4. Покиза аёлларга бўҳтон қилган, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва уларнинг гувоҳлигини абадий қабул қилманглар. Ана ўшалар фосиқлардир.
Ҳаромдан сақланган покиза аёлга бўҳтон қилиб, уни фоҳишалик-да, бузуқликда айблаганларга Аллоҳтаоло дунёю охиратда лаънат ва улкан азоб бўлиши, бу дунёда унга саксон дарра урилиши, ўзи ишонч-ли бўлса ҳам унинг гувоҳлиги асло қабул қилинмаслигини баён қи-либ беряпти. “Бўҳтон қилиш” дегани покдомон, ҳур, муслима аёлга “эй зинокор, эй фоҳиша, сен бузуқсан” каби ё шунга ўхшаш гап-сўз-ларни айтиш, эрига “эй фоҳишанинг эри” дейишдир. Бирорта эркак ёки аёл бир покиза аёлга шундай сўзларни айтса, сўзининг ростлигига тўртта гувоҳ келтириши лозим. Агар келтира олмаса, унинг ўзи туҳматчилиги учун жазоланади, туҳматга қолганнинг талаби билан унга саксон дарра урилади. Зинони ўз кўзи билан кўрганлар сони тўрт кишига етмаса, улар тилларини тийиб, жим юришлари лозим. Агар гувоҳлар тўрт кишига етса, бу хабарни одамлар ичида гапириб юрмай, ҳукумат идораларига етказиш ва зинокорни жазога тортиш чорасини кўришлари керак. Ана шунда улар тўғри йўл тутган бўли-шади. Одатда, аёлларни зинода айблаш кўпроқ бўлгани учун юқоридаги ояти карималарда асосан уларнинг зикри келмоқда, лекин эркакларни зинода айблаганлардан ҳам тўртта гувоҳ келтириш та-лаб қилинади, келтира олишмаса, ўзлари жазога тортилади. Ислом шариатида тўртта гувоҳ келтириш фақат зинодагина талаб қилинади. Бошқа ишларда битта ёки иккита гувоҳ кифоя қилади. Бошқа ҳолатларда бўлгани каби, бунда ҳам гувоҳлар текшириб кўрилади, улар одил бўлишлари, шариат ишларига хилоф қилмаган бўлишлари шарт қилиб қўйилади. Бировни зинода айблаш шаръий истилоҳда «қазф» дейилади. Мисол учун, ўғрилик, ароқхўрлик ёки шариат ҳаром қилган бошқа ишлар содир этишда айблов тушадиган бўлса, айбловчи ўз гапини тасдиқлаб бера олмаса, ҳукумат унга нисбатан ўзи қабул қилган жазони қўллайди. Аммо зинода айблаш содир бўлганда ушбу оятнинг ҳукмига амал қилиниши шарт. Ояти каримадан «Эркак киши аёл кишини зинода айблаб, унга бўҳтон тоши отса, қазф содир бўлади» деган маъно чиқмоқда. Лекин, аслида эса эркак киши эркак кишини, аёл киши аёл кишини ёки аёл киши эркак кишини қазф қилса ҳам, барибир жазога тортиладилар.
