loader

Ҳужурот сураси

1-оят. - Эй мўминлар, сизлар Аллоҳ ва Унинг расули олдида (яъни иккисининг изнисиз бирон  сўз ёки ишга ) қадам босманглар! Ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир.
Абдуллоҳ ибн Зубайр: - Бани Таъмим қабиласидан бир гуруҳ Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг олдиларига келди. Шунда Абу Бакр (уларга): - Қаъқаъ ибн Маъбад амр қилинган, - деса, Умар: - Йўқ, Ақроъ ибн Ҳабис амр қилинган, деди. Шунда Абу Бакр: - Сен фақат менга қарши бўлишни хоҳлайсан, - деди. Умар: - Сенга қарши бўлишни хоҳламадим, - деди. Улар тортишишди. Ҳаттоки, овозлари кўтарилиб кетди. Шунда бу ҳақда ......ояти “Улар олдиларига чиққунингизча сабр қилганларида ўзлари учун яхшироқ бўларди” оятигача нозил бўлди.  (Ҳужурот 1-5 оят) Бухорий ривояти.
 
2-оят. Эй мўминлар, (токи қилган яхши) амаллларингиз ўзларингиз сезмаган ҳолларингизда беҳуда-бефойда бўлиб қолмаслиги учун сизлар (пайғамбар билан сўзлашган пайтларингизда) овозларингизни пайғамбарнинг овозидан юқори кўтарманглар ва унга бир-бирингизга очиқ (дағал сўз) қилгандек очиқ-дағал сўз қилманглар!
Бу оят Собит ибн Қайс ибн Шаммос ҳақида нозил бўлган. Унинг қулоғи оғирроқ эди. Баланд овозда гапирарди. Бирор киши билан гаплашса, овозини кўтариб гапирарди. Кўпинча Расулуллоҳ (с.а.в) билан гаплашиб, овози билан у кишига азият берерди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Анасдан: - Ушбу ...... ояти нозил бўлганида, Собит ибн Қайс овозини пайғамбар овозидан юқори кўтарадиган киши мен бўламан. Мен дўзах аҳлиданман, - деди. Бу гап Расулуллоҳ (с.а.в.)га зикр қилинганида, у киши: - У жаннат аҳлидандир, - дедилар. Муслим ривояти
Ибн Абу Малика: Икки яхши киши ҳалок бўлишларига оз қолди: Абу Бакр ва Умар. Расулуллоҳ (с.а.в)га Бани Тамим одамлари келишганида, пайғамбар Расулуллоҳ  (с.а.в.) ҳузурида овозларини кўтариб юборишди. Битталари Ақр ибн Ҳабисга ишора қилса, иккинчиси бошқа кишига ишора қилди.
Абу Бакр Умарга: - Фақат менга қарши бўлишни хоҳладинг, - деди. Умар: - Сенга хилоф бўлишини хоҳламадим, - деди. Шу борада овозлари кўтарилиб кетди. Шунда Аллоҳ таоло ...... нозил қилди.
Ибн Зубайр айтади:
 
3-оят. Албатта Аллоҳнинг пайғамбари ҳузурида овозларини паст қилган зотлар – ана ўшалар Аллоҳ дилларини тақво учун имтиҳон қилган (яъни тақво имтиҳонидан ўтган) зотлардир. Улар учун мағфират ва улуғ ажр-мукофот бордир.
Ато ибн Аббосдан:  - “Овозларингизни кўтарманглар” ояти нозил бўлгач, Абу Бакр Расулуллоҳ  (с.а.в.) билан фақатгина сирдош биродардек гаплашишга қасам ичди. Шунда Аллоҳ таоло Абу Бакр ҳақида ..... оятини нозил қилди.
Ториқ Абу Бакрдан:  Расулуллоҳ (с.а.в.)га ..... ояти нозил бўлгач, Абу Бакр айтадики, - Мен ўзимга ўзим Расулуллоҳ  (с.а.в.) билан фақатгина махфий сирдош биродардек гаплашишга қасам ичдим.
 
