loader
Foto

Сионизм ва анъанавий яҳудийлик ўртасидаги фарқ

Батафсилроқ айтадиган бўлсак, сионизм - бу сиёсий ҳаракат бўлиб, унинг мақсади яҳудий халқини тарихий ватани - Исроилда ((Eretz Isroil) бирлаштириш ва қайта тиклашдир. Шунингдек, сионизм бу ҳаракат асос бўлган мафкуравий тушунча бўлиб, у ўз ҳаракат йўналишида турли позитсияларни эгаллайди – сўл-социализмдан тортиб то анъанавий динийгача. Ёки оддий қилиб айтганда, сионистларнинг ҳаммаси ҳам анъанавий яҳудий эмас: улар орасида анъанавий бўлмаган яҳудийлик тарафдорлари (исломдаги модернистлар каби) ёки ҳатто жангари атеистлар ҳам бўлиши мумкин.

Агар биз анъанавий яҳудийлиги ҳақида гапирадиган бўлсак, бу яна яҳудийликдаги бир нечта оқимларнинг умумий номи бўлиб, уларнинг издошлари ўзларини яҳудий диний анъаналарининг ягона қонуний ташувчиси деб билишади. Улар орасида Нетуреи Карто каби анти-сионистик ташкилотлар борки, улар нафақат сионизмга, балки Исроил давлатининг мавжудлигига ҳам қарши. Улар ўз эътиқодларини Тавротнинг яҳудийлар учун қадимий тақиқларига асослайдилар:



1) Яҳудийларнинг ўзлари Нажотни яқинлаштирмасликлари ва Масиҳ келгунига қадар сиёсий мустақилликка эришишлари керак. Бу эътиқодлар Талмуд Кетувот қонунларига асосланади.

2) Яҳудийлар Таврот қонунларига (бу ҳолда, Кнессетнинг сайланган аъзоларининг фикрига кўра) раҳбарлик қилмайдиган жамоа (ёки давлат) туза олмайдилар. Бу Худо Таолонинг ҳокимиятига қарши исён ва Худо билан Исроил халқи ўртасидаги иттифоқни бузишдир.



Умуман олганда, бундай қарашлар кўп асрлар давомида турли халқлар орасида тарқоқ жамоаларда яшаган ва яҳудий тилининг турли лаҳжаларида сўзлашувчи анъанавий яҳудийлар орасида ҳукмронлик қилган, иброний эса фақат илоҳиёт тили бўлган.



Бироқ, вазият 19-асрда ва айниқса, 20-аср бошларида Европада яҳудий зиёлилари орасида сиёсий сионизм пайдо бўлгач, Европа ва Яқин Шарқдаги сиёсий вазият тез ўзгара бошлади.

Юқоридагиларни умумлаштириш учун айтишимиз мумкинки, барча сионистлар анъанавий яҳудий эмас, барча анъанавий яҳудийлар ҳам сионист эмас.