loader
Foto

Ислом ҳақида ёлғон ахборот тарқатаётган ОАВга қандай қаршилик қилиш мумкин?

Менинг фикримча, бу кампания сиёсий жиҳатдан мотивацияланган ва Исломда ғарб гегемониясига қарши туришга қодир бўлган, тамаддун етакчиси ролига даъвогар ва ҳукумат тахтида потенциал рақобатчини кўраётган ғарб тамаддунининг ҳокимият тепасида турган вакиллари томонидан рағбатлантирилмоқда. Жаҳон ОАВдан олинган бир нечта мисолни тадқиқ этиш асосида Ислом ҳақидаги тасаввурларни бузиб кўрсатишга қаратилган кампания динимизни диктат ва агрессия билан боғлаш, шу тариқа мусулмонларга уюштирилаётган ҳужумларни оқлашга ҳаракат қилаётган эканини исботлаб бераман. Хулоса қисмида эса ушбу ноҳақ кампанияга муносиб жавоб беришнинг бир нечта вариантини таклиф қиламан.

Барқарор топган дунё тартиби ва Исломга қарши кураш

Исломга қарши оммавий ҳужумлар сабабларини ва ОАВнинг у ҳақида жамоатчилик тасаввурини бузишга қаратилган ҳаракатларини тушунишни Ислом ва замонавий воқелик ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилишдан бошлаш лозим. Ушбу мақолада Исломга қарши кампания бугунги кунда барқарор топган дунё тартибининг таянчи ва ўзаги бўлган ғарб жамияти сиёсий арбоблари қўли билан тезлигини ошираётган эканлиги тасодифий эмаслигини исботлаб беришга ҳаракат қиламан.

Исломга қарши кампания – ҳокимият тепасида турган кишиларнинг ғарб атеизмига қарши муқобил вариант бўлган дунё динини обрўсизлантириш ва танқидчиларнинг фикрига кўра, дунё миқёсидаги сиёсий кучга айланиши мумкин бўлган етарли салоҳиятга эга тарихий ҳаракатга путур етказишга йўналтирилган онгли равишда ва атайлаб қилинадиган ҳаракатлардир.

Ўтган асрнинг 70-йилларида ғарб жамияти Исломга катта қизиқиш билдирди, Қуръон таклиф қиладиган турмуш тарзи эса, жонажон дини бағрига қайтаётган ёки ўзи учун билим олишнинг янги йўлини кашф қилаётган тобора кўп сонли одамларнинг мақсадига айланди. Исломий ғоялар ва қадриятлар тикланиши жамиятнинг барча қатламларида акс этди, буржуа элитасини ҳам айланиб ўтмади ва кўплаб шаклларга, жумладан, фан ва сиёсатга таъсир кўринишига эга бўлди.

Воқеаларнинг бундай ривожланиши атиги ўн йил аввал ғарб либерализмининг ғалабасини ва мусулмонлар дунёсида исломнинг ҳалокатини тантанали равишда эълон қилган кўпчилик ғарб сиёсатчилари ва олимлари учун кутилмаган ҳолат бўлди. Даниель Лернер ўзининг «Анъанавий жамият интеграцияси» асарида Яқин Шарқда Ислом позицияларига қуйидаги баҳо берган:

«...шарқда ёки ғарбда бўлишидан қатъи назар, модернизация кўплаб олимларнинг якдил фикрига кўра, унга қарши «Ислом мутлақо қуролсиз бўлиб қоладиган» «рационалистик ва позитив фикрлаш» далилларига бўйсунишни талаб қилади. Бироқ, ўтган ўн йилликда ушбу жараён босқичи ва модаллиги жиддий ўзгарди. Агар европалаштириш дастлаб Яқин Шарқ жамиятининг юқори қисмига ёпирилиб кирган ва асосан, янги мода шамолига пассив тақлид қиладиган шахсларга таъсир этган бўлса, бугунги кунга келиб аҳолининг кенг  қатамлари орасида тарқалиб, жамоат институтларига ҳам, шахсий интилишларга ҳам «позитивизм руҳи» билан бир хилда таъсир этади» (Даниель Лернер, «Анъанавий жамият интеграцияси», Free Press нашри, 1958).

80-йиллар охирларига келиб, жамиятнинг Исломни идрок қилиши мутлақо бошқача шаклга эга бўла бошлади. Ислом хабарларининг шарққа ва ғарбга, мусулмонлар жамияти доирасида ва ундан ташқарида тарқалиши билан – бу феномен кўпинча «Исломий тикланиш» сифатида ёдга олинади – ғарб олимларининг аксарияти Исломни фақат тарихий аҳамиятга эга бўлган сўниб бораётган дунёқараш эмас, ғарб гегемониясига потенциал хавф туғдирадиган куч сифатида кўриб чиқа бошлади. «Тарих интиҳоси ва сўнгги одам» номли машҳур асарида Френсис Фукуяма Ислом ҳақида қуйидаги сўзларни айтади:

