Римда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасида атроф-муҳит ва сув ресурслари соҳасида ҳамкорлик бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда
Конференция иштирокчиларидан бири - Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги ваколатхонаси ҳамкорлик бўлими раҳбари Йоханнес Баур мазкур тадбирнинг Қозоғистон учун аҳамияти ҳақида гапирди.
«Бу 2019 йилдан бери илк маротаба ўтказилаётган муҳим конференция. Марказий Осиёда атроф-муҳит ва сув ресурслари масалалари муҳокама қилинаётгани жуда муҳим. Биз Европа Иттифоқи ва бошқа донорлар минтақа мамлакатларига бу саволларга жавоб топишда қандай ёрдам бериши мумкинлигини муҳокама қиламиз. Албатта, Қозоғистон учун сув ресурслари масаласи муҳим», - дейди Й.Баур.
Йоханнес Баур ўз нутқида Қозоғистонда саноатни модернизация қилиш соҳасида яшил иқтисодиётни жорий этиш бўйича турли стандартлар мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, хорижлик мутахассис ЕИ ўтган йилнинг ноябр ойида Самарқандда ўтказилган ўзаро муносабатларга бағишланган конференцияда айтилган «Team Europe» ташаббуси доирасида минтақага 100 миллион евро ажратишни режалаштираётганини ҳам маълум қилди.