Ояти каримада кўрсатилган жазони қўллаш учун бўҳтон қилув-чи покиза шахсга нисбатан зино қилганлик айбини қўйган бўлиши шарт. Агар фисқу фужури, зинокорлиги билан танилган одамни айбласа, унга нисбатан бу жазо қўлланилмайди, балки ўша пайтдаги ҳокимият шароитни ҳисобга олиб, оятдагидан кўра енгилроқ жазо беради. Бир одам бошқасини зинода айблаб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаса, дарҳол уни ушлаб, саксон дарра урилавермайди, балки бошқа жиноятлардаги, жумладан, зино содир бўлгандаги каби олдин жиноятчининг, жабрланувчининг шахси ва қилинган жиноят яхшилаб ўрганилади. Шу уч тоифада - жиноят, жиноятчи ва жабрланувчида керакли шартлар топилгандагина, жиноятчига жазо берилади. Жиноятчи ва жабрланган тарафларда ҳамма шарт-лар мавжуд бўлиши билан бирга, жиноятда, яъни зинода айблашда ҳам маълум бир шартлар кўриниши керак. Агар бу ишда ҳам кам-чилик бўлса, оятда зикр қилинган жазо чораси татбиқ этилмайди. Бу борада шундай савол ҳам туғилиши мумкин: “Бир одам бировнинг зино қилаётганини аниқ кўрса-ю, лекин гувоҳликка тўрт ки-шини келтира олмаса, бу унинг ёлғончи эканига далил эмаску, нима учун уни саксон дарра уриб, одамлар ичида шарманда қилиб, гувоҳлигини қабул этмай, «фосиқ» деб эълон этиш керак?” Бу са-волга уламолар қуйидагича жавоб берадилар: “Агар бир киши ким-нингдир зино қилаётганини кўрса, етарли далили бўлмай туриб, уни одамлар ўртасида тарқатиши хатодир. Бу иши худди бир одам ифлос нарсанинг устида ўтирган-у, ўша ифлос нарсани бошқа томонга тарқатган каби бўлади. Бундай ҳолатда ўша ифлос нарсани етарли ҳужжат-далил билан бир йўла йўқотиш керак. Яъни, давлатга мурожаат қилиб, ҳужжат-далил билан исботлаб, жазосини бериш керак ёки ҳеч қаёққа ёйилмай, ўз жойида қолиб кетишини таъминлаш керак. Шунингучун ҳам ҳужжат-далилсиз бировни зинода айб-лаган киши ўзи ростгўй бўлса ҳам, амали фисқ ҳисобланади”.
Зино ниҳоятда оғир гуноҳ бўлгач, бировни зинода айблаш ҳам қаттиқ гуноҳ ҳисобланади. Шунингдек, бировни бесоқолбозлик ёки баччабозликда айбласа ҳам зинода айблаган билан баробар бўлади. Бўҳтончига қарши чора кўришни талаб қилишга фақат жабрланувчи ёки жабрланувчи билан насаби бир, у билан бирга ор-номусга қоладиган шахсгина ҳақлидир. Аҳли-оиласининг фаҳш ишлар қилаётгани-ни билатуриб, сукут сақлайдиган ёки рашк-ор қилмайдиган кишилар даъюсдир. Яна айрим халқлардаги каби онаси, опа-синглиси ё бошқа маҳрами билан зино қилган кимса энг улкан гуноҳни қилган бўлади. Пайғамбар алайҳиссалом бундайларни ўлдиришга буюрганлар.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:'“Жума кечаси масжидда турган эдик. Ансорлардан бир киши кириб келиб: “Бир эр-как ўз хотини билан бир эркакни кўриб қолсаю агар шуни айтса, уни дарралайсизлар, агар ўлдирса, уни ҳам ўлдирасизлар. Агар жим бўлса, ғазаби билан (дарди ичида бўлиб) жим бўлади. Аллоҳга қасамки, мен бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламдан албатта сўрайман”, деди. Эртаси куни эрталаб у Расулуллоҳ сбллаллоҳу алайҳи васалламга бориб шу ҳақда сўради: “Бир одам хотинини бир эркак билан кўрса, айтса дарралайсизлар, ўлдирса ўлдирасизлар, жим бўлса ғазаб билан (дарди ичида бўлиб) жим бўлади-ку”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳим, Ўзинг ҳукм қилгин”, деб дуо қила бош-ладилар. Шунда мулоъана (лаънатлаш) ояти нозил бўлди. Одамлар орасида бир киши шу билан балоланди. Унинг ўзи ва аёли Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, бир-бирларини лаънатлашди. Эркак ўзининг ростгўй эканига Аллоҳ номи билан тўрт марта қасам ичиб, гувоҳлик берди. Сўнг бешинчисида агар ёлғончилардан бўлса, Аллоҳнинг лаънати ўзига бўлишини айтиб қасам ичиб, ўзини лаънатлади. Кейин ўзига лаънат айтиш учун аёл келтирил-ди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен ҳам шундай қил”, дедилар. У ҳам лаънат айтди. У кетгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эҳтимол у қора, жингалак сочли бола туғар”, дедилар. Дарҳақиқат у қора, жингалак соч туғди” (Муслим ривояти). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Покиза аёлларга бўҳтон қилган, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва уларнинг гувоҳлигини абадий қабул қилманглар» ояти нозил бўлганида ансорийларнинг раҳбари Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу:“Эй Аллоҳнинг Расули, шундай оят нозил бўлдими?!” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй ансорлар жамоаси, раҳ-барингизнинг нима деяётганини эшитяпсизларми?!” дедилар. Улар: “Эй Аллоҳнинг Расули, уни маломат қилманг. У жуда рашкчи одам. Аллоҳга қасамки, фақат бокира қизларга уйланган. У талоқ қилган аёлга унинг рашкидан қўрқиб, биздан ҳеч ким уйлана олмайди”, дейишди. Саъд: “Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга қасамки, мен унинг ҳақ эканини, Аллоҳдан эканини жуда яхши биламан. Лекин менинг ажабланган жойим шундаки, агар мен эркакнинг бир ифлос аёлнинг сонлари орасига олиб турганини кўрсам, уни безовта қилмай, жойидан қимирлатмай, бориб тўртта гувоҳтопиб келишим керакми?! Аллоҳга қасамки, мен уларни олиб келгунимча, у ишини битириб бўлади-ку?” деди. Кўп ўтмай, Ҳилол ибн Умайя келди. У кечаси уйига келса, аёли бир эркак билан экан. У ҳодисани икки кўзи билан кўриб, икки қулоғи билан эшитибди. Ҳеч нарса қилмабди. Тонг отиши билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен кечаси ўз хотинимнинг олдига келиб, у ерда бир эркакни кўрдим. Ҳодисани икки кўзим билан кўриб, икки қулоғим билан эшитдим”, деди. У келтирган хабар Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва-салламга ёқмади, жуда оғир ботди. Ансорийлар Ҳилолнинг атрофига тўпланиб: “Саъд ибн Убода гапирган гапнинг балосига қолдик, энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иложсиз Ҳилол ибн Умайяга дарра урдирадилар, одамлар ичида шармандасини чиқариб, гувоҳлиги ўтмайдиган қиладилар”, дея хавотирланишди. Ҳилол эса: “Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таолонинг Ўзи бир йўл кўрсатишини умид қиламан”, деди. Сўнгра у: “Эй Аллоҳнинг Расули, кўриб турибманки, мен олиб келган нарса сизга оғир ботди. Аллоҳ билади, мен ростгўйдирман”, деди (Ахдтад ривояти).
Ҳилол ибн Умайя воқеасидан хабар топган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дарра уришни ирода қилиб турганларида бир-дан Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламга ваҳий нозил қилиб қолди. У кишига ваҳий келаётганини саҳобалар у зот-нинг юзлари оқарганидан билиб олишар эди. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам ваҳийни қабул қилиб, аввалги ҳолатларига келди-лар ва: “Хурсанд бўл, эй Ҳилол, ҳақиқатан Аллоҳ сенга кушойиш ва нажот берди”, деб марҳамат қилдилар. Ҳилол: “Парвардигорим азза ва жалладан худди шуни умид қилаётган эдим”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аёлга одам юборинглар”, дедилар. Аёлга одам юборилди. У келди. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва-саллам икковига оятларни ўқиб бердилар, иккаласига ҳам насиҳат қилдилар, охиратнинг азоби бу дунёнинг азобидан шиддатли экани-ни эслатдилар. Ҳилол: “Аллохда қасамки, эй Аллох,нинг Расули, мен у ҳақда рост гапни айтдим, деди. Аёл: “Ёлғон гапиряпти”, деб жавоб қайтарди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икко-вини мулоъана қилдиринглар (бир-бирига лаънат айттиринглар)”, дедилар. Ҳилолга: “Сен гувоҳлик бер”, дейишди. У ўзининг ростгўйлардан экани тўғрисида тўрт марта Аллоҳнинг номи билан гувоҳ-лик берди, бешинчисига келганда унга: “Эй Ҳилол, Аллоҳдан қўрқ! Албатта бу дунёнинг азоби охиратнинг азобидан енгилдир. Мана шу сафаргиси сенга азобни вожиб қилади”, дейишди. У: “Аллоҳга қасамки, менга бу (аёл) сабабли дарра урилмаганидек, Аллоҳ ҳам мени азобламайди”, деди ва бешинчисида: агар ёлғончилардан бўлса,ўзи-га Аллоҳнинг лаънати бўлиши ҳақида қасамёд қилди. Сўнгра аёлга: “Аллоҳнинг номи билан «У албатта ёлғончилардандир» деб гувоҳлик бер”, дейилди. Бешинчисига келганда унга: “Аллоҳдан қўрқ! Албат-та, бу дунёнинг азоби охиратнинг азобидан енгилдир. Мана шу сафаргиси сенга азобни вожиб қилади”, деб эслатилди. У бир муддат дудуқланиб қолди, эътироф қилмоқчи ҳам бўлди. Сўнгра: “Аллоҳга қасамки, қавмимни шарманда қилмайман” деб, бешинчи шаҳодат-ни, яъни агар эри ростгўйлардан бўлса, ўзига Аллоҳнинг ғазаби бўли-ши ҳақида қасамёд қилди. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам икковини ажратдилар. Аёлнинг боласи туғилганидан кейин отан^нг номи билан аталмаслиги, уни зинодан бўлган демаслик, ким шундай деса, унга ҳадд урилиши, эр аёлга уй-жой бермаслиги, таом бериши ҳам вожиб эмаслиги ҳақида ҳукм чиқардилар. Чунки уларнинг ажрашишлари талоқ ёки вафот туфайли эмас эди. Сўнгра у зот: “Аёл қизғиш сочли, думбаси кичик, болдири ингичка бола туғса, Ҳилолдан бўлади. Агар қорамтир, жингалак соч, бўлиқ, икки болдири йўғон ва думбалари катта бола туғса, аёл билан туҳмат қилинаётган шахсдан бўлади”, дедилар. Ўшанда аёл қорамтир рангли, жингалак сочли, бўлиқ, икки болдири йўғон ва думбалари катта бола туғди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар қасамлар бўлмаганида, мен би-лан ўша аёлнинг ўртасида бир иш бўлар эди”, дедилар».
Ҳилол ибн Умайя билан содир бўлган воқеа баён этилган ушбу қисса ва шу сабабли нозил бўлган ояти карималардан шариатда «мулоъа-на», яъни бир-бирини лаънатлаш ҳукми ва унинг қандай, қачон, ким-ларга жорий қилиниши шартлари олинган. Бировни зинода айблаб, сўнгра тўрт гувоҳ олиб келолмаган шахсга саксон дарра уриш, унинг гувоҳлигини абадий қабул этмаслик ва фосиқ деб эълон қилиш ҳақи-даги оят нозил бўлганидан кейин Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу томонидан савол берилиши ўша пайтдаги барча мусулмонлар ҳаётида ажойиб бир ҳолатни юзага келтирди. Ўта рашкчи бўлган бу улуғ саҳобий ҳар бир кишининг миясига келадиган саволни журъат қилиб айтишларининг ўзи ҳикматдан холи эмас. Бу ҳикматни эса фақат Аллоҳ таологина билади. Чунки Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг савол-лари Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам, Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг қавмига ҳам ёқмади. Шунинг учун улар Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга узрхонлик қилишди. Аммо бу саволнинг айнан шундай берилишига Аллоҳнинг иродаси кетган эди. Кўп ўтмай, саволда сўралган ҳолат ҳаётда рўй берди. Ҳилол ибн Умайя розияллоху анҳунинг бошига шу савдо тушди. У Расулуллоҳ соллал-лоху алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ҳодисани арз қилди. Мавжуд ҳукм бўйича, унга саксон дарра уриш керак эди. Чунки у хо-тинини биров билан зино қилганликда айблаяпти, лекин гапининг ростлигини тасдиқловчи тўртта гувоҳи йўқ эди. Бутун Ислом жамияти шу масаланинг дарди билан яшай бошлади. Ҳамманинг оғзида Ҳилол ибн Умайя ҳодисаси бўлиб қолди. Ҳамма «Энди нима бўлади?» деган саволни берарди. Баъзилар «Энди Ҳилолга дарра урилади», дерди. Чу-нончи бошқа ривоятларда Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам-нингунга «Ҳужжат келтир, бўлмаса елкангга дарра тушади» деган гап-лари айтилган. Зоҳирий ҳукм шу эди. Аммо мантиқ бошқа нарсани тақозо этарди. Чунки бир бегонанинг зино қилганини кўриб-билиб туриб, етарли гувоҳ бўлмагани учун индамай юриш мумкин, аммо ўз хотинини зино устида ушлаб олиб, гувоҳим йўқ, деб индамай кетиш амри маҳол. Бошқа ривоятларда келгани каби жим юрса, ҳаёти заҳарга айланар, жим юрмаса, елкасига дарра урилар эди. Шунинг учун ҳам Ҳилбл ибн Умайя розияллоху анху ишонч билан: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ менга кушойиш беради», деди.
Шайх Усмонхон Алимовнинг
Тафсири Ирфон китобидан