4-оят. (Эй Муҳаммад), албатта (сизнинг аҳли-аёлларингиз истиқомат қиладиган) ҳужралар ортидан туриб сизни чақирадиган кимсаларнинг кўплари ақлсиз кимсалардир.
Зайд ибн Адҳам: - Расулуллоҳ  (с.а.в.) ҳужрада эдилар. Одамлар келиб: - Эй Муҳаммад, эй Муҳаммад, - деб нидо қила бошладилар. Шунда Аллоҳ таоло ....... нозил қилди.
Муҳаммад ибн Исҳоқ ва бошқалар: Бу оят Бани Тамим қабиласилик қўпол кишилар ҳақида нозил бўлган. Улардан бир гуруҳи элчи бўлиб, Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг ҳузурларига келиб, масжидга киришди. Ва у кишининг ҳужралари ортидан: - Эй Муҳаммад олдимизга чиқ. Бизнинг мақтовимиз зийнатдир, ёмонлашимиз шармандаликдир, - деб нидо қила бошлашди. Уларнинг қичқиришларидан Расулуллоҳ  (с.а.в.) азиятланиб, уларнинг олдиларига чиқдилар.
Улар: - Эй Муҳаммад биз сен билан (қавмимизнинг ҳурмати, ота-боболаримизнинг иззати ҳақида) мақтаниш учун келдик, - дейишди. Шунда улар ҳақида .......  нозил бўлди. Улар орасида Ақроъ ибн Ҳабис, Уяйна ибн Ҳисн, Забруқон ибн Бадр ва Қайс ибн Осимлар бор эди. Бу ўзаро мақтанишнинг қиссаси қуйидагичадир:  
Жобир ибн Абдуллоҳдан: - Бану Тамим Расулуллоҳ  (с.а.в.)га келиб эшик олдидан: - Эй Муҳаммад, олдимизга чиқ, бизнинг мақтовимиз зийнат, қоралашимиз шармандаликдир, - деб нидо қилишди. Расулуллоҳ  (с.а.в.) уларни эшитиб чиқдилар ва : - Мақтови зийнат, ёмонлаши шармандалик бўлган зот у Аллоҳдир, - дедилар.
Улар: - Биз Бани Тамимлик одамлармиз. Сен билан шеър айтишлик, мақтанишлик учун шоирларимиз ва хатибларимизни олиб келдик, - дейишди.
Расулуллоҳ (с.а.в.): - Мен шеър айтиш учун юборилмадим, мақтанишликка буюрилмадим, лекин (майли) келинглар, - дедилар. Шунда Забруқон ибн Бадр йигитларидан бирига: - Турда, фазлингни ва қавмингни фазлини зикр қилгин, - деди.
У туриб: - Ҳамд бўлсин Аллоҳгаким, у бизни халқларнинг яхшиси қилди. Бизга кўп мол-дунё берди. Хоҳлаган ишимизни қиламиз. Биз ер аҳлининг энг яхшилариданмиз. Саноғи, моли, қурол-яроғи энг кўп одамларданмиз. Ким бизнинг сўзимизни инкор қилса, бас, бизнинг сўзимиздан яхшироқ ва чиройлироқ сўзни келтирсин. Бизнинг саҳоватимиздан кўра яхшироқ саховатни келтирсин, - деди.
