loader

Юсуф сураси

3-оят.  (Эй Муҳаммад), биз сизга ушбу Қуръон (сураси)нинг ваҳий қилиш билан қиссаларнинг энг гўзалини сўйлаб берурмиз. Ҳолбуки, у (Қуръон нозил бўлиши)дан илгари сиз (бу қиссадан) бехабар кишилардан (бири) эдингиз!
Мусъаб ибн Саъд отаси Саъд ибн Абу Ваққосдан ушбу оят ҳақида: - (Аллоҳ таоло) Расулуллоҳ (с.а.в.)га, одамларга кўп замонлар тиловат қилиб бердилар. Шунда одамлар: - Эй Расулуллоҳ, бир қисса айтиб берсангиз эди, - дейишди. Шунда Аллоҳ таоло:
-    Алиф, Лом, Ро. Ушбу (оятлар) очиқ равишда китоб  оятларидир.
-    Дарҳақиқат, биз уни (бу оятларни) ақлларингизни юргизишингиз учун арабий Қуръон ҳолида нозил қилдик.
(Эй Муҳаммад), биз сизга ушбу Қуръон (сураси)нинг ваҳий қилиш билан қиссаларнинг энг гўзалини сўйлаб берурмиз. Ҳолбуки, у (Қуръон нозил бўлиши)дан илгари сиз (бу қиссадан) бехабар кишилардан (бири) эдингиз! Оятини нозил қилди.
 Расулуллоҳ (с.а.в.) уни одамларга кўп замонлар тиловат қилиб бердилар. Кейин одамлар: - Эй Расулуллоҳ, бир ҳадис айтиб берсангиз эди, ҳикоя қилиб берсангиз эди, - дейишди. Шунда Аллоҳ таоло: - Аллоҳ ҳадис (сўз)ларининг энг чиройлиини (оятлари) бир-бирига ўхшаш китоб қилиб нозил қилди. Оятини нозил қилди. Буларнинг ҳаммаси Қуръонга иймон келтиришлари учундир.
Имом Ҳаким ривояти.
Авн ибн Абдуллоҳ: - Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг саҳобалари малолланиб (зерикиб-сиқилиб) қолишди. Ва: - Эй Расулуллоҳ, бизга ҳадис айтиб беринг, бир гурунглашайлик, - дейишди. Шунда Аллоҳ таоло: - Аллоҳ сўзларининг энг яхшисини нозил қилди... оятини нозил қилди. Кейин яна улар малолланиб қолишди-да: Эй Расулуллоҳ, гаплашишдан тепароқ, Қуръондан пастроқ (бир нарса бўлса эди), - дейишди. Улар қиссаларини назарда тутишди. Шунда Аллоҳ таоло: Биз сизга қиссаларнинг энг гўзалини айтиб берамиз... оятини нозил қилди. Улар гаплашишни хоҳлагандилар, Аллоҳ уларни гапларини энг яхшисига далолат қилди. Қиссаларни хоҳлашган эди,  Аллоҳ уларни қиссаларининг энг чиройлисига йўллаб қўйди.

Орқага Олдинга