14-оят. (Эй Муҳаммад), иймон келтирган зотларга айтинг, улар Аллоҳ (ваъда қилган ҳисоб-китоб) кунларидан ноумид бўлган кимсалар (етказаётган озор-азиятлар)ни кечириб юбораверсинлар. Токи (Аллоҳ ўша озорларга сабр-тоқат) қавмни касб қилган нарсалари (яъни кечириб юборганликлари) сабабли мукофотлагай.
Атонинг ривоятида Ибн Аббос (р.а.): - Бу оятда Аллоҳ Умар ибн Хаттобни хоссатан назарда тутган. Аллоҳнинг кунларидан ноумид кимсадан мурод эса Абдуллоҳ ибн Убайдир. Улар Бани Мусталақ ғазотида Марисиъ номли қудуқ бўйида тушдилар. Абдуллоҳ ибн Убай хизматчисини сув келтириш учун жўнатди. У кечикиб келди.
Абдуллоҳ: - Нима учун кечикдинг? – деди.
У: - Умарнинг хизматкори қудуқ бўйида ўтириб олган. Токи пайғамбарнинг меши, Абу Бакрнинг меши ва хожаси Умарнинг меши тўлгунича ҳеч кимни сув олишга қўймади, - деди.
Шунда Абдуллоҳ: - итингни семиртирсанг ўзингни қопади, - деди. Унинг бу сўзи Умарга етди. У қиличини яланғочлаб, у томон йўналди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Ибн Аббосдан: - Ушбу “Аллоҳга қарзи ҳасана берадиган ким бор” ояти нозил бўлганида, Фанхос исмли мадиналик яҳудий: - Муҳаммаднинг Роббиси муҳтаис бўлиб қолибди, - деди. Буни Умар эшитгач, қиличини яланғочлаб уни қидириб чиқди. Шунда Жаброил (а.с.) Расулуллоҳ (с.а.в.)га келиб: - Раббингиз айтдики.... Билиб қўйинг Умар қилич яланғочлаб яҳудийни қидириб чиқиб кетди, - деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Умарни қидириб одам жўнатдилар.
У келгач: - Эй Умар, қиличингни солиб қўй, - дедилар.
У: - Эй Расулуллоҳ, рост айтдингиз. Гувоҳлик бераманки, сиз ҳақ билан юборилгансиз, - деди.
Расулуллоҳ (с.а.в.): - Раббинг айтдики......, - дедилар.
Умар: - Сизни ҳақ билан юборилган зотга қасамки, шак-шубҳасиз (бўйсундик). Ва юзимда ғазаб ҳам кўринмайди, - деди.