Шунда Расулуллоҳ  (с.а.в.) Собит ибн Қайс ибн Шаммосга: - Туриб жавоб қайтар, - дедилар. У туриб: Аллоҳга ҳамд бўлсин. Унга ҳамд айтаман, унга иймон келтираман, унга таваккал қиламан. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир, у ягонадир. Унинг шериги йўқдир. Ва гувоҳлик бераманки, Муҳаммад унинг қули ва расулидир. У киши амакиларининг ўғилларидан муҳожир ва ансорларни чақириб олдилар. Улар инсонларнинг энг ҳурматлилари эдилар. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, у бизни пайғамбарнинг ёрдамчилари, издошлари қилди. Дининга қувват берди. Биз инсонлар ла илаҳа иллАллоҳ деб гувоҳлик бермагунларича, улар билан жанг қиламиз. Ким шу сўзни айтса, моли ва жонини биздан ҳимоя қилиб сақлаб қолибди. Ким ундан юз ўгирса, биз уни  ўлдирамиз. Мен бу сўзимни айтдим. Аллоҳдан мўминлар мўминалар учун истиғфор айтаман, - деди. Шунда Забруқон ибн Бадр йигитларидан бирига: - Эй фалончи, турда, ўзингни ва қавмингни фазлини зикр қиладиган байтлар айт, - деди. У йигит туриб айтди:
Расулуллоҳ  (с.а.в.) Ҳассан ибн Собитга одам юбордилар. У борганда Ҳассон: - мендан нима  хоҳлайдилар, ҳозиргина хузурларида эдимку? – деди. Элчи: - Бни томим шоири хотибларини келтирибди. Расулуллоҳ  (с.а.в.) Собит ибн Қайсга буюргандилар уларга жавоб қайтарди. Уларнинг шоирлари гапирди. Энди сенга юбордилар жавоб қайтаришинг учун, - деди. Ҳассон келди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)унга жавоб қайтаришни буюрдилар. Шунда Ҳассон айтдики:
Шунда Ақроъ ибн Ҳабис туриб: Аллоҳга қасамки, мен булар келишмаган бир иш учун келдим. Мен бир шеър айтай, сен эшитгин, - деди. Расулуллоҳ  (с.а.в.): - Айтчи, - дедилар. У айтдики:
Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): - Тур эй Ҳасан жавоб қайтар, - дедилар. У туриб айтдики:
Шунда Ақроъ ибн Ҳабис туриб: Албатта Муҳаммад Ҳожадир. Аллоҳга қасамки, бу иш нималигини мен билмай қолдим. Уларнинг хатиби бизникидан кўра яхшироқ сўзларкан. Шоиримиз гапирганди, уларнинг шоирлари яхшироқ экан, -* дедида кейин Расулуллоҳ  (с.а.в.)га яқинлашиб: - Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан кўра ўзга илоҳ йўқ, сиз Аллоҳнинг элчисисиз, - деди. Шунда Р (с.а.в.)
дедилар. Кейин эса уларга ҳадялар бериб, турдилар ва Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг ҳузурларида гап кўпайиб, овозлар кўтарилди ва Аллоҳ таоло ушбу  ....  оятни Улуғ ажр сўзигача нозил қилди.  (Ҳужурот  1-2-3-оят)
 
