22-оят. сизлар (ҳаёти дунёда гуноҳ ишларни қилганларингизда шарманда бўлишдан қўрқиб, одамлардан яширинар эдинглару, аммо) қулоқларингиз, кўзларингиз ва териларингиз ўзларингизга қарши гувоҳлик беришидан (сақланиш учун улардан) яширинувчи эмас эдинглар, (чунки сизлар Қиёмат Кунида аъзои баданингизга берилишини билмасдинглар). Лекин сизлар Аллоҳ қилаётган амалларингиздан кўпини, яъни одамлардан яширинча қилган гуноҳларингизни билмайди, деб ўйладинглар.
Ибн Масъудддан ушбу .... оят ҳақида: Сақиф қабиласидан икки киши ва уларнинг Қурайшлик куёвлари ёки Қурайшлик икки киши ва уларнинг сақифлик куёвлари Каъбада эдилар. Шунда бирлари: - Бизнинг маҳфий суҳбатимизни ёки гапларимизни Аллоҳ эшитади, деб ўйлайсизларми? – деди. Шунда бирлари: - Баъзисини эшитади, баъзисини эшитмайди, - деди. Баъзилари: Агар баъзисини эшитса, демак ҳаммасини эшитади, - деди. Шунда ушбу .... оят нозил бўлди.
Бухорий ва Муслим ривояти
Абдуллоҳдан: Мен Каъбанинг ёпинғичи билан ўраниб олган эдим. Уч киши келди. Уларнинг қоринларининг ёғи кўп (семиз) фаросат – тушунчалари кам. Битта қурайшлик ва унинг иккита сақифлик куёвлари ёки битта сақифлик ва унинг иккита қурайшлик куёвлари. Улар шундай гапларни гапришдики, мен уларни тушунмадим. Шунда улардан бири: - Бу гапларимизни Аллоҳ эшитди, деб ўйлайсизми? – деди. Бошқаси: - агар овозимизни кўтарсак эшитади, агар овозимизни кўтармасак эшитмайди, - деди. Яна бошқаси эса: - Агар Аллоҳ бизнинг гапимиздан бирор нарсани эшитса, демак, гапимизнинг ҳаммасини эшитади, - деди. Бу хабар Расулуллоҳ (с.а.в.)га зикр қилинди. Шунда у кишига ... ояти “Бас, сизлар зиёнкор кимсаларга айланиб қолдингиз” оятигача (Фуссилат 22-23) нозил бўлди.
30-оят. Албатта: “Парвардигоримиз Аллоҳдир”, деб, сўнгра (ёлғиз Аллоҳга тоат –ибодат қилишда) тўғри - устувор бўлган зотларнинг олдиларига (Ўлим пайтида) фаришталар тушиб, (дерлар): “Қўрқманглар ва ғамгин бўлманглар. Сизларга ваъда қилинган жаннат хушхабари билан шодланинглар!”.
Ато ибн Аббосдан: - Бу оят Абу Бакр (ра) ҳақида нозил бўлган. Мушриклар: - Роббимиз Аллоҳдир, фаришталар унинг қизларидир, анави (бутларимиз) Аллоҳнинг ҳузурида бизнинг шафоатчиларимиздир, - дейишиб тўғри йўлда бўлмадилар. Яҳудийлар ҳам: - Аллоҳ Роббимиздир. Узайр унинг ўғлидир, Муҳаммад Пайғамбар эмасдир, - дейишиб, улар ҳам тўғри йўлда бўлмадилар. Абу Бакр (ра) эса: - Роббимиз Аллоҳдир, у ягонадир, унинг шериги йўқдир ва Муҳаммад (с.а.в.) унинг бандаси ва элчисидир, - деб тўғри йўлда бўлди.