«...дарҳақиқат, Ислом, худди либерализм ва коммунизм каби, ўзининг одоб-ахлоқ кодекси, шунингдек, сиёсий ва ижтимоий адолатлилик доктринасига эга бўлган аниқ ва изчилликдаги мафкурани ифодалайди. Ислом мурожаат қиладиган даъват потенциал жиҳатдан универсал бўлиб, маълум бир миллат ёки элат вакилига эмас, балки  алоҳида ҳар бир шахсга йўналтирилади. Ҳақиқатдан ҳам, Ислом амалда ҳеч қандай сиёсий аҳамиятга эга бўлмаган мамлакатларда ҳам либерализмга жиддий хавф туғдирган ҳолда Ислом дунёсининг кўплаб мамлакатларида демократия устидан ғалаба қозонган. Европада совуқ урушнинг тугаши Ғарбга Ислом жуда муҳим роль ўйнайдиган мамлакат саналган Ироқ томонидан ташланган даъват билан кузатилди» (Френсис Фукуяма, «Тарих интиҳоси ва сўнгги одам», Нью-Йорк: Эйвон Букс, 1992, стр. 45-46).

Шу билан бир пайтда Фукуяма кейинги параграфда Исломнинг муҳимлигини шу асосда инкор қилишга шошиладики, у «амалда Ислом маданияти анъанавий ҳукмронлик қиладиган соҳалардан ташқарида ҳеч қандай жалб этувчанликка эга эмас», ҳақиқат ҳақиқатлигича қолаверади – муаллиф Исломни ғарб глобаллашувига таҳдид сифатида идрок қилади, чунки ушбу дин «изчилликдаги ва аниқ мафкура»ни ифодалайди ва «ҳар бир кишининг қалбига қаратилган даъват»ни тарқатади.

Шунга ўхшаш фикрга Збигниев Бзежински, АҚШ ташқи сиёсати стратеги ва давлат арбоби ҳам қўшилади. Илк бора Совет Иттифоқи парчаланиб кетгандан кейин дунё юзини кўрган «Назоратдан ташқарида» китобида Бзежински унинг фикрига кўра, Совет империяси қулаши оқибатида юзага келган бўшлиқдан муваффақият билан фойдаланиб қолиши мумкин бўлган Исломнинг Марказий Осиёга бостириб киришидан хавотир билдиради:

«...Табиат бўшлиққа тоқат қила олмаслиги сабабли, шубҳасизки, ташқи сиёсий кучлар, хусусан, собиқ совет республикалари билан қўшни бўлган Ислом давлатлари Россия совет империализми қулагандан сўнг Марказий Осиёда юзага келган геосиёсий бўшлиқни тўлдиришга максимал ҳаракат қилиши табиий. Туркия, Эрон ва Покистон ўз таъсир доирасини кучайтириш ва кенгайтириш бўйича ҳаракатларни бошлаб юборган бир пайтда узоқ масофада жойлашган Саудия Арабистони минтақада маданий ва диний Ислом меросини тиклашни катта миқдорда молиялаштиришга тайёрлик билдирмоқда. Шундай қилиб, таъсир борасида сўнгги икки асрлик геосиёсий йўналишини ўзгартирган ҳолда, Ислом шимол томон ҳаракатланмоқда» (Збигниев Бзежински, «Назоратан ташқарида: йигирма биринчи аср бўсағасида дунёдаги тартибсизликлар»).

Бзежински Исломнинг дунё миқёсида ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар амалга ошириш қобилиятини инкор қилмай турган бир пайтда у ислом ғояларини ижтимоий воқеликка кўчиришнинг муайян модели йўқлигида ўз ифодасини топадиган Ислом дининг замонавий чекловларини адолатли равишда ёдга олиб ўтади.

Рўй бераётган вокеаларни ёритиш ва сиёсат ишлаб чиқишда ғанимлик кайфиятлари

Шубҳасизки, Исломга қарши очиқ ҳужумлар ғарб ҳукуматларининг улар дунё тартибига таҳдид солиши мумкин, деб ҳисоблаган Ислом маданияти кўтарилишига бериладиган жавобни  ифодалайди. Ислом ва унинг атрибутларига ҳужум икки фронтда амалга оширилади:

1. Ташқи сиёсатда ғарб мамлакатлари раҳбарлари шундай фикрга келдиларки, мусулмон дунёсида Исломнинг таъсири, нима қилиб бўлса ҳам, чекланиши лозим. Шу сабабли Ислом ташкилотлари давлат сиёсатига сиёсий таъсир этиш борасида маълум бир ютуқларга эришган мамлакатларда ғарб кучлари алоҳида қилиб қўйиш режимига интиладиган (асосан Исломга қаратилган ҳолда) қуршаб олиш стратегиясини қабул қилган. Исломий кучлар халқ томонидан сезиларли қўллаб-қувватланадиган, лекин реал сиёсий ҳокимиятга эришмаган ҳолатда, Ғарб бу гуруҳларнинг машҳурлиги ва таъсири янада ўсишнинг олдини олиш учун репрессив чоралар қўллаш бўйича узоқ муддатли (диктаторларнинг) режимларга рози бўлади ва ҳатто уларга ҳисса қўшади.

