loader
Foto

Ўзга сайёраликлар йўқ, бўмаган ва бўлмайди ҳам – дейди олимлар

Энрико Ферми – келиб чиқиши итальян бўлган америкалик физик, Нобель мукофоти совриндори. У қачонлардир – 1950 йил – ҳамкасб-физиклар билан тушлик қилганди. Уларнинг Коинотда онгли тамаддунлар сони кам эмаслигини исботлашга ҳаракат қилишини тинглаганди. «Хўш, қани улар?», – қизиқди олим. Физиклар нима деб жавоб беришни билмай қолдилар.

Яққол қарама-қаршилик – улкан Коинот ва у ерда яшовчилар билан алоқа йўқлиги – кейинчалик  Ферми парадокси деб аталган.

Орадан чорак аср ўтгач, инглиз Майкл Харт қўшимча баёнот билан чиқди. Харт шу маънода фикр билдирдики, агар ўзга сайёралик тамаддунлар ҳақиқатда кўп бўлсак, улар бундан миллион йил олдин бизга етиб келган бўларди. Кимдир бўлса ҳам.

Ҳозирги кунга келиб, бизгача ҳали ўзга дунёдан ҳеч ким етиб келмаган. Алоқага ҳам чиқмаган. Ҳар холда биронта мулоқот ҳақида гапиришга имкон берадиган жиддий илмий далиллар йўқ.

Ферми парадокси кучаймоқда

Ферми парадокси олимлар яшаш учун яроқли сайёралар ҳақида ноаниқ тасаввурга эга бўлган пайтда вужудга келган. Эҳтимол, улар ҳеч қандай тасаввурга ҳам эга бўлмаган. Улар бепоён Коинотда ёлғиз бўлишлари шарт деб ҳисоблаган, холос. Энди эса космик телескоплар ёрдамида ўтказилган тадқиқотлар туфайли маълум бўлдики: «яшаш учун яроқли» сайёралар мавжудлиги истисно эмас, балки қоида деб ҳисоблаш мумкин. Фақат Сомон йўлининг ўзида – 250 миллиард юлдуздан иборат галактикамизда – 500 миллиондан ортиқ сайёра нафақат кимдир яшайдиган, балки юқори ривожланган тамаддунлар мавжуд бўлиши мумкин. Натижада Ерга уларнинг ўн минглаб вакиллари ташриф буюрган ва шу ерда мавжуд бўлиши ҳам мумкин.

Британиялик олимлар, Оксфорд университети вакиллари Стюарт Армстронг (Stuart Armstrong) ва Андерс Сэндберг (Anders Sandberg) ҳисоблашича, улар асосан онг бўйича «ака» бўлиши лозим. Чунки Ер – Коинотнинг энг кенжа «фарзанди». Унга ўхшаш бўлган сайёрларнинг кўпчилиги 1-2 миллиард йил аввал пайдо бўлган. Демак, уларда мавжуд тамаддунлар ҳам анча илгарилаб кетган бўлиши лозим.

Армстронг ва Сэндберг яқинда Ферми парадоксини янада мантиққа мос келмайдиган қиладиган кенг тадқиқотни маълум қилдилар. Масалан, улар галактикамизда инсонлар тамаддунидан ташқари яна бир «катта» тамаддун мавжудлигини тасаввур қилганлар. Лекин шундай ҳолатда ҳам – унинг вакиллари 500 миллион йил давомида Сомон йўлини эгаллаб олган бўларди. Улар бизни, биз эса уларни топган бўлардик. Бу энг консерватив сценарий бўлиб, келгиндилар тинчюрар кемаларда ҳаракат қилишини кўзда тутади.

Олимларнинг таъкидлашича: юлдузлараро саёҳатлар онг бўйича юқори ривожланган биродарларнинг қўлидан келади – бу ерда ҳеч қандай ғайритабиий нарса йўқ. Улар қувватни қуёш батареяларидан ҳам олишлари мумкин бўлган. Ҳатто бизда ҳам унинг захиралари битмас-туганмасдир. Манбалари ҳам. Масалан, қуёш томонидан яхши ёритиб туриладиган Меркурий. Бу кичик гравитацияли нисбатан кичик сайёра каби осмон жисмларидан уларни электромагнит тезлатувчилар воситасида телзаштирган ҳолда космик кемалар учириш осондир.

Армстронг ва Сэндбергнинг фикрига кўра, кемалар магнит елкани – кема атрофидаги унга зарядланган зарралар оқими таъсир этадиган электромагнит ғумбаги ҳосил қилган ҳолда тўхтайди. Коинот уларга тўлиб ётибди.

Бу ерни бошқа галактикалик келгиндилар босиб кетган бўларди.

Агар ҳаёт бошқа галактикаларда ҳам мавжуд бўлсачи? Мантиқан тўғри. Айтайлик, фантаст Иван Ефремов мадҳ қилган афсонавий Андромеда туманидами? У ҳатто Сомон йўлидан ҳам катта. Шунда ўзга сайёраликлар кўзига тушмасликнинг имкони умуман бўлмайди.

Олимлар бизнинг сайёрамизни босиб олиши мумкин бўлган бошқа галактикалик келгиндилар тахминий сонини ҳисоблаб чиқдилар. Агар улар ёруғлик тезлигининг ярмига тенг бўлган тезлик билан 1 миллиард йил олдин ҳаракат қилишни бошлаганларида, Ергача 263 мингта тамаддун вакиллари етиб келган бўларди. 2 миллиард йил ичида эса бизга 2 миллион 570 мингта ўзга галактикалик биродарлар ташриф буюрган бўларди. Биз эса, мос равишда, уларга.

Ёруғлик тезлигига яқин тезликда ҳаракат қиладиган келгиндилар умуман сон-саноқсиз бўлиши лозим. Улар худди тиғиз пайт метрода қайнаб ётган одамлардай кўп бўлиши керак. Лекин нимагадир биз уларни кўрмаяпмиз.

Шунисига ҳам шукур

Хулоса аниқ. Армстронг ва Сэндберг Ферми парадоксини абсурдга айлантирди ва моҳиятан, биз Коинотда ёлғиз эканлигимизни исотлаб берди. Ўзга сайёраликлар йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.

Бошқача фикр билдириш мумкин: Худо фақат одамларни яратган. Бу маънода олимлар ҳаттоки «Рим Папасидан ҳам авлиёроқ» бўлиб чиқдилар. Иоанн Павел II 1999 йил шахсан айтгандики, қудратли Парвардигор онгли ҳаётни фақатгина Ерда яратишни ихтиёр этган. Кейинги Папа – Бенедикт XVI даврида – биз ёлғиз эмаслигимиз ҳақидаги ғояни Ватикан обсерваторияси – Спекола бошлиғи, фан оламида тан олинган астроном Хосе Габриэль Фюнес ота илгари сурди. «Ўзга сайёраликлар – менинг биродарларим» – шундай деб аталарди Ватикан томонидан чоп этиладиган L'Osservatore Romano газетасидаги мақолалардан бири. Фюнес Худога ва бошқа сайёрларда онгли ҳаётга ишониш бир-бирига зид келмаслигини айтди. Боз устига, у ўзга сайёраликлар мавжуд деган эҳтимолни инкор қилмади. Жумладан, ривожланиш борасида биздан анча илгарилаб кетганларни. Уларни эса Коинот учун ягона бўлган худди ўша Парвардигор яратган.

«Комсомольская правда»

Абу Муслим таржимаси