10-оят. Агар хоҳласа сиз учун (шу дунёдаёқ) ўшандан (яъни улар айтган боғу хазинадан) яхшироқ нарсани – остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларни қилиб бера оладиган ва сиз учун қаср-саройларни қилиб бера оладиган зот – Аллоҳ баракотли – буюкдир.
Заҳҳок ибн Аббосдан: - Мушриклар Расулуллоҳ (с.а.в)ни камбағаллик билан айблаб: - Мана бу пайғамбар таом эса, бозорларда тирикчилик қилиб юрса, бу қандай пайғамбар бўлди? – дейишганда Расулуллоҳ (с.а.в) хафа бўлдилар. Шунда Жаброил (а.с) Роббилари ҳузуридан у кишига тасалли бериш учун тушдилар ва: - Асалому алайка эй Расулуллоҳ (с.а.в), Иззат Роббиси сизга салом айтди ва сизга шундай деди: - “Сиздан илгари қанча пайғамбарлар юборган бўлсак, улар ҳам таом ейишган ва бозорларда юришган.” Яъни дунёда тирикчилик йўлини қилишган. Расулуллоҳ (с.а.в) Жаброил (а.с) билан гаплашиб туришганида, бирдан Жаброил (а.с) эриб ҳадрага айланиб қолди. (Айтиодики: - Эй Расулуллоҳ (с.а.в), “ҳадра” нима? У киши: - Ал – Адаса (яъни шиша, гавҳар, линза) дедилар). Шунда Расулуллоҳ (с.а.в): - сизга ниа бўлди, эриб ҳадрага айланиб қолдингиз, - дедилар. Жаброил (а.с): - Эй Муҳаммад, осмон эшткларидан бир эшик очилди. Шу кунгача ҳеч очилмаган эди. Мен: - Қавмингиз сизни камбағаллик билан айблаганликлари сабабли азобланадилар, - деб қўрқдим, - дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в) ва Жаброил (а.с)лар йиғлаган ҳолларида бир-бирларига юзландиалр. Шунда бирдан Жаброил (а.с) аввалги ҳолларига қайтиб: - Эй Муҳаммад, хурсанд бўлинг, бу жаннат хазиначиси Ризвондир. У сиз ва Роббингиздан розилик келтирибди, - деди. Ризвон келиб салом берди-да: Эй Муҳаммад, иззат Роббиси сизга салом айтди, - деди. Унда ялтироқ нурдан бўлган сават – қути бор эди. У: - Роббингиз сизга атдики: - Бу дунё хазиналарининг калитлапридир. Охиратда Аллоҳнинг ҳузуридаги сиз учун бўлган нарсалар пашшанинг қанотичалик ҳам камайтирилмаган ҳолда (Шу калитлар сизга бўлсин) – деди. Расулуллоҳ (с.а.в) худди маслаҳат сўрагандек Жаброил (а.с)га қарадилар. Шунда Жаброил (а.с) қўллари билан ерга уриб: - Аллоҳга тавозеъш бўл, - дедилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в): - Эй Ризвон, менинг бунга эҳтиёжим йўқдир. Камбағаллик мен учун яхшироқдир. Сабр қилувчи ва шукр қилқвчи банда бўлишим (маъқулроқдир), - дедилар. Шунда Ризвон (а.с): - Тўғри йўлни танладингиз, Аллоҳ сизни тўғриликка бошласин, - деди. Шунда осмондан бир нидо келди. Жаброил (а.с) бошларини кўтариб қарасалар осмонларни то аршгача эшик – дарвозалри очилибди ва Аллоҳ таъало адн жаннатига шоҳларидан бирини эгилтиришга ваҳий қилди. У шоҳда ғужум бош бор эди. Унда яшил бир забаржаддан бир хона - кўшик бор эди. Унинг қизил ёқутдан етмиш минг эшиги бор эди. Шунда Жаброил (а.с): - Эй Муҳаммад, тепага қаранг, - дедилар. У киши қараб пайғамбарларнинг манзилларини ва хона – кўшикларини кўрдилар. Қарасалар ўзларининг манзиллари уларникидан юқорироқда экан. Бу у кишига хоссатан фазл эди. Ва нидо қилувчи: - Эй Муҳаммад, розимисан? – деб нодо қилди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в): - Розиман, дунёда менга беришни истаган нарсангизни, ўзингизни ҳузурингизда қиёмат куни шафоат учун захира қилгин, - дедилар. Муфассирлар ушбу “Агар ҳоҳласа сиз учун...” (Фурқон - 10) Ризвон олиб тушган, - дейдилар.
27 – оят. У кунда бу золим қўлларини (бармоқларини тишлаб надоматлар қилиб) дер: “Э, қанийди мен ҳам пайғамбар билан бир йўлни тутганимда эди:
Ато ул Хуросонийнинг ривоятида Ибн Аббос (р.а) Убай ибн Халаф Расулуллоҳ (с.а.в)нинг олдиларига келиб, у киши билан ўтириб, иймон келтирмаса ҳам у кишининг сўзларига қулоқ солар эди. Буни кўриб Уқба ибн Абу Муит уни бундан қайтарди. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
Шаъбий айтади: - Уқба Умая ибн Халафнинг дўсти эди. Уқба иймон келтирди. Шунда Умая: - Агар Муҳаммадга эргашсанг, юзим сени юзингга ҳаромдир, - деди. Шунда Уқба Умаянинг розилиги учун кофир бўлиб, диндан қайтди. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди.