2. Оммавий ахборот воситалар томонидан ҳужум янада мураккаб шаклларга эга бўлади, чунки ғарб ОАВ Ислом ташкилотлари ва уюшмалари фаолияти ва манфаатлари кенг доирасини диний зўравонлик доираси билан боғлаб, Исломнинг бағрикенглик ва инсонпарварликка асосланган дунёқарашларини диний мутаассиблик билан боғлашга ҳаракат қилмоқда. Исломий ақидапарастлик ва тажовузни қоралаб, оммавий ахборот воситалари аслида мусулмон дунёсининг айрим мамлакатларида ҳарбий диктатуралар томонидан шафқатсизларча қўлланадиган мусулмонлар ҳуқуқларининг бузилишини оқлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади.

Лекин ғарб ОАВнинг юқорида тавсифланган стратегиясини фош қиладиган тактикаларни тадқиқ этишга киришидан олдин, ташқи сиёсат ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган органлар стратегияси ва масс-медиа хабарлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кўриб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Гап шундаки, бу икки тармоқ бир-бирига кучли боғлиқ, улар Ислом ва ғарб ўртасидаги қарама-қаршиликлар кучайишида бир-бирини рағбатлантиради.

Яъни мусулмон дунёсида ҳарбий диктатурани қўллаб-қувватлар экан, ғарб сиёсат арбоблари сиёсий радикализмга хизмат қиладиган шароитлар яратади, давлат томонидан қўлланадиган олдини олиш чоралари эса айрим исломий гуруҳларни зўравонликка ундайди. Бошқа томонидан, асосий эътиборини фақат радикал гуруҳларга қарариб, уларни исломий маданият замонавий кўтарилишининг одатий вакиллар қилиб кўрсатар экан, ОАВ мухбирлари сиёсатчиларнинг хавотирларини кучайтиради ва уларни тутилган йўлда мустаҳкам туришни рағбатлантиради.

Ислом дунёқараши ва урф-одатлари ҳақида тасаввурларнинг бузиб кўрсатилиши

Ғарб ОАВ хабарлари Ислом ҳақида нотўғри, бузиб кўрсатилган тасаввурларга тўлиб-тошиб ётибди. Умуман, юзага келган вазиятни тасвирлаш учун атиги бир нечат мисол келтириб ўтиш кифоя. 1990 йил 15 сентябрда «Экономист» журналида чиққан «Арбистондан насронийларнинг чиқиши» номли мақолада муаллиф «насронийларнинг чиқиши» деб айтиладиган нарсани араб дунёсида Ислом ҳукмронлиги билан боғлашга ҳаракат қилади. Кириш қисмида юзага келган вазият драматик руҳда тасвирланади:

«...амалда насронийлик ўзининг азалий ерларида ҳалок бўлмоқда. Насронийлар Фаластин ва Ливанни шунчалик кўп миқдорда тарк этмоқдаки, маҳаллий черковлар ўз келажаги учун хавотирга туша бошлади. Араб мамлакатларидаги барча насронийлар жамоатларида фақат Миср насронийларигина азият чекмади».

Лекин насронийлар «чиқиш»ини Фаластин ва Ливанда мос равишда сионистлар ва маронитлар зўравонлиги туфайли хавфсизлик шароитлари ва иқтисодий аҳволнинг ёмонлашуви билан боғлиқ равишда тасаввур қилдириш ўрнига, мақола салибчилар мағлубиятидан сўнг кўзда тутилган «барча насронийлардан қасос олиш»ни ёдга олиб, Исломни бармоғи билан кўрсатади ҳамда мусулмон мамлакатлар мустамлакачиликдан озод бўлгач, насронийларнинг Европа ва Америкага оммавий равишдаги эмиграциясини айтиб ўтади.

Мақолада насронийлар уюшмалари салиб юришларидан олдин, салиб юришлари вақтида ва салиб юришларидан ва ҳатто испан мусулмонларининг готика даври насронийлар черкови томонидан шафқатсизларча «этник тозалаш»дан кейин ҳам мусулмонлар жамиятда гуллаб-яшнаганини ёдга олиб ўтишни эсдан чиқаради. Биронта мақолада мусулмон мамлакатларни мустамлакачи кучлар билан биргаликда тарк этган муҳожирларнинг кўпчилиги босқинчиларни қўллаб-қувватлагани учун қасосдан қўрқкан ватан хоинлари бўлган эканлигини ёдга олмайди.

1995 йилнинг июнида чоп этилган «Исломнинг қоронғи томони» номли бошқа бир мақолада «Экономист» журнали «халқаро ҳамжамият»ни Судан мухолифатига – Жанубнинг машҳур исёнчиларига – «жаноб Турабини йўқ қилиш учун ҳар қандай керакли ёрдам кўрсатиш»га чақиради. «Экономист» Суданда «иқтисодий мусибат»ни ҳавола қилиб кўрсатаётган бир пайтда – албатта, бу «мусибат» Суданга нисбатан ғарб эмбаргосининг натижаси эканлиги ҳақида лом-мим демайди – Турабига нисбатан ғазабининг сабаби сифатида журнал Судан ҳукуматининг исломга қаратилгани, хусусан, шариат қоидаларини жорий қилиш, «ўзининг Ислом вариантини экспорт қилиш»га ҳаракатлар унинг ғазабланиши асосий манбаси ҳисобланишини яшириб ўтирмайди.

