loader
Foto

Афғонистон: америкаликлар тарк этаётган яна бир мамлакат

Трампнинг Суриядан аскарларни олиб чиқиш ҳақидаги кутилмаган қарори Пентагон раҳбари Джим Мэттиснинг пайшанба куни, президент билан жиддий сиёсий ихтилофлар туфайли кескин истеъфо беришига олиб келди.

Бироқ Мэттис шунингдек, «тинч дипломатик саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш» учун Афғонистонда АҚШнинг кучли ҳарбий иштирокини сақлаб қолиш учун ҳам овоз берганди. У АҚШ расмий шахслари унинг истеъфо бериш эҳтимоли ҳақида айтиши билан ўз лавозимини тарк этди.

Афғонистонда айни дамда 14 000 га яқин АҚШ ҳарбий хизматчилари афғон кучларини қўллаб-қувватлаш бўйича НАТО миссияси ҳамда алоҳида «антитеррор» операциялари доирасида ҳаракат қилмоқда.

Ўз номини ошкор этмаслик шартларида хабар берган, АҚШ ОАВ ва ахборот агентликларида уларнинг сўзларидан иқтибос келтирилган америка расмий шахсларининг хабар беришича, Пентагон Афғонистондаги қўшинларни қисқартириш режаларини ишлаб чиқмоқда.

Масалан, The Wall Street Journal хабар берадики, яқин ҳафталар ичида 7000 дан ортиқ аскар қайтиб келади. Бошқа хабарларга кўра, бу рақам 5000 кишини ташкил қилади, AFP ахборот агентлиги эса АҚШ расмий вакили «катта миқдорда олиб чиқиш» ҳақида абар берганини маълум қилади.

Ҳозирча бу хабарларнинг биронтасини текшириб кўришнинг имкони йўқ.

Ўз номини ошкор этмаслик шартларида америкалик амалдорлардан бири Associated Press агентлигига ёзга келиб АҚШ қўшинлари Афғонистони умуман тарк этиши мумкин эканлиги, куний қарор ҳали қабул қилинмагани ҳақида айтди.

Агар қўшин сони камаядиган бўлса, АҚШ қандай қилиб ташқи миссияларини бажариши, жумладан, афғон кучларини тайёрлаши, уларга жойларда маслаҳат бериши, толибон ва бошқа қуролли кучларга қарши ҳарбий ҳаво кампаниялари ўтказиши аниқ эмас.

Бунинг ўрнига Вашингтон ўзининг барча операцияларини тўхтатишига тўғри келиб, бу Афғонистон Ислом амирлигига (толибонга) бутун Афғонистон бўйлаб ҳужумкор ҳаракатларни кенгайтириш имконини бериши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, Трамп хусусий тартибда бир неча марта АҚШнинг Афғонистонга ҳарбий аралашуви устидан шикоят қилганди. Чоршанба куни у Афғонистон ҳақида қуйидаги сўзларни айтганди: «Биз у ерда нима қиляпмиз? Биз шунча йиллар давомида  у ерда бўлдик».

Кўпинча Трампнинг иттифоқчиси сифатида сўзга чиқадиган республикачи-сенатор Линдси Грэм қўшинлар олиб чиқилган ҳолатда АҚШ учун хавф-хатар эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

«Афғонистондаги шароит – айни дамда – америка қўшинларини олиб чиқишни риск юқори бўлган стратегияга айлантиради. Агар бир ҳозирги йўналишни давом эттирадиган бўлсак, барча муваффақиятларимизни қўлдан чиқаришимиз ва яна бир бор 11 сентябрь учун йўл очишимиз мумкин» - деди Грэм ўз баёнотида.

Трамп ўтган йил америка қўшинлари сонини оширишни маъқуллаганди, лекин бу ишни истар-истамас қилганини тан олганди.

Шуниси қизиқки, америкаликларнинг Сурияда ҳарбий иштироки зарурлиги тарафдори бўлган PYD-YPG дан фарқли равишда, АҚШнинг афғон иттифоқчилари америка қўшинларини олиб чиқишда ҳеч қандай муаммо кўрмаётгани ва бу мамлакатдаги хавфсизликка асло таъсир этмаслигини оммавий равишда билдирмоқда.

«Агар бизга маслаҳат бераётган, ўқитаётган ва ёрдам кўрсатаётган бир неча минг чет эллик ҳарбий хизматчи мамлакатимизни тарк этадиган бўлса, бу хавфсизликка таъсир этмайди», - деди жума куни президенти Ашраф Ғанининг бош маслаҳатчими Фейсал Фазли.

«Охирги тўрт ярим йил давомида бизнинг хавфсизлигимиз тўлалигича ўз қўлимизда бўлиб турибди ва якуний мақсад шундан иборатки, АНСОБ [Афғонистон мудофаа ва хавфсизлик миллий кучлари] ўз ерини мустақил ҳимоя қилиш ва қўриқлаш учун оёққа туриб олиши лозим».