loader
Foto

Истиқомат хақида

Аллох таоло айтади:«Бас, (Эй Мухаммад!) буюрилганингиздек туғри булинг! Сиз билан бирга тавба қилганлар ҳам (туғри) булсинлар! Ҳаддан ошиб кетмангиз, (Эй муминлар!) У дилаётган ишларингизни, албатта, куриб турувчидир» (Худ сураси, 112-оят).

«Албатта: «Роббимиз - Аллох», деб сунгра тугри булган зотлар хузурига (улим пайтида) фаришталар тушиб (дерлар): «Куркмангиз ва ғамгин ҳам булмангиз! Сизларга ваъда килинган жаннат хушхабари билан шодланингиз! Дунё ҳаётида хам, охиратда хам сизларнинг дустларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кунгилларингиз тўсаган нарсалар ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз мухайёдир. (Бу) магфиратли ва мехрибон Зот (Аллох томони)дан бўлмиш зиёфатдир» (Фуссилат сураси, 30-32-оятлар).

«Албатта, «Роббимиз - Аллох», деб, сунгра (туғри йулда) устувор булган зотлар учун хавф йўқдир ва улар қайғу ҳам чекмаслар. Айнан ушалар жаннат аҳли булиб, у жойда мангу колурлар. (Бу) улар цилиб утган амалларининг мукофотидир» (Аҳқоф сураси, 13-14-оятлар).

Шарх. Истихомат лафзи қисқа булсада, тушунчаси жуда кенг. Истиқоматнинг луғатдаги маъноси «туғри туриш», бирор-бир тарафга миллиметр ҳам оғмасдан туғри туриш. Демак, бу иш осон эмас. Масалан, моҳир архитектор бир нарсани хамма тарафларини хисобга олиб, хатосиз чизса, бу хам «истикомат» дейилади. Истикоматда булиш учун ҳар ҳолда туғри булиш керак. Истиқомат биринчи холатда қандай туғри, текис бошланган булса, ҳеч қаёққа оғмай, мойил булмай, чукмай туриш.

Инсон узининг ақийдаси, ибодати, ахлохи, муомаласи, касбу маошида, хаммасида Аллох таоло буюргандек оғишмай хаёт кечирса истиқоматда хисобланади. Бу қийин иш. Чунки инсон хаёти давомида қайсидир ишида тойилиши мумкин. Ибн Аббос розияллоху анхумодан қилинган ривоятда: «Пайгамбарлик муддатида Пайғамбар алайхиссаломга бу оятдан кура қийинроқ оят нозил булмаган», дейилган. Пайгамбар соллаллоху алайҳи васаллам хам «Худ сураси мени қаритди», деганлар. Худ сурасининг хаммаси эмас, шу оят қаритган. Суфён ибн Абдуллох Сақафий розияллоху анху Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламга «Менга Исломдаги жамловчи шундай сузни айтингки, сиздан кейин бошқасидан сурашга эхтиёж қолмасин», деганларида, «Аллоҳга иймон келтирдим деб айт, сунг истикомат булгин», деганлар.Истикомат кароматдан юкори, дейилади.

Бир муршид зотнинг хузурига бир мурид келибди. Мурид биринчи булиб муршидида каромат куришга эътибор килади. Лекин муршидида одатий амаллардан ташкари бирор каромат курмабди. Охири «Хазрат, хизматингизда шунча вакт юрдим, эътибор килиб одатдан ташкари бирор кароматли иш курмадим», дебди. Пири унга: «Мени бирор холатда суннатга хилоф килганимни курдингми?» дебди. «Иук», дебди. «Шунинг узи каромат эмасми?!» деган эканлар. Шунинг учун хам истикомат кароматдан юкори туради, дейилган.

«Албатта: «Роббимиз - Аллох», деб сунгра туғри булган зотлар хузурига (улим пайтида) фаришталар тушиб (дерлар): «Қурқмангиз ва ғамгин хам булмангиз! Сизларга ваъда килинган жаннат хушхабари билан шодланингиз!»

«Дунё хаётида хам, охиратда хам сизларнинг дустларингиздирмиз. Сизлар учун (жаннатда) кунгилларингиз тусаган нарсалар ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз мухайёдир».«(Бу) мағфиратли ва меҳрибон Зот (Аллоҳ томони)дан булмиш зиёфатдир» (Фуссилат сураси, 32-оят).