Исломнинг радикал мусулмон етакчилари ва гуруҳлари билан алоқаси

Глобал ОАВ барча хабарлари ҳам далиллар ва тасаввурларни ошкора бузиб кўрсатиш шаклига эга бўлмайди. Масс-медиа воситаларининг аксарияти бир қатор яширин тактикалар тўпламидан фойдаланади.

Радикал шахслар ёки гуруҳлар томонидан амалга оширилган террорчилик ҳаракатларини тавсифлашда «Ислом» сўзидан кенг фойдаланилмоқда. «Франциядаги суд иши Ислом терроризми учун айбдорни аниқлаш қанчалик қийин эканлигини» кўрсатиши ҳақида хабар берадиган сарлавҳа истисно эмас.

Албатта, яҳудийлик ёки насронийлик дини вакили бўлган шахслар ёки гуруҳлар томонидан зўравонлик ҳеч қачон яҳудийлик ёки насронийлик терроризми сифатида ёдга олинмайди. Ирландия Республикачилар Армияси машиналари портлашини тавсифлашда «Католик терроризми» иборасини қўллаш «Экономист» муҳаррирларининг хаёлига ҳам келмаган бўларди. Афсуски, бундай муносабат фақат Исломга нисбатан сақланиб қолган. Ҳаттоки Ислом ва мусулмонлар ҳақида мақола ошкора душманлик руҳига тўйинган бўлмасада, газеталар «Ислом ўлим найзаси» ёки «Юзини ўзгартирадиган дин» каби салбий руҳдаги сарлавҳалардан фойдаланади.

Ислом ҳақида Ғарб Жамияти учун хавф-хатар ва хавотирлар манбаси сифатида фикрлар

«Геральд Трибьюн» 1995 йил 6 июль сонида чоп этилган мақолада Ричард Коэн Туркиядаги Refah Partisi (халқаро мусулмон диний-сиёий уюшмаси) оммавийлиги ўсиб боришини кўриб чиққан. Ушбу партиянинг қатъий исломий йўналишда эканлиги ва Туркиянинг қўшилиб олиши оқибатларини эътиборга олиб, Коэн қуйидагича фикр билдиради:

«...Бу вазиятда ғарб жиддий таҳдидга учрайди. Туркия Эрон йўлидан бориши хавфи совуқ уруш тугагандан кейин сояда қолиб кетган бу мамлакатга жаҳон ҳамжамиятининг кучли эътиборини жалб қилмоқда... Агар Туркия Ислом республикасига айланса, Эрон ва Ироқни тўхтатиб туриш сиёсати шу ондаёқ ўз самарадорлигини йўқотади. Туркия, шубҳасизки, НАТОдан чиқиб кетади, ғарб билан ҳамкорлик йўналишини Яқин Шарқ сиёсатини қўллаб-қувватлашга алмаштиради ва Ислом мамлакатларининг Исроилга қарши блокига қўшилиб олади. У ўзини Боснияда қандай тутиши ва беозор грекларга нисбатан қандай йўл тутишин  фаҳмлаш қийин эмас...»

Унинг сўзлари бутун Ғарб позициясини яққол намойиш этади. Refah Partisi жанговарлик ёки зўравонликда айбланиши мумкин эмаслигига қарамай, унинг исломий йўналтирилганлиги Туркия ҳақида хавотирланиш учун еталича асос ҳисобланади. Чунки, Коэннинг фикрига кўра, Бу ҳолатда Туркия «Европадан чиқади ва Яқин Шарққа қўшилиб олади», энди унга ишониб бўлмайди, чунки у Ғарбий Европа мамлакатларининг эмас, Ислом мамлакатларининг старегик ҳамкорига айланади.

Америка ОАВ, 1995 йилнинг апрелида Оклахома штатида федерал ҳукумат биноси ёнидаги автомобиль портлашини тавсифлашда худди шундай усулни қўллайди. 1995 йил 20 апрель сонида Сиэтлда чиқадиган «Почтовый Курьер» ФҚБ терроризмга қарши кураш бўлимининг собиқ бошлиғи Роберт Хейбел сўзларидан иқтибос келтриди:

«Мен ҳисоблайманки, агар қуш ўрдакка ўхшаб кўринса, ўрдакка ўхшаб ғақ-ғақ қилса, демак бу – ўрдак... Машиналар портлаши – Ислом фундаменталистларининг ишидир».

Эртаси куни Қўшма Штатларда чиққан «Уолл-Стрит Джорнал» газетаси қуйидаги позицияни намойиш этади:

«Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, АҚШнинг турли минтақаларида, масалан, Нью-Йорк, Детройт ва Оклахомада мусулмонлар уюшмалари сонининг ўсиши террорчилик фаолиятига хизмат қилиши мумкин бўлган экстремистлар пайдо бўлишига олиб келади».