6-оят.  Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирор хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб – текшириб кўринглар!
Бу оят Валид ибн Уқба ибн Абу Муит ҳақида нозил бўлган. Расулуллоҳ  (с.а.в.)уни закот йиғувчи қилиб Бани Мусталақ қабиласига юбордилар. Жоҳилиятда Валид билан Бани Мусталақ ўртасида адоват бор эди. Қавм унинг келаётганини эшитиб, Аллоҳ ва расулига ҳурмат юзасидан унинг истиқболига чиқишди. Шунда шуйтон уни “улар сени ўлдиришади”, - деб васваса қилди. Валид улардан қўрқиб, йўлдан қайтиб, Р (с.а.в) олдига борди ва : - Бани Мусталақ закотларини ман қилишди ва мени ўлдирмоқчи бўлишди, - деди. Бундан Расулуллоҳ  (с.а.в.)  ғазабланиб уларга қарши ғазот қилиш ҳаракатига тушдилар. Валиднинг қайтибкетганини одамлар билиб, Р (с.а.в) нинг олдиларига боришди ва: - Биз сизнинг элчингизни эшитиб, унинг истиқболига чиқдик, уни иззат билан кутиб олмоқчи бўлдик ва унга Аллоҳ таолонинг ҳаққи бўлган закотни бермоқчи бўлдик. У эса бирдан қайтиб қолди. Биз уни йўлдан сиздан келган мактуб қайтарди деб ўйладик. Шу хатда бизга ғазаб қилгансиз деб қўрқдик. Биз Аллоҳнинг ва унинг расулининг ғазабидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз, - дейишди. Шунда Аллоҳ таоло ....ни нозил қилди ва фосиқ деб Валид ибн Убани назарда тутди.
Ҳорис ибн Зирор айтади: - Мен Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг ҳузурларига боргандим. Мени исломга чақирдилар. Мен иқрор бўлиб исломга кирдим. Мени закот беришга чақирдилар. Мен қабул қилдим ва: - Эй Расулуллоҳ, мен қавмимга қайтиб, уларни исломга ва закот беришга чақираман. Ким менга ижобат қилса, закотини йиғаман. Фалон вақтда менга одам жўнатинг, мен сизга йиққан закотни келтираман, - дедим. Ҳорис ибн Зирор закотни йиғиб, Расулуллоҳ  (с.а.в.) одам жўнатиши керак бўлган вақт бўлгач, Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг одамлари кечикиб, келмай қолди. Шунда Ҳорис бу борада Аллоҳ ва Расулидан ғазаб (га сабаб бўладиган бир иш) бўлган деб ўйлади ва қавмининг катталарини чақириб: - Расулуллоҳ  (с.а.в.) менга бир вақт белгилаган эдилар, закотни олиб кетиш учун одам юбормоқчи эдилар. Р (с.а.в.)дан ваъдага хилоф иш ҳечам содир бўлмаган. Мен у кишининг норозиликлари, ғазаблари туфайлигина келмаяпти деб ўйлаяпмае. Биз Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг олдиларига  ўзимиз ьорамиз, - деди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)эса закотниолиб келиш учун Ҳориснинг олдига Валид ибн Уқбани юборган эдилар. Валид йўлга қиқиб маълум жойг етгач, қўрқиб қайтди ва : - Эй Расулуллоҳ, Ҳорис менга закотни бермади ва мени ўлдирмоқчи бўлди, - деди. Буни эшитиб Расулуллоҳ  (с.а.в.) Ҳорисга қарши қўшин жўнатдилар. Ҳорис ҳамроҳлари билан Мадинага келаётиб, йўлда қўшинни учратди. Қўшин Мадинадан чиққан эди. Улар: - Бу Ҳорис-ку, - дейишиб, уларни ўраб олишди. Ҳорис уларга: - Кимга қарши юборилдинглар? – деди. Улар: - Сенга қарши, - дейишди. У: Нима сабабдан? – деди. Улар: - Расулуллоҳ  (с.а.в.)сенга Валид ибн Уқбани  юборган эдилар. У қайтиб келиб сен закотни бермаганингни ва уни ўлдирмоқчи бўлганингни айтди, - дейишди. У: - Муҳаммадни Ҳақ билан юборган зотга қасамки, мен уни кўрмадим, мени олдимга келмади ҳам, - деди. Ҳорис Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг олдиларига кирганларида: Расулуллоҳ (с.а.в.): - Закотни ман қилибсан ва менинг элчимни ўлдирмоқчи бўлибсан, - дедилар. У: - Йўқ, сизни сизни юборган зотга қасамки, элчингизни кўрмадим, у менинг олдимга келмади. Элчингиз келавермагач, Аллоҳ ва Расулидан бирор норозилик бўлиб қолганлигидан қўрқиб келдим, - деди. Шунда Ҳужурот сурасидаги:
 