Бу оятда истиқоматда булганларга жаннат хушхабари берилмокда. Абу Бакр Сиддик розияллоху анхудан истикомат хакида суралганда: «Истикомат - сен бирор нарсани Аллох таолога шерик килмаслигингдир», деганлар. Хазрат Умар розияллоху анҳудан истикомат ҳақида суралганда:«Истиқомат - сен Аллох таолонинг буйруклари, кайтарикдарига туғри амал килишинг ва улардан тулкиларнинг кочишига ухшаб кочмаслигинг». Яъни бу йулда хийла-найранг килмаслигингдир, деб жавоб берганлар. Усмон розияллоху анху эса истикоматни «Амални ихлос билан килиш», деганлар. Хазрат Алий, Ибн Аббос розияллоху анху, Хасан Басрий, Катода рахматуллоҳи алайх ва бошқалар: «Истиқомат - Аллоҳга итоат килиш», дейишган. Икрима ва Мужоҳид рахматуллохи алайхлар эса, «Ўлим келгунча тавхид калимасида собит туриш», дейишган.

Оятда «уларга фаришталар нозил булади», дейилди. Фариштанинг нозил бўлиши хушхабардир.Истикоматда булган бандага фаришталар качон нозил булади, дейилса, Ибн Аббос розияллоху анхумо «Бу фаришталарнинг биринчи нозил булиши ўлим вактида бўлади», деганлар. Ҳазрат Катода рахматуллохи алайх «Қабрдан чиқаётганда булади», деганлар. Вакиъ ибн Жаррох рахматуллохи алайх «Улим вақтида, кабрдан чикаётганда ва махшаргохда жам булганда булади», деганлар. Хазрат Абу Нуайм рахматуллохи алайх Собит Буноний рахматуллохи алайхдан нақл килишича у киши Фуссилат сурасини тиловат килиб, «уларга фаришталар нозил булади» оятига етганида «Мумин кабридан турганда дунёда у билан бирга булган иккита фаришта унга келиб, «Қўрқма, гам чекма, жаннат хушхабарига кулок тут», дейишади», деб шарҳдаганлар.

«Сизлар учун (жаннатда) кунгилларингиз тусаган нарсалар... муҳайёдир». Бу оятдан жаннатда шундай неъматлар борки, уларга етиш учун ҳоҳишнинг узи кифоя экани маълум булади. Кунгли тусаса булди, неъмат узи келаверади.«Албатта, «Роббимиз - Аллох», деб, сунгра (туғри йулда) устувор бўлган зотлар учун хавф йукдир ва улар кайғу ҳам чекмаслар. Айнан ушалар жаннат ахли булиб, у жойда мангу колурлар. (Бу) улар килиб утган амалларининг мукофотидир» (Аҳқоф сураси, 13-14-оятлар).

Уламолар «Истиқомат лафзи кисқа булсада, Ислом шариатини уз ичига олади. Истикомат деганда барча илохий хукмларга амал килиш, барча харом килинган ва макрух бўлган ишлардан сақланиш тушунилади», деганлар.

Аллома Замахшарий рахматуллохи алайҳ «Инсон қачон чин дилдан - ҳар холату, хар кадамда «Аллох таолонинг панохидаман, мен Аллох таолонинг рахматисиз бирор нафас хам ололмайман», деса «Роббимиз Аллох», дейиши туғри булади», деганлар. Яъни бу гапнинг тақозоси шуки, инсон тоатда мустақим булса, унинг қалби ҳам бадани хам Аллох таолонинг тоатидан юз угирмайди.

«..Айнан ўшалар жаннат ахли...» Истикоматда булганларга жаннат ваъда қилинди. Чунки дунёда шайтон, нафс каби туғри йулдан адаштирувчи нарсалар бор. Шуларнинг хаммасидан юз угириб, Аллох таолонинг тоатига юзланса, эвазига қиёмат куни жаннатни олади.

Абу Амр (айримларнинг айтишича, Абу Амра) Суфён ибн Абдуллох розияллоху анхудан ривоят килинади:«Мен:«Эй Аллохнинг Расули, менга Исломдаги бир сузни айтингки, у ҳакида сиздан бошка хеч кимдан сурамай», дедим. У зот соллаллоху алайхи васаллам: «Аллохга иймон келтирдим дегин, сунг истикомат килгин», дедилар» (Имом Муслим ривояти).