Мусулмонларга нисбатан тажовузкорлик ва шафқатсизликнинг оқланиши

ОАВда қўлланадиган яна бир тактика мусулмонларга қарши тажовузкорликнинг ортиши ҳисобланади. Ғарб матбуоти бу усулни қўллашига кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

1994 йил 13 сентябрда «Ле Монд» газетасида чиққан ва 25 сентябрда 1994 года инглиз тилидаги «Гардиан» газетасида қайта чоп этилган мақолада Роберт Сол муслима қизларнинг ҳижобда юришини тақиқлайдиган француз мактабларини қўллаб чиқди. Бунда насроний ва яҳудий ўқувчиларга кичкина хоч ва кипа каби диний рамзлар билан юриш тақиқланмайди. Унинг фикрига кўра, ҳижобда юриш динга мансублик ва анъанавий мусулмонлик камтарлигини намойиш этибгина қолмай,  «жинслар тенгсизлиги ва аёллар камситилишининг рамзи» ҳисобланади. Нима учундир ушбу ҳолатда муслима қизлар диний камситиш қурбони саналмайди.

Мусулмонларга қарши тажовузкорликка бошқа бир мисолни 1996 йил 26 декабрда «Ньюсвик» журналида «Чекиниш» номли мақолада топиш мумкин. БМТ Босниядаги миссияси самарадорлигини тадқиқ этадиган мақолада унинг бесамар бўлиб чиққани ҳақида хулосага келди. Бироқ серблар тажовузининг олдини олиш бўйича чораларни кучайтиришга чақиришн ўрнига мақолада тинчлик ўрнатиш кучларини киритиш ва Босниянинг айрим шаҳарларини «хавфсиз ҳудуд» деб эълон қилиш фақат боснияликлар азобини узайтириши қаттиқ туриб маълум қилинди. Мақола муаллифи Кеннет Очинклосс бу муаммони қуйидагича кўради:

«Нима учундир сиёсатчилар, тарихда кўп марта исботлаб берилган мисолларга қарамай, ҳозиргча ғарб халқларнинг истаги билан улар ўртасидаги, «бегона» миллатларга итоат қилмайдиган низони тўхтатиш мумкинлигини тушуниб етмаган; бу низо асрлар давомида тўпланиб келган нафратнинг натижаси бўлиб, уни бошқа халқлар тўхтата олмайди ҳам, олдини олиши ҳам мумкин эмас. Шубҳасизки, қурол-яроғ эмбаргоси ёки «хавфсиз ҳудудлар» каби чала чоралар оловга мой қуяди, холос. Ҳаворанг каскалар Сараевода ўзбошимчаликларни бартараф қилиш ва тартиб ўрнатишга катта ёрдам кўрсатди, лекин уларнинг доимий бўлиб туриши боши берк ҳолатни узайтиради, қамал давом этади, бу эса аҳолига ҳеч қандай наф бермайди. Босния билан боғлиқ хатоликлар – ғарб менталитетига хос бўлган сентименталликдир. Биз оқибатлар ҳақида унчалик ўйлаб ҳам ўтирмасдан муҳтожларга ёрдам кўрсатишни истаймиз. Инсоният азоб-уқубатларига деч келганда дарҳол ёрдам қўлини чўзиш истаги пайдо бўлади. воқеалар уруш бўлаётган ҳудудда рўй берган ҳолатда эса ёрдам беришнинг ягона йўли – бу ишни қуролли кучлар ҳимоясида қилиш ҳисобланади. Хизмат сафарига юборилган қуролли кучлар қуролли тўқнашувга жалб қилинган бўлиб чиқади, лекин уни тўхтатишга куи етмайди».

Шунга ўхшаш мақола 1995 йил 26 июнда «Тайм» журналида «Нима учун тинчлик ўрнатувчи шахслар ёрдам бермаяпти?» номи остиа чоп этилган бўлиб, унда янада хунук тахминлар келтирилади. Мақола муаллифи Генри Грюнвалд амалда мусулмонлар йўқ бўлган Босния ёки Сомали каби қуролли тўқнашувлар бўлаётган ҳудудларга эмас балки мусулмонларга қарши ҳукуматни қўллаб-қувватлаш учун диктаторлар ҳукумати билан Ислом гуруҳлари ўртасида кураш бораётган ҳудудларга тинчлик ўрнатувчи кучларни сафарбар қилиш ҳақида назарияни тақдим этади.