6.Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирор хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб – текшириб кўринглар!,
 
7. Ва билингларки, ораларингизда Аллоҳнинг пайғамбари бор. Агар у кўп иш(лар)да сизларга (иймони комил бўлмаган жоҳил қимсаларга) бўйсунса (яъни Аллоҳ томонидан ваҳий нозил бўлишини кутмасдан сизлар келтирган хабарларга ишонадиган бўлса), албатта сизлар бало-ммусибатларга дучор бўлур эдингизлар. Лекин Аллоҳ сизларга (иймони комил, тақво имтиҳонидан ўтган зотларга) иймонни суюкли қилди ва уни дилларингизга чиройли кўрсатди ҳамда сизларга куфрни, (Аллоҳ ва Пайғамбарга) итоатсизликни ва исённи ёмон кўрсатиб қўйди. Ана ўшаларгина (яъни иймон йўлида собитқадам бўлиб, куфр-исённи ёмон кўрган кишиларгина) Тўғри йўлга юргувчи зотлардир.
 
8-9 оятлар. (Бу) Аллоҳ томонидан бўлган фазлу марҳамат ва неъматдир. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидур,  оятигача нозил бўлди.  (Эй мўминлар), агар мўминлардан бўлган икки тоифа (бир-бирлари билан) урушиб қолсалар дарҳол уларнинг ўртасини ўнглаб қўйинглар! Энди агар улардан бирови иккинчисининг устига тажовуз қилса, бас то (тажовузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича сизлар тажовуз қилган (тоифа) билан урушинглар! Энди агар у (тоифа тажовузкорликдан) қайтса, сизлар дарҳол уларнинг ўртасини адолат билан ўнглаб қўйинглар. (Мудом) адолат қилинглар! Зеро Аллоҳ адолат қилгувчиларни суюр.
Анасдан: - Мен: - Эй Аллоҳнинг пайғамбари Абдуллоҳ ибн Убайнинг олдига борсангиз эди, - деди. Расулуллоҳ  (с.а.в.) унинг олдига бормоқчи бўлиб эшакни миндилар. Мусулмонлар пиёда йўлга тушдилар. У ер шўр тупроқли ердир. Р (с.а.в)унинг олдига борганида у: Мендан нарироқ тур. Аллоҳга қасамки, эшагингни сассиқ ҳиди менга азият беряпти, - деди. Буни эшитиб ансорлардан бир киши: - Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг эшаклпрининг ҳиди сенинг ҳидингдан яхшироқдир, - деди. Шунда Абдуллоҳ ибн Убайнинг қавмидан бир киши унинг тарафини олиб ғазаб қилди. Ҳар иккаласининг ҳам тарафдорлари бир-бирларига ғазаб қилишди. Ва ораларида хурмо шохлари, қўллар ва ковушлар билан уруш бўлди. Бизга етдики, улар ҳақида ..... ояти нозил бўлди. Бухорий ва Муслим.
 
11-оят. Эй мўминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмдан  масхара қилиб кулмасин – эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўмина) аёлларга (масхара қилиб кулмасинлар) – эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни, бир-бирингизни) мазах қилманглар ва бир-бирингизга лақаблар ташламанглар (яъни айримларингиз айримларингизга ёмон лақаблар қўйиб олманглар)! Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш (яъни мўмин кишининг юқорида манъ қилинган фосиқона ишлар билан ном чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса бас, ана ўшалар золим кимсаларнинг ўзидирлар.
Бу оят Собит ибн Қайс ибн Шаммос ҳақида нозил бўлган. Унинг қулоғи оғирроқ эди. Шунинг учун у Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг олдиларига борганида одамлар унга жой беришарди. У Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг ёнида ўтириб у кишини эшитарди. Бир куни борганида одамлар ўз жойларини эгаллаб ўтиришган эди. У: - Жой беринглар, жой беринглар, - деб одамларнинг елкаларини ошиб ўта бошлади. Шунда бир киши унга: - Ўтиришга жой топдингку, (ўша ерда) ўтирақол, - деди. Собит ғазабланган ҳолда ўтирди. Шунда бир киши ишора қилиб: - Ким у (гапирган), - деди. У киши: - Мен фалончиман, - деди. Шунда Собит: - Фалончининг ўғли, - деб унинг онасини исмини зикр қилди. Жоҳилиятда у ўша аёлнинг  исми билан уялтирилар, обрўси тўкилар эди. Ўунда у киши уялиб қуйи эгди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Шу оятдаги:  Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни масхара қилмасин.....
Бу оят Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг икки аёллари ҳақида нозил бўлган. Улар Умму Саламани масхара қилишган эди. У белини оқ кийим билан ўраб боғлаб олганди. Бир учини орқасига осилтириб олганди. Уни судраб юрарди. Буни кўриб Ойша Хафсага: - Орқасига осилтириб судраб юрган нарсага қара.асхара қилиши эди.
Анас айтади: - Бу оят Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг аёллари ҳақида нозил бўлган. Улар Умму Саламани камчилик билан уялтиришган эди.
Икрима ибн Аббосдан:  - София бинти Ҳай ибн Ахтоб Расулуллоҳ  (с.а.в.)га келиб: Аёллар мени уялтиришяпти, эй яҳудийнинг қизи Яҳудия дейишяпти, - деди. Шунда Р (с.а.в.): - сен: - менинг отам Хорун, амаким Мусо, эрим Муҳаммад, - демадингми? , - дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Ушбу оятдаги Бир-бирингизга лақаблар қўйиб олманглар  сўзи:
Абу Жубайра ибн Зох Ҳақ отаси ва амакиларидан, улар айтишдики: - Одимизга Расулуллоҳ  (с.а.в.)келдилар. Шунда бир киши бошқа бир кишини лақаби билан чақира бошлади. Р (с.а.в)га: - Эй Расулуллоҳ, у буни (яъни бу лақаб билан чақирилишини ёқтирмайди), - дейилди. Шунда .....нозил бўлди.
 