Шарх. Истиқоматнинг бахси юқорида утди. Яъни иймон келтиргандан кейин Ислом динидаги буйрук, кайтарикларга нихоятда мустахкам туриб, фарзлару суннатларга амал килишдир. Чунки амал иймоннинг самараси ва уни мукаммал килувчиси ҳисобланади.

Масалан, бир дарахт булса-ю, мева бермаса унинг ахдмияти йук. Худди шундай амалсиз иймоннинг хам ахдмияти булмай колади. Истиқомат - камол иймоннинг аломати. Иймон билан бирга амални хам улимгача килиш керак. Шу билан бирга кундан-кунга амални зиёда килиб бориш хам керак. Аввал беш вакт фарзлар уқилган булса, энди нафлларни уқиш керак. Куръони Каримда куйидагича марҳамат қилинган:«Албатта, Роббимиз - Аллох», деб, сунгра (туғри йулда) устувор булган зотлар учун хавф йукдир ва улар кайғу ҳам чекмаслар» (Аҳқоф сураси, 13-оят).

Хулоса шуки, инсон иймон келтириб, иймонида мустахкам турса ва иймонли холида вафот этса истикоматда яшади, дейилади.

Ровийнинг исми Суфён (розияллоху анху), куняси Абу Амр (ёки Абу Амра), отасининг исми Абдуллох, Тоифнинг машхур Бану Сақиф кабиласидан. Умар розияллоху анху Усмон ибн Абул Осни (волийликдан) бушатиб урнига у кишини (волий килиб) тайинлаганлар. Бу кишидан фақат битта шу ривоят бор. Бу хадис Муслимдан ташкари Термизий, Насаий ва Ибн Можада хам келтирилган.Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоху алайҳи васаллам: «Яқин булинглар, тугри булинглар. Билингларки, сизлардан бирор киши уз амали билан нажот топа олмайди», дедилар. Шунда сахобалар: «Ё Расулуллох, сизга хамми?!» дейишди. (Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам) «Мен хам (нажот топа олмайман), аммо Аллох Ўз рахмати ва фазли билан ураса (нажот топаман)», дедилар».

«Яқин бўлиш» хаддан ошмай, нуксонга йўл куйилмаган касд.«Туғри бўлиш» туғри ва истикоматда бўлиш.

Уламолар «Истиқомат Аллох таолога итоат қилишни лозим тутиш. У куп маъноларни узида жамлайдиган калималардан. У ишларнинг тартибли булиши» деганлар». Тавфиқ Аллохдан.

Шарх. «Якин булинглар» деган суз хаддан ошмай, нуксонга йўл кўймай мутадиллик йулини тутинглар, деган маънода.

«Тугри булинглар» деган суз эса, туғри ва истикоматда булинг, деган маънода.

«Сизлардан бирор киши уз амали билан нажот топа олмайди», дейилди. Аҳли сунна вал жамоанинг мазхабига кура, бирор киши уз амали билан жаннатга кира олмайди, балки Аллоҳнинг фазли ва мархамати билан киради. Бу хадис шунга далил хисобланади.Шу уринда савол туғилади, Нахл сурасининг 32-оятида:«...Қилиб утган амалларингиз билан жаннатга кирингиз!» дерлар», дейилган-ку?! дейилса, бунга мухаддис уламолар томони-дан бир неча жавоблар берилган. Улардан бири шуки, амаллар жаннатга кириш учун сабаб булади. Лекин ундан олдин иймон, ихлос, хидоят ва бошқаларнинг барчаси Аллохнинг фазли билан булади. Шу эътибордан жаннатга кириш хам Аллохнинг фазли билан булади. Агар Аллох таолонинг фазли булмаса, бандага иймон, хидоят, ихлос ва амалларнинг тавфики каердан хам етар эди?!

Иккинчи жавоб шуки, жаннатга кириш аслида Аллохнинг рахмати билан булади. Амаллар эса жаннатдаги олий манзилларга етиш учун сабаб булади. Жаннатда инсоннинг мартабаси амалларига караб баланд, паст булади.

Риёзус солиҳин шарҳи китобидан