loader

Нажм сураси

32-оят. Улар (яъни жаннатга сазовор бўлганлар) кичик хатолардан бошқа катта гуноҳлардан ва бузуқликлардан йироқ бўладиган зотлардир. Албатта Парвардигорингизмағфирати кенг зотдир. У сизларни (яъни оталарингиз Одамни) Ўзи ердан-тупроқдан пайдо қилган пайтиданоқ ва сизлар оналарингизнинг қорнида ҳомила бўлган пайтингизданоқ жуда яхши билгувчидир. Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! У тақводор бўлган кишиларни ҳам жуда яхши билгувчидир.
Собит ибн Ҳорис ал-Ансорий: Агар яҳудларнинг кичкина гўдак боласи ўлса, улар: - у сиддиқдир, - дейишарди. Бу хабар Расулуллоҳ  (с.а.в.)га етганида, у киши: - Яҳудлар ёлғон гапирибди, Аллоҳ онасининг қорнида халқ қилган бирон жон йўқки, у шақий (бадбахт) ёки Саид (бахтли) бўлади, - дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди.
 
33-34-оятлар: (Эй Муҳаммад, иймондан) юз ўгириб кетган  ва озгина (мол) бериб, (кейин шарт қилинган молни беришни) тўхтатган кимсани  кўрдингизми?
Ибн Аббос, Саддий, Калбий ва Мусайб ибн Шурайк: Бу оят Усмон ибн Аффон ҳақида нозил бўлган. У садақа қилар эди ва яхшиликка инфоқ қиларди. Шунда эмикдош биродари Абдуллоҳ ибн Абу Сарҳ унга: - Сен нима иш қиляпасн ўзи? Бу ҳолатда сенда ҳеч нарса қолмайдику!, - деди. Шунда Усмон: - Менинг кўп хатога гуноҳларим бор. Мен қилаётган ишим билан Аллоҳ субҳанаҳа ва таъаланинг розилигини истаяпман. Унинг кечиришини умид қилаяпман, - деди. Шунда Абдуллоҳ унга: - Сен менга туянгни анжомлари билан бер. Мен эса сенинг гуноҳларингни барчасини ўз бўйнимга оламан, - деди. Усмон унга туясини берди ва шунга гувоҳ келтирди-да, бераётган садақа ва инфоқларининг бир қисмини тўхтатди. Шунда Аллоҳ таоло .....ни нозил қилди. Буни кўриб Усмон олдингидан кўра яхшироқ ва кўпроқ садақа қилишга қайтди.   
Мужоҳид ва ибн Зайд: - бу оят Валид ибн Муғира ҳақида нозил бўлган. У Расулуллоҳ  (с.а.в.)га эргашган эди. Шунда айрим мушриклар уни айблаб: - Нима учун ота-боболар динини тарк этдинг, уларни адашганга чиқардинг ва улар дўзахда деб ўйлаяпсан, -дейишди. У: - Мен Аллоҳнинг азобидан қўрқдим, - деди. Шунда мушрик унга кафил бўлдики: агар у унга мошдан берса, ва яна ширкига қайтса, у ундан Аллоҳ субҳанаҳу ва таъаланинг азобини кўтаради. Буни эшитиб Валид ўша ўзини айблаб, Аллоҳнинг азобини ундан кўтармоқчи бўлган мушрикка ваъда қилган нарсасининг баъзи қисмини берди. Кейин эса бахиллик қилиб баъзи қисминибермади. Шунда Аллоҳ ушбу оятни нозил қилди.
 
43-оят. Албатта кулдирган ҳам, йиғлатган ҳам Унинг Ўзидир.
Ойша (р.а.): - Расулуллоҳ  (с.а.в.)кулишиб турган бир қавм олдидан ўтиб қолдилар ва : - Мен билган нарсани билганингизда эди кўп йиғлаб оз кулган бўлардингиз, - дедилар. Шунда Жаброил (а.с.) Аллоҳнинг ......сўзини олиб тушди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)уларнинг олдиларига бориб: - Ҳали 40 қадам ҳам юрмаган эдимки, Жаброил (а.с.) олдимга келиб: Уларнинг олдига бор ва уларга: - Албатта Аллоҳ азза ва жалла ....... деди, - деб айт, - деди, - дедилар.

Орқага Олдинга