13-оят. Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли - туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз Ибн Аббос:  - Бу оят Собит ибн Қайс ҳақида нозил бўлган. У ўзига жой бермаганкиши ҳақида: - Фалончи аёлнинг ўғли, - деб айтган эди. Шунда Расулуллоҳ  (с.а.в.): - Фалончи аёлни зикр қилган ким? – дедилар. Собит туриб: - Эй Расулуллоҳ, менман, - деди. У киши: - Одамларнинг юзига қара, - дедилар. У қаради. У киши: - Эй Собит нима кўряпсан, - дедилар. У: - Оқ, қизил, қора (юзларни), - деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): - Сен улардан фақатгина дин ва тақво билангина афзал бўлишинг мумкин, - дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
Муқотил: - Макка фатҳа кунида Расулуллоҳ  (с.а.в.) Билолга Каъбанинг устига чиқиб азон айтишни буюрдилар.
Шунда Итоб ибн Усайд ибн Абу Айс: - Отамни бу кунни кўрмасдан жонини олган Аллоҳга Ҳамд бўлсин, - деди. Ҳорис ибн Ҳишом эса: - Муҳаммад муаззинликка шу қора қарғадан бошқа кишини тополмадими?, - деди. Суҳайл ибн Амр эса: Агар Аллоҳ бирор нарсани хоҳласа, уни ўзгартиради, - деди. Абу Суён эса: - Мен бирон нарса демайман. Осмоннинг Роббиси уни (Муҳаммадни) хабардор қилишидан қўрқаман, - деди. Шунда Жаброил (а.с.) келиб, Расулуллоҳ  (с.а.в.)га уларнинг гапларининг хабарини берди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)уларни чақириб айтган гаплари ҳақида сўрадилар. Ула иқрор бўлишди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди. Уларни насаблар билан фахрланишдан, молнинг кўплиги билан ғуруланиб мақтанишдан ва камбағалларни писанд қилмасликдан қайтарди.
Ибн Абу Малика: - Фатҳ кунида Билол Каъбанинг устига чиқди. Шунда айрим кишилар: - Эй Аллоҳнинг бандалари, мана шу қора қул Каъбанинг устида азон айтадими?, - дейишди. Баъзилар эса: - Агар Аллоҳ бунга ғазаб қилса, албатта уни ўзгартиради, - дейишди шунда Аллоҳ таоло .....ни нозил қилди.
 
14-оят. Аъробийлар: “Иймон келтирдик” дедилар. (Эй Муҳаммад, уларга) айтинг: “Сизлар иймон келтирганларингиз йўқ, лекин сизлар “Бўйинсундик”, денглар, (чунки ҳали-ҳануз)” иймон дилларингизга кирган эмасдир. Агар сизлар Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этсангизлар У зот сизларга (қилган яхши) амалларингиздан (яъни уларнинг савобидан) бирон нарсани камитмас. Албатта Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир”.
Бу оят Бани Асад ибн Хузайма қабиласидан Аъробийлар ҳақида нозил бўлган. Улар қурғоқчилик йилида Мадинага Расулуллоҳ  (с.а.в.)нинг ҳузурларига келишди ва ла илаҳа иллАллоҳ Муҳаммадун расулуллоҳ, -деб гувоҳлик беришди. Қалбларида са иймон келтирмадилар. Мадина кўчаларида фасод қилиб юрдилар. Нарх-навони кўтариб юбордилар. Улар Р (с.а.в.)га: Ҳузурингизга мол-дунё ва бола-чақаларимиз билан келдик. Бану Фалон сиз билан жанг қилганидек, сизга қарши жанг қилмадик. Бас, сиз бизга садақа беринг, - дейишиб у кишига миннат қила бошлашди. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.

Орқага Олдинга