Kraft Heinz бош директори Бернардо Хис истеъфо берди, сотув ҳажми эса маҳсулотнинг истеъмолчилар хоҳиш-истакларига мос келмаслиги сабабли пасайиб кетмоқда.
8 август куни Kraft Heinz компанияси 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги дастлабки натижалари бўйича ҳисобот берди. 10-Q шаклида ўз вақтида тақдим этилмаган ҳисобот инвесторларни ранжитди. Таҳлилчилар молиявий ҳисобот кечикишининг сабабини қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича Комиссия томонидан бухгалтерия ҳужжатларини текшириш шароитларида ички текширув ўтказишда деб кўрмоқда.
Ҳисоботга кўра, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Kraft Heinz сотув ҳажми ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 5% тушиб кетди. 2009 йилнинг биринчи ярим йиллигида олинган фойда 854 млн. долларни (битта акцияга 70 цент) ташкил қилди, 2018 йил эса 1,76 млрд. доллар (битта акцияга 1,43 доллар) бўлган. Ўтган йили 12,99 млрд. долларни ташкил қилган тушум 2019 йил 12,37 млрд. долларгача тушиб кетди.
Дастлабки ҳисобот эълон қилинганидан кейин Kraft Heinz компанияси акциялари савдолар бошланишида 15% га, яъни янги тарихий минимум даражага тушиб кетди. Янги қиймат S&P500 рейтингида энг ёмон кўрсаткич бўлди. 2019 йил бошидан бери улар қарийб 40% йўқотдилар.
Июлдан бошлаб Kraft Heinz компаниясига янги бош директор – Мигель Патрисио келди. У биринчи ярим йиллик учун ҳисоботни қониқарсиз деб атади. Унинг сўзларига кўра, вазиятни ўзгартириш учун жиддий ишлар олиб боришга тўғри келади: бизнес юритиш учун янги стратегия керак.
2019 йил 22 февралда компания акциялари 28%га тушиб кетди. У ўзининг бозор қийматида 17 млрд. доллар йўқотди ва ўз ортидан бозорнинг истеъмол секторини «тортиб кетди». Бунинг устига, у дивидендларнинг учдан бир қисмга қисқаришини эълон қилди ва SEC текшируви ҳақида гапириб берди.
2019 йилнинг июнида Kraft Heinz ички текшируви якунланди, SEC текшируви эса ҳали давом этмоқда.
Kraft Heinz компанияси нафақат бухгалтерия билан боғлиқ муаммолар туфайли, балки сотув ҳажмининг пастлиги сабабли ҳам оғир кунларни бошидан кечирмоқда. У S&P500 да энг ёмон ўйинчи бўлди. Унинг асосий акциядори Уоррен Баффетда (акцияларнинг 27%и) ва унинг Berkshire Hathaway компанияси ҳам муаммоларга дуч келди.
Сотув ҳажми пастлигининг сабаби маҳсулотга талабнинг пасайганлигида деб кўрилмоқда. Истеъмолчи магазинларда соғлом озиқ-овқат маҳсулотлари излайди, Kraft Heinz маҳсулотлари эса бундан анча узоқ. Лекин ишлаб чиқаришни истеъмолчига қайта йўналтириш ўрнига харажатлар қисқартирилиб, ҳисобот билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинмоқда. Истеъмолчилар кутаётган натижаларга жавоб берадиган инновацион маҳсулот чиқариш секинлашган.
Бунинг устига, Kraft Heinz компанияси рақобатчилардан ортда қолмоқда. Гарчи у Boca Burger бренди остида вегетерианлар учун бургерларни бозорга биринчи бўлиб олиб чиққан бўлсада, у ҳозир соғлом озуқа сегментида ишлайдиган бошқа компаниялар муваффақиятларидан ортда қолмоқда. Аввалги позицияларни қайтариб олиш учун истеъмолчиларни яхшироқ тушуниш керак.
Бошқа йирик компаниялар битимлар тузиб, кичик компанияларни қўшиб олаётган ва бирлаштираётган бир пайтда Kraft Heinz сусткашлик қилмоқда. Мисол учун, 2014 йил General Mills органик озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Annie`s компаниясини харид қилди; 2017 йил Hershey компанияси SkinnyPop Amplify Snack Brands компаниясини, 2018 йил эса – B & G Foods компаниясини сотиб олди; 2018 йил ConAgra компанияси Pinnacle, Smart Balance ва глютенсиз озиқ-овқат маҳсулотлари бренди Udi ни сотиб олди.