АҚШ БМТ шефлигида ёки униг доирасидан ташқарида давлатлар ўртасидаги тортишувларга қандай аралашиши мумкин? фараз қилайлик, улар Сомали ва Боснияга ёрдам кўрсатиши керак эмас – унда қайси давлатларга ва қайси ҳолатларда ёрдам кўрсатилади? Маълум бир вазиятларда АҚШ қуролли низоларга аралашмасдан, фақат инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш билан чекланиши лозим. Бошқа  ҳолатларда, мисол учун, Ироқ, Эрон ёки Шимолий Корея томонидан атом қуроли таҳдиди ёки тажовузларнинг ёки Жазоирни издан чиқараётган ва Туркияга таҳдид солаётган Ислом фундаментализми намоён бўлишининг олдини олиш учун эса, АҚШ ва унинг иттифоқчилари таъсири жуда зарур. Қўшма Штатлар мисол учун, Ҳиндистон ва Покистонда рўй берган ва атом урушига айланиб кетиши мумкин бўлган «маҳаллий» урушларни назорат қилиши лозим. Америка бундай ҳодисалар мамлакат ва бутун дунё манфаатларига қандай таъсир этиши мумкинлигини жуда яхши тушунади.

Шак-шубҳасизки, бундай ҳодисалар оддий ёрдам кўрсатишдан кўра кўпроқ реакция талаб қилади. Шу сабабли «тинчлик ўрнатиш» ибораси билан бир қаторда «тинч вазиятни қўллаб-қувватлаш» тушунчаси ҳам пайдо бўлди. Лекин кучли давлатлар учун «тинчлантириш» атамасининг шимолий-ғарбий сарҳадларда ғалаён кўтарган британлар ёки герман қабилаларини тинчлантирган римликлар кўзда тутган маънодаги қўлланишини тиклаш муҳимроқ ҳисобланади. Бу тушунча дунё империализми режими ўрнатилишини кўзда тутмайди, лекин баъзида тичнликни қўллаб-қувватлаш учун мос келувчи ҳаракатлар қўллаш зарурлигини тушунишга имкоон беради.

Мусулмонларнинг далилларни бузиб кўрсатишга муносиб жавоб қайтара олмаслиги

Ислом ва мусулмонлар ҳақидаги кўпчилик хабарлар нотўғри характерга эга бўлган бир пайтда ОАВ баъзида анча адолатли фикрлар ҳам билдиради. Объектив ахборотларга мисолларни ўзининг Исломга қарши тарғиботи билан машҳур бўлган ўша манбаларан топиш мумкин. Мисол учун, 1995 йил 19 апрелда босиб чиқарилган «Ле Монд» сонида «Миср исломчилар учун катта сиёсат эшикларини ёпмоқда»номи остида чоп этилган очеркда Мисрда исломий гуруҳларга нисбатан қўлланадиган инсон ҳуқуқларини бузилиши ва режим репрессияларига тавсиф берилади.

1998 йил 18 мартда чиққан «Экономист» журналида чоп этилган «Ислом билан қўшничилик» мақоласи турли исломий гуруҳларни битта тоифага бирлаштиришдан огоҳ этган ҳолда бағрикенгликка намуна бўлади. Биз, мусулмонлар, глобал ОАВга қандай жавоб беришимиз мумкин?

Умумий тан олинишича, ислом қуюшқондан чиққан масс-медиага муносиб жавоб қайтаришга эриша олмаяпти. Юқорида тавсиф берилган бутунжаҳон кампанияси исломий ОАВ томонидан жавобсиз қолдирилишининг асосий сабаби шундак, исломий ОАВ амалда мавжуд эмас. Исломий ОАВ самарасизлиги ва уларнинг Исломга қарши кампанияга қаршилик кўрсатиш самарасиз эканлигини қисман ўрнатилган глобал тартиб ва мусулмон дунёси ўртасида иқтисодий ва сиёсий беқарорлик билан изоҳлаш бўлиб турган бир пайтда  бунинг асл сабаби масс-медианинг ўзида.

Мусулмонлар ислом қадриятларини очиб бериш ва Ислом эътиқодини тарқатишга қаратилган фаолиятни белгилаш учун фойдаланиладиган тушунча араб тилидаги «дау’а» сўзи билан белгиланади. Машҳур ва кенг қўлланилаиган «дау’а» (даъват) усули – ислом хабарларини тарқатувчи шахснинг бевосита бу хабар мўлжалланган шахс билан мулоқотидир. Дау’а моделига Пайғамбар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ва унинг саҳобалари томонидан асос олинган. Хусусан, машҳур ислом олимларининг бириқайд этишича:

«...Да’уа бунинг учун махсус ўқитилган одамлар диний ёки касбий гуруҳи зиммасига юклатиладиган қисман мажбурият ва фаолият тури ҳисобланмайди. У насронийлар миссионерлиги ёки коммунистик тарғибот кўтарилишига жавоб бўлмаслиги лозим. Дау’а – ҳар бир мусулмон зиммасида ётадиган бурч, етакчи ёки эрашувчи, бошлиқ ёки ходим, профессор ёки талаба, сўфи ёки аскар, савдогар ёки деҳқон, бой ёки камбағал, эркак ёки аёл, ғарб аҳли ёки шарқ аҳли, шимол аҳли ёки жануб аҳли бўлишидан қатъи назар. Бирон кимса да'уа амалиётида кўпроқ ёки камроқ даражада мажбуриятга эга эмас, ҳеч ким ҳар қандай вазиятда бу мажбуриятни рад қилиши, кечиктириши ёки бўйин товлаши мумкин эмас» (М. Маназир Асан, «Дау’а ва унинг келажак учун аҳамияти», «Сарҳадлар ташқарисида: Исломнинг ҳозирги эҳтиёжлари», Меррил Вин Девис ва Аднан Халил Паша томонидан чоп этилган, Мансель Паблишинг, 1989, 14б).

