loader
Foto

Коронавируснинг омикрон штамми 89 мамлакатда аниқланди

Ташкилот маълумотларига кўра, янги штамм делта штаммига қараганда тезроқ тарқалади, бир ярим-уч кун ичида касалланиш икки баравар кўпаяди.

ЖССТ таъкидлаганидек, "омикрон" билан касалланишнинг кўпайиши унинг COVID-19 га қарши иммунитетдан "қочиб қутулиш" қобилияти, ўтиш қобилиятининг ошиши ёки иккала омилнинг комбинацияси билан боғлиқми, ҳозирча маълум эмас.

Ташкилот баъзи мамлакатларда касалланишнинг бундай ўсиши оқибатида касалхоналар тезда тўлиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. "Инфекциялар сони тез ўсиб бораётганини ҳисобга олсак, кўплаб соғлиқни сақлаш тизимлари тезда ортиқча юкланиши мумкин", деди ЖССТ.

Омикрон штамми биринчи марта Африканинг жанубий мамлакатларида (Жанубий Африка, Лесото ва Ботсвана) аниқланган. Кейинчалик у дунёнинг бошқа бир қанча мамлакатларига тарқалди.

14 декабр куни ЖССТ янги штамм туфайли кўпроқ ўлим ва касалхонага ётқизиш ҳолатлари кутилаётганини айтди. Шу билан бирга, ташкилот янги штамм аввалги мутацияларга нисбатан камроқ хавфли деб ҳисоблайди. Бироқ, ишлаб чиқилган вакциналар, дастлабки маълумотларга кўра, унга қарши камроқ самаралидир.