loader
Foto

Айфон ортидан қувиб

Янги версия, албатта, анча қиммат туради, бунинг устига, сиз янги ғилофлар ва ҳ.к. харид қиласиз – то Apple компанияси янги модель чиқармагунча. Бир йилдан кейин iPhone 5, ундан кейинги йил iPhone 6 пайдо бўлади – бу цикл сотувлар бошланган пайтда катта шов-шувлар билан давом этаверади.

Бундай сценарий мода тенденцияларига эргашишга уринадиган кўпчилик учун таниш. Бу нормал ишлаб турган нарсаларни алмаштириш ва модернизация қилиш циклидир. Психологлар бу ҳолатни «идрок қилинадиган эскириш» деб атайдилар – биз ишлаб турган қурилмаларни янги версия пайдо бўлганлиги сабабли бошқа фойдаланиш мумкин эмас, долзарб бўлмаган қурилма деб ҳисоблаймиз. Биринчи iPhone эсингиздами? У ҳозир шунчалик эскириб кетганки, уни харид қилиш ҳақидаги фикр ҳаттоки кулги ҳисобланади.

Бироқ идрок қилинадиган эскириш нафақат iPhone, балки исталган буюм – кийим-кечак, электроника, мебель ва бошқаларга нисбатан ҳам қўлланиши мумкин. Биз улар модадан қолганлиги учун улардан халос бўлишни истаб қоламиз. Қуръонда моддий неъматларга боғланиб қолиш ҳақида қуйидаги сўзлар айтилган: «Кимники кўп сизни машғул қилди. То қабрларни зиёрат қилгунингизча» (Такасур сураси, 1-2).

Биз чиндан ҳам бутун ҳаётимизни бизга ҳақиқий қониқиш ҳиссини келтирмайдиган моддий буюмларни сотиб олишга сарфлашни истаймизми? Албатта, янги iPhone га эга бўлиш ёқимли – то у зерикарли бўлиб, янги модель пайдо бўлмагунча. Биз ўз вақтимизни офисда ўтказамиз ва маошимизнинг бир қисмини аслида керак бўлмаган нарсаларга сарфлаймиз.

Бироқ, ҳаддан ошиб кетмаслик ва ҳаётнинг моддий томонларидан узоқлашиш ҳам керак эмас. Ахир муаммо буюмлар сотиб олиш ва улардан фойдаланишда эмас, балки истеъмол менталитетининг ўзидадир. Биз асосий эъиборни тўғри сарфлаш ҳамда хоҳиш-истак ва зарурат ўртасидаги фарқни тўғри тушунишни ўрганишимиз зарур. Гоҳида бу икки тушунча ўртасидаги чегара шу қадар нозик бўлиб кетадики, биз ҳақиқатда ҳам янги iPhone, ўйин приставкаси ёки джинси кераклигига ишона бошлаймиз, ваҳоланки аслида уларсиз ҳам бемалол кунимиз ўтиши мумкин бўлсада.

Бизга «ҳужум» қиладиган кўп сонли реклама эълонлари бизни энг муҳим бўлмаган нарсаларни ҳам харид қилиш зарурлигига ишонтиради. Эркаклар маълум бир маркадаги одеколон харид қилса, бу уларнинг жалб этувчанлигини оширади деб ўйлайди. Аёллар эса янги тушдан фойдаланса, уларнинг кўзлари ялтироқ журнал саҳифасидаги гўзаллар кўзлари каби чиройли бўлишига ишончи комил. Оқибатда биз рекламанинг амри билан иш тута бошлаймиз, уйимизни керакси нарсаларга тўлдириб ташлаймиз. Аслида нима муҳим, нима эса – иккинчи даражали эканлигини унута бошлаймиз.

Эсдан чиқармангки, мусулмон кишининг бу ҳаётдаги асосий мақсади – Жаннатдан жойга эришиш учун Аллоҳ таолога ибодат қилишдир. Аллоҳ инъом этган бу дунё гўзалликларидан баҳра олинг, лекин чин йўлдан адашманг ва эришган нарсаларингиз учун миннатдор бўлишни унутманг.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бизни ҳақиқатда бахтиёр қиладиган харажатлар буюмлар эмас, балки ҳис-туйғулардир. Улардан ажойиб хотиралар қолади, биз уларни доимо эслаб юрамиз ва улар асло эскирмайди.

Интернетдан

Абу Муслим таржимаси