Бу кенг тарқалган фикр Исломни алоҳида шахслар, аҳолининг турли қатламлари вакиллари томонидан эзгу фазилатлар ва характер олижаноблигидан келиб чиқиб тарқатиладиган ислом билан диний маълумотга эга бўлган мусулмонлар томонидан қўлланадиган лойиҳалар ва тадбирларни бир-биридан ажратмайди. Буларниг кейингиси санъат ва технологиялар соҳасида касбий маълумотлар қўлланишини тақозо этади. Санъат соҳаси, бошқалардан ташқари, сценарийларни тўғри ёзиш, актерлик маҳоратига эга бўлишни талаб қилади. Технологиялар универсал исломий хабар жўнатиш учун овозли ва видеоли файллардан фойдаланиладиган электрон ахборот воситалардан фойдаланиш кўникмаларини кўзда тутади. Бу икки соҳанинг иттифоқи дунёга кучли ва нуфузли ОАВ вужудга келтиради, улар кино, театрал пьесалари, ҳужжатли фильмлар, таълим дастурлари, ток-шоу, мультипликация ва бошқа асарлар ёрдамида Ислом маданияти, одоб-ахлоқи ва маънавий қадриятлари ҳақида кенг тасаввур уйғотиши мумкин.

Бироқ, бизнинг ҳаётимизда электрон ОАВ муҳим роль уйнаши, уларнинг маданият муҳити ўзгаришига таъсир даражасига қарамай, афсуски, улар ҳалигача исломий хабарлар узатиш учун фойдаланилмаяпти. Бу шунинг учун рўй берадики, ислом олий таълим муассасалари ва диний муассасалар санъат ва технологияларни Исломни тарқатиш учун фойдали деб ҳисобланмайди, аввалгидек, одамлар ўртасдаги мулоқот ва шахсий мулоқотларни, шунингдек, оммавий чиқишларни афзал кўради.

Яқинда босма ҳолдаги ОАВ ниҳоят мусулмонларга эътибор қарата бошлади. Бироқ мусулмонлар томонидан чиқарилаётган газета ва журналлар кўпинча оддий халқни қолдириб, динга умрини бағишлаган одамларга қаратилади.

Халқаро ОАВ даъватига жавоб

Жаҳон ОАВ эгаллаб турган позиция жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бағрикенглик қарашлари ва либерал руҳ билан ажралиб турадиган дин учун уни терроризм ва мутаассиблик тоифалари билан боғлашдан кўра, аянчлироқ нарса бўлмаса керак. Исломни қораловчилар глобал Исломга қарши кампания ёрдамида айнан шунга эришмоқчи ҳам.

Ислом ҳақида мавжуд фикрлари ўзгартириш пухта ўйлаб чиқилган ва тўғри амалга ошириладиган стратегияни талаб қилади.

Бундай стратегия ишлаб чиқиш батафсил муҳокама қилиш ва узоқ мунозаралар, шунингдек, мусулмон олимлар ва раҳбарларнинг фаол ўзаро алоқаларини талаб қилиши сабабли ислом нуфузини тиклашнинг тўртта асосий жиҳатини кўрсатиб ўтишни лозим топдик:

1. Мусулмон ОАВ ривожланиши йўлидаги асосий тўсиқ дау’а фаолият соҳасига санъат ва технологиялар таъсирини истисно қилишни талаб қиладиган айрим нуфузли мусулмон арбобларниг консерватив позициялари ҳисобланади. Бундай қарашлар асосий исломий мақсадлар ва тамойилларидан узоқлашган ҳолда Қуръон амрларини нотўғри шарҳлашнинг оқибати ҳисобланади. Бундан ташқари, ислом етакчилари ҳаётини тўлалигича Исломга бағишлаган одамлар ва тақиқланган нарсалардан ўзини олиб қочиш ва зарур бўлган нарсаларни бажариш кифоя бўлган оддий одамлар дунёқарашлари ўртасидаги тафвоутларни доим ҳисобга олмайди.

Агар бўш вақтни минимал миқдоргача пасайтириш бутун ҳаётини Аллоҳга хизмат қилишга бағишлаган одамларнинг маънавий интилишларини фақат сафарбар қиладиган бўлса, бундай мотивация ва интилиш даражасига эга бўлмаган оддий одамларнинг аксарияти ноқулайлик ва депрессия ҳис қилади, чунки улар ҳали бунга тайёр эмас. Кўпчилик одамлар учун кўнгилочарликлар фойдали ва зарур, демак, кўнгилочарлик дастурлари ҳам исломий хабарлар узатишга кенг жалб қилиниши лозим.