Бошқа муфассирлар айтишади: - Убай ибн Халаф ва Уқба ибн Абу Муайт ўзаро иттифоқда ишлашарди. Уқба қачон сафардан қайтса, зиёфат бериб қавмининг ҳурматли кишиларини чақирарди. Расулуллоҳ (с.а.в) билан бирга ҳам кўп ўтирарди. Ьир куни сафардан қайтиб зиёфат берди. Одамлар билан бирга Расулуллоҳ (с.а.в) ҳам чақирди. Таом келтирилгач Расулуллоҳ (с.а.в): - Токи “Ла илаҳа иллолоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ,” – деб гувоҳлик бермагунингча таомингдан емайман, - дедилар. Шунда Уқба: - Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг элчисидир, - деди. Расулуллоҳ (с.а.в) таомидан едилар. Бу ерда Убай ибн Халақ йўқ эди. Бу воқеани эшитгач у: - Эй Уқба, динингдан кечдингми, - деди. Уқба эса: - Аллоҳга қасамки, динимдан кечганим йўқ. Лекин олдимга бир киши кириб, шу гувоҳликни бермагунимча иаомимдан емаслигини айтди, унинг уйимдан таом емасдан чиқиб кетишидан уялдим - да, гувоҳлик бердим у ерда, - деди. Шунда Убай: - Токи унинг олдига бориб, юзига тупуриб, юзини эгмагунингча мен сендан ҳеч қачон рози эмасман, - деди. Уқба шундай қилди ва ҳайвоннинг ичак – товоқларини олиб, Расулуллоҳ (с.а.в)нинг елкаларига ташлади. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в): - Сени Маккадан ташқарида учратсам, албатта, бошинга қилич ураман, - дедилар. Уқба Бадр кунида ҳимоясиз қолиб ўлдирилди. Убай ибн Халафни эса Уҳуд куни Расулуллоҳ (с.а.в) уни юзма – юз жангда ўлдирдилар. Аллоҳ таъало иккаласи ҳақида ушбу оятни нозил қилди.
Заҳҳок: - Уқба Расулуллоҳ (с.а.в)нинг юзларига тупурганида тупуги ўзининг юзига қайтиб икки бўлакка бўлиниб, унинг икки бетини куйдирди. Шунинг изи токи ўлгунича унинг юзидан кетмади.
68-70-оятлар: Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлардан биронтасини) қилса уқубатга дучор бўлур. Қиёмат кунида унинг учун азоб бир неча баробар қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур. Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб яхши амаллар қилса, бас Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик – гуноҳларини яхшилик – савобларга айлантириб қўюр. Аллоҳ мағфиратли, меҳрибон бўлган зотдир.
Ибн Аббос (р.а)дан: - Мушрик кимсалр кўп (ноҳақ) одам ўлдиришди, зинони ҳам кўп қилишди. Кейин эса Расулуллоҳ (с.а.в)га келишиб: - Сен гапираётган ва даъват қилаётган нарса чиройли – яхши нарсадир. Бизга айтсанг эди, бизнинг қилган ишларимизга каффорат бормикан? – дейишди. Шунда .... ояти Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибон бўлган зотдир оятигача нозил қилди.
Муслим ривояти.
Абдуллоҳ ибн Маъсуд (р.а): - Мен Расулуллоҳ (с.а.в)дан: - Қайси гуноҳ энг каттароқдир? – деб сўрадим. У киши: - Аллоҳ сени яратган ҳолида, сен унга шерик қўшишингдир, - дедилар. Мен: -Кейин қайси? – дедим. У киши: - Сенинг озуқангга шерик бўлишидан қўрқиб болангни ўлдиришингдир, - дедилар. Мен: -Кейин қайси? – дедим. У киши: - Қўшнингни аёли билан зино қилишингдир, - дедилар. Шунда Аллоҳ таъало буни тасдиқлаб ......оятини нозил қилди.
Бухорий ва Муслим ривояти.
Ато ибн Аббос (р.а)дан: - Вахший Расулуллоҳ (с.а.в)нинг олдиларига келиб: - Эй Муҳаммад, ҳузурингизга ҳимоя – паноҳ сўраб келдим. Мени ҳимоянгизга олинг токи мен Аллоҳнинг каломини эшитай, - деди. Расулуллоҳ (с.а.в): - Мен сени менинг ҳимоямда бўлмаслигингни ҳоҳлар эди. Энди сен мендан ҳимоя сўраб келибсан, токи Аллоҳнинг каломини эшитгунингча сен менинг ҳимоямдасан, - дедилар. Ваҳший: - Мен Аллоҳга ширк келтирдим, Аллоҳ таъало ҳаром қилган жонни ўлдирдим ва зино қилдим. Аллоҳ менинг таъбамни қабул қилардим? – деди. Расулуллоҳ (с.а.в) сукут қилдилар. Шунда .... ояти нозил бўлди. Расулуллоҳ (с.а.в) ушбу оятни унга ўқиб бердилар. Шунда у: - Мен шартни кўрмаяпман. Мен бирор солиҳ амал қилмаган бўлсам керак. Мен токи Аллоҳнинг каломини эшитгунимча сизнинг ҳимоянгиздаман, - деди. Шунда: - Аллоҳ ўрнига ширк келтирилишини кечирмайди. Бундан бошқасини ўзи ҳоҳлаган кишилардан кечиради... ояти нозил бўлди. Расулуллоҳ (с.а.в)Ваҳшийни чақириб ушбу оятни ўқиб бердилар. Шунда у: - Мен Аллоҳ (кечиришни) ҳоҳлаган кишилардан бўлмасам керак. Мен токи Аллоҳнинг каломини эшитгунимча сизнинг ҳимоянгиздаман, - деди. Шунда: - Айтинг: - Эй ўзларига зулм қилган бандаларим Аллоҳнинг раҳматидан умид узманглар... ояти нозил бўлди. Шунда у: - Ҳа, энди шарт кўрмаяпман, - деди-да, исломга кирди.