, шу жумладан Россия билан ҳам талаб қилинади, лекин тадбиркорларнинг ўзлари унинг ҳаракатлантирувчи кучи бўла олмайди - бу сиёсатчиларнинг вазифаси.

Бошқа бир сессияда бу постулат Италиядаги Америка Савдо Палатасининг бошқарувчи директори Симоне Кролла томонидан тасдиқланди. У бизнеснинг сиёсатга фойдали таъсирини исботловчи далил сифатида "Макдональдс" Россияга 2,5 миллиард доллар сармоя киритганини ва барча локдаунларга қарамай, қўшимча 800 та тез овқатланиш ресторанини очиш ниятида эканлигини келтирди. Бироқ, жаноб Кролл нима учун овқатланиш секторининг макдонализацияси санкциялар уруши, дипломатик йўлдаги провокациялар ва жосуслик манияси билан ажралиб турадиган икки томонлама муносабатлар ҳолатига таъсир қилмаганини тушунтирмади.

Европанинг шарққа қараб кетаётган рус поездига сакраб илиниб олиши учун жуда кеч эмасми? Илгари Россия ва Европа ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳажми Осиё йўналишига нисбатан 3: 1 нисбатда ифодаланган. Бугунги кунда бу деярли 50-50 кўринишга келди.

Биринчи-иккинчи тартиб рақами бўйича ҳисоб-ла! (На первый-второй рассчитайсь!)

Агар сўнгги 400 йил давомида Европа дунёда етакчилик қилган куч бўлса, бугунга келиб у иккинчи ўринга тушиб, маргиналлашмоқда, етакчидан эргашувчига айланмоқда. Ушбу тезислар Иқтисодиёт Олий мактабининг жаҳон иқтисодиёти ва жаҳон сиёсати факультети декани Сергей Караганов томонидан Верона форумидаги нутқида айтилди.

Россия ва ЕврОИҲ давлатлари ўртасидаги савдо ҳолати ҳақидаги маърузасида "механик ускуналар ва электротехника ускуналарини импорт қилиш ва экспорт қилиш" бўлими эътиборни тортади. Ушбу икки тоифадаги товарлар учун Россиянинг Европа Иттифоқи билан савдо айланмаси 51.1% дан 39.2% гача ва 38.1% дан 20% гача камайди. Хитой билан ушбу маҳсулотлар савдоси 22.6% дан 32.9% га ва 32.3% дан 50.7% га ошди. Европага энергия экспортининг улуши 53.6% дан 45.6% гача камайгани, Хитойга нефт ва газ етказиб бериш еса 6.5% дан 20.8% гача ўсганлигини кўрсатди. "Шарққа бурилиш" статистикаси мана шундай.

Пекин Шарқ ва Ғарб ўртасидаги қадимги савдо ва бошқа алоқалар бўлган Ипак йўлини юқори технологиялар асосида қайта қурмоқда. Шундай қилиб, - деди Караганов, Хитой бизни Осмон остидаги империя Евросиёдаги энг йирик куч ва таъсир маркази бўлган даврга қайтаради. Саноат ишлаб чиқариш бўйича аллақачон АҚШни ортда қолдирган Хитойнинг тўхтовсиз юксалиши оқибати қолганлар учун қандай бўлади?

Иккита сценарий мавжуд, деб башорат қилади Караганов. Биринчи ҳолатда Хитой вассал-давлатлар қуршовидаги Ўрта империяни зўр бериб тиклашга уринади. Бу "Ҳиндистон, Эрон, Туркия ва «мувозанат ушлаш»га мажбур бўлган Россиянинг қаршилигига олиб келиши муқаррар".

Иккинчи сценарий Хитойнинг Европа Иттифоқидан бошқа давлатлар билан ҳамкорлик схемасини олиши, Европа Иттифоқи қиёфасида ва ўхшашлигида иттифоқ қуришини назарда тутади. Шунда "Катта Евроосиё"нинг яратилиши "тезлаштирилган суръатлар билан давом этади", деди Караганов ва агар СССР ва ХХР ярим аср олдин жанжаллашмаганида, Евросиё интеграцияси ғояси аллақачон шаклланган бўларди, деб қўшимча қилди.

Нима бўлганда ҳам, бизни дунё тартибининг эски моделини бузиш кутяпти. Бу дунё ҳукмронлиги учун даъвогарларнинг жангидан кейин ёки умумий ётоқхонанинг ўзгарувчан қоидалари бўйича ўзаро мақбул келишувлар асосида содир бўладими, ҳеч ким айтолмаса керак.

Абу Муслим таржимаси