loader
Foto

Coca Colaнинг Ўзбекистондаги брендига Туркия компанияси кўз тикди

Жаҳон банки, Европа тараққиёт ва ривожланиш банки, The Coca-Cola Company (АҚШ) ва Coca-Cola İçecek (Туркия) вакилларининг Ўзбекистон Молия вазирлигида зтган учрашувда 2019 йилнинг март ойигача “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖ ҚҚнинг 57,1% давлат улушидан 17 фоизини “Anadolu Group” холдингига қарашли Coca-Cola İçecek (Туркия) компаниясига сотиб юбориш масаласи муҳокама қилинган.

Марказий Осиёда Ўзбекистон салмоқли истеъмол бозори бўлганлиги учун ҳам Coca-Cola İçecek ўзбек компаниясининг улушларини сотиб олиш учун бир неча йиллардан буён фаол ҳаракат қилиб келади, деб айтиб ўтган ўз номи ошкор этилишини истамаган вазирлик ходимларидан бири. Унинг аниқлик киритишича, юқоридаги компания Марказий Осиёдаги заводлари учун ичимликнинг қадоқлаш қопқоқлари, идишлари, этикеткалари ва бошқа ҳом ашёлар етказиб беради. Яъни, буларнинг бари Туркия томонининг қўлига ўтади. Турк компанияси тасарруфидаги корхоналар эса фақатгина ичимликни қуйиб уни истеъмолчига етказиб бериш билангина чегараланади холос.

Coca-Cola İçecek компанияси эгалик қилаётган Марказий Осиё давлатларидаги кола компанияларининг аксарият ходимлари чет эл фуқароларидир.

Ўзбекистондаги кола компаниясининг бошқаруви Coca-Cola İçecek компанияси назоратига ўтгач, “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖ ҚҚда фаолият олиб бораётган маҳаллий ишчи ходимларининг келгуси тақдилари сўроқ остида қолмайдими қабилидаги саволига вазирлик ходими жавоб беришни истамаган. 

 Бугунги кунда “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖ мамлакатда ишлаб чиқарилаётган ичимлик тайёрлаш билан боғлиқ деярли барча жараёнларда маҳаллий тадбиркорларга суянади, яъни асосан улар томонидан ишлаб чиқрилаётган ҳом ашёлар сотиб олинади. Бу компаниянинг ўз ишчиларидн ташқари ҳамкорликда фаолият олиб бораётган маҳаллий тадбиркор қўл остидаги ҳодимларнинг бандлик муносабатларига ҳам таъсир ўтказади. Давлат бюджетига солиқ тушумлари, бу орқали доимий тўланишини назоратда бўлиб, валютани четга чиқиш эҳтимоли камаяди.

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 6 августдаги “Европа тараққиёт ва ривожлантириш банки билан ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-3900-сонли Қарорига мувофиқ “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖга хорижий стратегик инвесторни жалб этишда  Европа қайта тикланиш ва ривожлантириш банкининг иштироки белгиланган. Унда “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖнинг “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХКдаги улуши сотилиши тўғрисида сўз юритилган. Қарорда Coca-Cola İçecek компанияси вакиллари тўғрисида умуман сўз юритилмаган бўлиб, у ерда фақатгина компанияни янада ривожлантириш учун инвестиция киритиш лозимлиги қўрсатилган. Бироқ ўзбек компанияснинг улушларини сотиш унда назарда тутилмаган. 

Норасмий манбанинг маълум қилишича “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖнинг молиявий кўрсаткичлари ва йиллик соф фойдаси тушунарсиз сабабларга кўра сунъий равишда пасайтириб кўрсатилган. Кўринишидан, ушбу корхонанинг айрим маъмурий ва мансабдор ходимлари ўзбек корхонасини сунъий банкротликка учратиб уни турк компаниясининг қўлига ўтишидан манфаатдор бўлиши мумкин.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки юқоридаги Президент Қарорининг ижросини таъминлашда Молия Вазирлигидаги айрим мансабдор шахсларининг харакатлари тушунарсиз бўлиб колмоқда. Ҳусусан  баъзи мулозимларнинг ўзбек компаниясини туркларга сотишга бўлган фаол ҳаракатлари ушбу қарорни атайлаб нотўғри талқин қилишаётганидан далолат эмасми. Ваҳоланки манбанинг таъкидлашича Ўзбекистонда Молия вазирлиги ваколатларига инвестиция жалб қилиш назарда тутилмаган. Бу жанобларнинг шунчалар инвестиция жалб қилишга иштиёқлари юқори бўлса, нега улар ҳозирги кунда жадал суратлар билан ривожланаётган ва дунё миқиёсида ўз брендига эга бўлган “Coca-Cola”дек Мега компанияга кўз тикишди экан.

Шу ўринда манба урғу бериб айтган яна бир маълумот, бу “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.” МЧЖ мамлакат бўйича давлат бюджетига йирик солиқ тўловчи корхоналар рўйҳатида кучли 20 таликдан жой олганлиги. У бандлик масаласи бўйича энг кўп ишчи-хизматчиларни иш билан таъминланган корхоналардан бири ҳисобланади.    

Агар турк компаниясининг мақсади инвестиция жалб қилиш бўлса, унда белгилаб берилган йўналишларда сармоя киритиш учун барча шароитлар бор.