2. Шу сабабли маънавий қадриятларни тарқатиш ва буюк Ислом дини нуфузини тиклаш учун ОАВ профессионалларини ишга жалб қилиш зарур. Айнан техник жиҳатдан дунё даражасида такомиллаштирилган масс-медиа рақиб билан курашга киришиши лозим, фақат шундагина улар худди ўша мулоқот доирасига мурожаат қилган ҳолда у билан битта тилда сўзлашади. Кенгроқ оммани жалб қилиш учун мусулмон ахборот агентликлари мавжуд барча санъат ва технология соҳаларини сафарбар этиб, тор доирадаги фақат диний манфаатларни эмас, балки бутун инсониятнинг кундалик ва долзарб муаммоларини ҳам ёритиб бериши зарур.

Радио, телевидение ва глобал компьютер тармоқлари соҳасида ахборот истеъмолчиларининг бу ахборотни тарқатадиган шахслар билан ўзаро алоқа қилишига йўналтирилган ток-шоу, интерактив кўрсатувлар ва бошқа дастурлар сериясини ишлаб чиқиш зарур; тингловчи ва томошабинлар уларни қизиқтирадиган исталган мавзуда савол бериш ва чуқур билимга эга бўлган мутахассислардан объектив жавоб олиш имкониятига эга бўлишлари лозим. Объективлик ва бетарафлик, холисликни таъминлаш учун ОАВ ҳар қандай ижтимоий ёки сиёсий ҳаракатдан мустақил бўлишлари лозим. Бу шартга риоя қилиш уларнинг профессионаллик даражасини қўллаб-қувватлаш учун жуда муҳим, чунки юқорида айтиб ўтилган гуруҳлардан ҳар бирининг тўғридан-тўғри таъсири масс-медиани шу бирлашмалар жарчисига айлантиради.

3. Оммавий ахборот воситаларини қайта ташкил қилиш учун техник билимлар ва артистик қобилиятларга эга бўлган малакалироқ персонал талаб қилинади. Муаммо шундан иборатки, ҳозирги кунда талабаларга бундай чуқур билим ва кўникмалар тақдим этадиган исломий олий таълим муассасалари етарли эмас. Хусусан, ислом университетлари якуний ҳисобда техник кўникмалар ва ижодий ғояларни динга содиқлик ва исломий мажбуриятлар билан уйғунлаштира оладган муносиб журналистлар, оммавий тадбирлар сценаристлари ва режиссерлари, актиёрлар, қўшиқчилар, ҳужжатли фильмлар режиссерлари ва бошловчилар етиштириши мақсадида исломий билимлар ва техник кўникмаларни интеграция қилиш учун ўқув режалари ва таълим дастурларини такомиллаштириши лозим.

4. Ниҳоят, мусулмон оммавий ахборот воситалари дунё даражасида ривожланиши билан исломий ОАВ вакиллари ер шарининг барча бурчакларида иш олиб бориши лозим. Кадрлар ресурсларини бирлаштириш капитал ва дунёни бошқаришни жипслаштириш мақсадини кўзламайди, гарчи бу маълум даражада фойда келтириши мумкин бўлса ҳам. Профессионал-мусулмонларнинг хорижий ҳамкасблар билан ўзаро алоқалари ижодий ғоялар ва тажриба алмашинишга, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бошқа шаклларига асосланиши лозим.

Хулоса

Мен исботлаб бершига ҳаракат қилганимдек, ислом ҳақида тасаввурларни бузиб кўрсатиш ушбу дин халқаро хавфсизлик кучлари томонидан қарор топган дунё тартибига рақиб сифатида кўриб чиқилаётгани оқибатида рўй бермоқда. Исломнинг кенг тарқалишини чеклаш ва жамоатчилик фикрини унга қарши қўйиш учун уни қатағон ва зўравонликларга олиб келадиган дин сифатида тақдим этиш зарур.

Исломнинг асл моҳияти, соғлом фикрлаш, сабр-тоқат ва адолат йўли сифатида ҳар бир кишининг қалбига етиб бориши учун қўлдан келган ҳаракатларни қилиш ҳар бир мусулмон учун бурч ҳисобланади.

Ислом нуфузини тиклаш учун курашда ғолиб чиқиш осон вазифа эмас. У ноисломий ОАВ билан самарали ҳамкорлик тизими ишлаб чиқиш учун илмий, диний мусулмон ташкилотлари ва олий таълим муассасалари кучларини тўлиқ бирлаштиршини талаб қилади. Бунинг учун мусулмонлар артистик усуллар ва техник воситалар билан ишлаш кўникмаларини такомиллаштириши зарур. Лекин энг муҳими – Ислом жамиятида устунлик қиладиган Исломни кенг тарқатиш ва унинг рақбиларига қаршилик кўрсатиш самарали стратегиясини ишлаб чиқишга бўлган такаббурона муносабатни қайта кўриб чиқиш зарур.

Доктор Лоуей Сафи – Халқаро Малайзия Ислом Университети сиёсат фанлари профессори

Абу Муслим тайёрлади