loader

Жумъа сураси

11-оят. (Эй Муҳаммад), қачон улар бирон тижоратни ёки ўйин-кулгини кўриб қолсалар ўшанга қараб сочилиб-тарқалиб кетурлар ва сизни (минбарда) тик турган ҳолингизда тарк қилурлар.
Жобир ибн Абдураҳмон: Расулуллоҳ  (с.а.в.)жума кунида ҳутба қилаётган эдилар. Бирдан Мадинага келаётган карвон кўринди .одамлар унга қараб туриб кетишди. Ҳаттоки, 12 кишигина қолди. Шунда Аллоҳ таъало..... нозил қилди. Бухорий ривояти
Жобир ибн Абдуллоҳдан: Биз жумада Расулуллоҳ  (с.а.в.)билан бирга эдик. Шунда таом ортиб карвон ўтиб қолди. Уни кўриб одамлар чиқишди. Фақат 12 кишигина қолди. Шунда жума ояти нозил бзлди. Бухорий ва Муслим
Муфассирлар айтишади: Мадиналикларга очлик ва қимматчилик каби зарарлар етди. Шунда Дихя ибн Ҳалифатул Калбий шомдан тижорат билан келди. Унинг келганини одамларга эълон қилдирилиб ноғора чалинди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)жума кунида хутба қилаётган эдилар. Одамлар унинг карвонига қараб кетишди. Масжидда 12 кишигина қолишди. Абу Бакр, Умар ҳам улар орасида эди. Шунда ушбу оят нозил бўлди. Шунда Р (с.а.в.): - Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, сизлардан ҳеч ким қолмасдан ҳаммангиз карвоннинг кетидан кетсангиз, албатта Водий олов бўлиб оққан бўларди, - дедилар.

Орқага Олдинга