loader
Foto

Марказий Осиё осмонидаги метан ва чанг

. Бу 150 йиллик метеорологик кузатишлар давомида мисли кўрилмаган ҳодиса бўлиб, у ҳеч қачон космосдан NASA космик агентлиги томонидан ҳам аниқланмаган", - деб ёзади Тошкентдан қайтиб келган Швейцариянинг Le Temps газетаси журналисти Эммануэл Гриншпан.

«Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида чанг концентрацияси, маҳаллий ҳокимият  изоҳлашича, бир неча соат давомида “йўл қўйиладиган максимал” даражадан 30 баравар юқори даражада сақланиб қолди. 4 мингдан ортиқ киши нафас йўллари касалликлари бўйича тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган. Мақолада айтилишича, расмийлар “булут қўшни Қозоғистондан келган” деган баёнот билан чекланиб, бу ҳодисани амалда изоҳламаган» - дейилади мақолада.

“Смог Президент Шавкат Мирзиёевнинг 6 ноябрга тўғри келган иккинчи муддатга инаугурация маросими арафасида кайфиятни туширди”. Экологик таҳдидларнинг мамлакатимизга салбий таъсири кучаймоқда. Орол денгизининг қуриш муаммоси тобора кучайиб бормоқда", деди у тушунтирган ҳолда. Бу Совет Иттифоқи даврида сув ресурсларидан ўнлаб йиллар давомида ҳаддан ташқари истеъмол қилинганини айблаш орқали ўзини оқлашнинг бир усули. Гарчи Ўзбекистон ва Туркманистонда пахта етиштириш бугунги кунгача давом этаётган бўлса ҳам. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳисоботда бу икки давлатда сув истеъмоли мос равишда 69% ва 44% га ошиб кетгани кўрсатилган”, - дейди мақола муаллифи.

(...) "Миш-мишларга кўра, чангга пойтахтдаги қурилиш жадаллиги ва кўп сонли дарахтларнинг кесилиши сабаб бўлган, аммо бу сафар бундай тушунтиришлар тўғри эмас, смог жуда қалин”, — дея изоҳ берди Le Tempsга ҳукуматга маслаҳатлар бериши сабабли исмини айтмасликни маъқул кўрган тошкентлик эколог.

"Октябрь ойининг охирида Le Temps журналисти мамлакат жанубида, Афғонистон билан чегарада жойлашган Термиз шаҳрида уч кун давом этган қум бўронига гувоҳ бўлганди. "Бундай бўронлар тобора тез-тез, ойига 2-3 марта рўй беряпти ва бизга ҳар сафар уларнинг Афғонистон ёки Туркманистон келаётгани айтиляпти", - тан олади маҳаллий таксичи. Чанг ҳужуми фақат 17 ноябрда, мамлакатда биринчи қор ёғиши бошланганда тугади. Тошкентда сарғиш ёки кулранг қор ёққани ижтимоий тармоқларда норозилик уйғотди, шунингдек, шимоли-шарқдан 500 километр узоқликда жойлашган Қирғизистон пойтахтида ҳам шундай ҳолат кузатилди.

(...) "Иқлим ўзгариши ва қишлоқ хўжалик ишларининг нооқилона усуллари Марказий Осиёдаги ерларнинг 37%и таназзулининг асосий сабаби ҳисобланади, дейди Хелга Карстен, БМТ чўлланишга қарши кураш бўйича конвенцияси ижтимоий тармоқлар бўйича менежери. Бир томондан, ёғингарчилик миқдори камайган; бошқа томондан, экинларни танлаш, суғориш техникаси, дарахтларни кесиш ва чорва молларини ҳаддан ташқари ўтлатиш каби инсон фаолияти ернинг деградациясини тезлаштиради", деб хабар қилади нашр.

"Марказий Осиё ҳар йили 1% дан 1,5% гача музликларни йўқотади. Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон каби қуйи оқимдаги давлатлар қурғоқчиликдан азият чекмоқда, дарёнинг юқори оқимидаги давлатларда (Қирғизистон ва Тожикистон) кўчкилар ва сув тошқинлари кўпаймоқда. Аммо бу икки давлатнинг ҳам қурғоқчиликдан азият чекишининг олдини олмайди. Айнан шу 2020 йил апрел ойида Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида жойлашган Тўрткўл сув омбори атрофида юз берган қуролли тўқнашувнинг асосий омили бўлган, натижада ўнлаб одамлар ҳалок бўлган", - деб эслатади журналист.

(...) “Марказий Осиё шунчаки иқлим исишидан азият чекаётган жабрдийда эмас. Углерод нейтраллиги электр энергиясининг катта қисмини кўмирдан ишлаб чиқарадиган Қирғизистон учун ҳам, Қозоғистон-Ўзбекистон-Туркманистон учлиги учун ҳам жуда узоқ мақсаддир. Халқаро энергетика агентлиги ҳозиргина маълум қилганидек, Туркманистон метан чиқиндилари бўйича Россия ва АҚШдан кейин дунёда учинчи ўринни эгаллайди, шу билан бирга метаннинг атроф-муҳитга таъсир қилиш потенциали CО2 таъсиридан 80 баравар кўпдир ва глобал исишнинг 25%и учун жавобгар", - дея хулоса қилади Эммануэл Гриншпан.

Манба: Le Temps

Абу Муслим таржимаси