Хитойда расмийлар банкнинг аҳолига омонатларни қайтаришдан бош тортиши билан боғлиқ норозиликларни бостириш учун танкларни кўчага олиб чиқишди.
Фалокатли қарз юки остида қолган Хитой банк инқирозига яқинлашмоқда. Шу кунларда Хитой банкларидан бирининг филиали одамларнинг жамғармалари энди "инвестиция маҳсулоти" бўлиб, уларни қайтариб олиш мумкин эмаслигини айтди. Бу оммавий норозилик ва одамларнинг кўчаларга чиқишига сабаб бўлди. Намойишлар бир неча ҳафта давом этди. Сабаби оддий: маҳаллий аҳолининг омонатлари музлатилган. Баъзилар охирги пулларини ҳам йўқотди.
Бунга жавобан расмийлар армияни кўчаларга олиб чиқди - танклар Хенан провинциясида шаҳарнинг ўртасида пайдо бўлди. Техникалар суратга олинган видеолар фойдаланувчилар томонидан ижтимоий тармоқларда фаол равишда тарқатилмоқда. Минтақа ҳокимияти банкнинг маҳаллий бўлимини ҳимоя қилиш учун кўчаларга зирҳли техника олиб чиқилганини айтди.
Хитойда 2019 йил, "пандемия" олдидан банк тизимининг стресс-тести ўтказилди, бу ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 4 фоиздан паст бўлса, банк тизими таназзулга учрашини яққол кўрсатди.
2019 йилда Хитой иқтисодиётининг рентабеллиги кредит ставкасидан паст эди, бу қарз инқирозининг бошланишини аниқ кўрсатди.
Иқтисодий таҳлилчи Анатолий Несмиян бу ҳақда ёзар екан, Хитой режими учун иқтисодий фалокатни башорат қилади. У ўзининг Телеграм-каналида коронавирус пандемияси ва кенг кўламли карантин мамлакатдаги иқтисодий вазиятни кескин оғирлаштирганини қайд этди.
Унинг сўзларига кўра, ҳукумат иқтисодиётга улкан ликвидликни киритиш орқали "муқаррар нарсанинг бошланишини" бироз кечиктирди - фақат 2020 йилда бир вақтнинг ўзида триллион доллардан ортиқ маблағ киритилди. АҚШ Байден келгандан сўнг дарҳол худди шундай қилди, аммо АҚШда доллар бор, Хитойда эса бу глобал валюта йўқ.
"Аммо мўъжизалар содир бўлмайди. Инқироз фақат бир оз кечиктирилиши мумкин, лекин ҳал этилмайди, айниқса, ҳозирги шароитда фақат битта - оқибатларини минималлаштириш ҳақида савол юзага келади. Бошқа ҳеч нарса. Ҳозир у омонатчилар банклардан пулларини қайтаришга ҳаракат қилаётган ва ҳукумат кўчаларга танкларни олиб чиқишга мажбур бўлган Хенан провинциясида портлади. Сандун провинциясидан олинган суратлар бор, у ерда намойишчиларни зирҳли техникалар кутиб оляпти", - дея қайд этади эксперт.
Аввалроқ, Россия нефтининг Ҳиндистон ва Хитойга етказиб бериш ҳажми пасайган эди. Bloomberg маълумотларига кўра, етказиб бериш бир ой давомида пасаймоқда ва урушнинг максимал қийматлари билан солиштирганда, аллақачон 30% га камайди.