loader
Foto

Уруш санъати. 8-боб. Тўққиз ўзгариш

2. Йўлсизликда лагерь ташкил қилманг; йўллар кесишадиган жойларда қўшни шаҳзодалар билан иттифоқ тузинг; яланғоч ва сувсиз жойда ўтирманг; қуршов жойида тафаккур қилинг; ўлим юртида жанг қилинг.

3. Юрилмайдиган йўллар бўлади; ҳужумга учрамайдиган қўшинлар бўлади; ҳеч ким улар учун жанг қилмайдиган қалъалар бўлади; ҳеч ким улар учун курашмайдиган жойлар бўлади; давлат раҳбарининг бажарилмайдиган буйруқлари бўлади.

4. Шунинг учун, "Тўққиз ўзгариш" да фойдали нарсаларни ўрганган қўмондон қандай қилиб уруш қилишни билади. "Тўққиз ўзгариш"да нима фойдали эканлигини тушунмаган қўмондон, ҳатто жойларнинг шаклини билса ҳам, бу жойларнинг афзалликларини ўзлаштира олмайди. Қўшин қўмондонлигидаги "Тўққиз ўзгариш" санъатини билмаса, ҳатто "Беш манфаат"ни билган тақдирда ҳам, одамлардан фойдаланиш маҳоратини ўзлаштира олмайди.

5. Шу сабабли, ақлли кишининг ҳаракатларининг пухта ўйлаб чиқилганлиги унинг фойда ва зарарни албатта бирлаштирганлигидадир. Зарар фойда билан қўшилса, ҳаракатлар натижага олиб келиши мумкин; фойда билан зарар қўшилса, фалокатни бартараф этиш мумкин. Шунинг учун, шаҳзодалар зарар билан бўйсундирилади, иш билан хизмат қилишга мажбур қилинади, фойда учун бирор жойга шошилишга мажбур бўлишади.

6. Уруш қоидаси душман келмаслигига умид қилиб ўтирмасдан, балки уни нима билан кутиб олиш ҳақида бош қотириш; унинг ҳужум қилмаслигигиа умид қилмасдан, балки унинг ҳужум қилишига йўл қилмасликка ҳаракат қилишдир.

7. Шундай экан, қўмондоннинг бешта хавфи бор: агар у ҳар қандай ҳолатда ҳам ўлмоқчи бўлса, ўлдирилиши мумкин; агар у ҳар қандай ҳолатда ҳам тирик қолишга интилса, у асир тушиши мумкин; агар у тез ғазабланса, у нафратга қолиши мумкин; агар у ўзига еисбатан ортиқча еҳтиёткорлик билан муносабатда бўлса, таҳқирланиши мумкин; агар у одамларни севса, у заифлашиши мумкин.

8. Бу бешта хавф қўмондоннинг камчиликлари, уруш олиб боришдаги офатдир. Бу бешта хавф билан қўшинни тор-мор қиладилар, қўмондонни ўлдирадилар. Буни тушуниш керак.