loader
Foto

Инсон лойдан яратилганлигини фан яна исботлаб берди, атеистлар шокда

Дунё илм-фан намояндалари "Инсон лойдан яратилган" деган хулосага келиб, Қуръон оятларини тан оладилар. "Одамни лойдан яратиш" муаммоси геология ва биология соҳасидаги етакчи тадқиқотчилар томонидан жадал ўрганилмоқда.

Massachusetts Teknoloje институтидан Хайман Хартман, Калифорния университетидан Лейл М.Койн, Бельгиянинг Льеж университетидан Пьер Лазио, Глазго университетидан Грахман К.Смит каби таниқли олимлар ушбу масалани тадқиқ этиш билан шуғулланган. Биз ўқувчиларни материалимизда ушбу мавзу билан танишишга таклиф қиламиз.

Лой, аниқроғи лойқа, балчиқ нима?

Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда айтади: «У Ўзи яратган ҳар бир нарсани гўзал этган ва инсонни аввал бошда лойдан яратган Зотдир» (Сажда, 7)

«Инсонни сополга ўхшаш қуриган лойдан яратди»(ар-Роҳман, 14).

Биз "балчиқ" сўзини талаффуз қилганда, одатда чивинлар тўла ботқоқни - барча юқумли касалликлар марказини тасаввур қиламиз. Бундан ташқари, энг яхши керамик маҳсулотлар балчиқдан ясалганлиги ҳам маълум.

Балчиқ, лой ва қум аралашмаси бўлмаганида электроника ҳам пайдо бўлмаган, қитъалараро ва сунъий йўлдошлараро алоқалар ҳам пайдо бўлмаган бўларди. Компьютерлар - 20-асрнинг энг катта кашфиёти ҳам ихтиро қилинмаган бўларди.

Электрон элементлар (диод, транзистор, резистор ва ҳ.к.) асоси – ярим ўтказгичлар – балчиқдан бошқа нарса эмас. Энг янги алоқа учун пойдевор қўйган "супер ўтказгичлар" ҳам балчиқнинг маҳсули.

Балчиқнинг хоссалари чексиздир. Бу яхши катализатор, нефтни қайта ишлашда ажралмас тезлаткичдир. У заҳарни зарарсизлантиради, ундан заҳарланган моддалардан сўриб олади ва шу билан уларни тозалайди. Балчиқнинг яна бир муҳим хусусияти унинг радиацияни сингдиришидир. Радиоактив моддалардан радиация нурларини ютиб, у атроф-муҳитни тозалашга ҳисса қўшади.

Балчиқ (лой) - тирик организмдир.

«Албатта, Биз уларни ёпишқоқ лойдан яратдик» (Соффаат, 11)

Тадқиқот

Калифорния штат университетидан доктор Лейл М. Койннинг таъкидлашича, "ташқаридан ҳаракатсиз бўлиб ички кўринадиган  ичкарида сирли ҳаёт кечиради. Қаттиқлашган балчиқ парчасини, - деб ёзади у, - мен болта билан уриб, кашфиёт қилдим: лабораторияда бир ой давомида у ультрабинафша энергия чиқарди. Мен балчиқ унинг манбасига айланганига ҳайрон бўлдим.

Гап нимада эди? Балчиқ кристалл элементлардан иборат. Кристалларнинг молекулалари лавҳ ёки барглар шаклида қаторлар ҳосил қилади. Улар ион занжирини яратадилар. Лойнинг ҳар бир заррасида жойлашган "кимёвий реакция ташаббускорлари" деб аталадиган ионлар ўзларига берилган дастур бўйича ҳаракат қиладилар.

Фикрлаш учун сабаб

Илмий тадқиқотлар

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, кристаллнинг ион занжири ташқи таъсир остида вайрон бўлганда, бир мунча вақт ўтгач, қатламга ўхшаш молекулалар қатори уни қайта тиклайди.

Жеймс Глекнинг сўзларига кўра, "кристаллардаги ион занжирининг ҳаракати шахмат тахтасидаги доналарнинг мантиқий ҳаракатига ўхшайди".

Лейл М. Койн таъкидлайди: «Балчиқнинг барча имкониятлари унинг кристалли бирикмаси билан тугамайди, чунки энг тоза кристалл оқ қоғозга ўхшайди. Ион занжирининг ҳаракати, яъни унинг электр токини ўтказиш қобилияти ташқи таъсирларга боғлиқ. Ҳаётнинг энг оддий йўналиши бунга асосланади - ташқаридан энергия олиш ва ундан фойдаланиш. Ўз-ўзини янгилаш эса кейинги қадамдир. Бу икки ҳолатнинг балчиқда мавжудлиги ундан ҳаёт яратиш назариясини яна бир бор тасдиқлайди.

ДНК

Бу борада доктор Хартман қуйидагича фикр билдирган: «Мукаммалроқ ускуналарга эга бўлсак, биз балчиқ молекулаларини ўрганиш билан чекланиб қолмай, балки унинг атом тузилишини ўрганардик ва, шубҳасиз, янада сезиларли натижаларга эришар эдик, аммо шунга аминманки, биз шунда ҳам Ердаги ҳаётнинг келиб чиқиши ҳақида тўлиқ жавоб олмаган бўлардик». «Менинг фикримча, – деб ёзади тадқиқотчи, – "ҳаёт" ва "жонли" тушунчалари атом ва молекулаларнинг моддийлиги эмас. Балчиқнинг хусусиятларини ўрганишда қанчалик ютуқларга эришилган бўлмасин, биз ундан одамнинг яратилишини назарий жиҳатдан асослаб бера олмаймиз, чунки бунга бизнинг ақлий ва интеллектуал имкониятларимиз етмайди. Ҳаётнинг ақл бовар қилмайдиган формуласи Яратганнинг ўз қўлида. Биз фақат фикр юритиш учун асос бера оламиз, аммо лабораторияларда ҳаёт яратишга ожизмиз».

Айнан мана шу нарса, доктор Х. Хартман таъбири билан айтганда, "ҳаётга жонлилик бахш этувчи" нарса Қуръон ва ҳадисларда хабар қилинган руҳдан бошқа нарса эмас. Руҳ ҳаракатининг моҳияти инсон онгига бўйсунмайди.

Чунки Қуръонда айтилганидек:

«Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. «Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир», деб айт» (Исро, 85).

Абу Муслим таржимаси