loader

Талоқ сураси

1-оят. Эй пайғамбар, қачон сизлар (яъни мўминлар)  аёлларингизни талоқ қилсангизлар, уларнинг иддаларида (яъни поклик пайтларида) талоқ қилинглар ва идда сақланглар! Парвардигорларингиз бўлмиш Аллоҳдан қўрқинглар! (То иддалари тугагунча) уларни (ўзлари яшаб турган) уйларидан ҳайдаб чиқарманглар ва улар ўзлари ҳам чиқиб кетмасинлар. Фақат улар очиқ фаҳш ишни (яъни бузуқлик ёки беҳаёлик каби қилиқларни) қилсаларгина (яшаб турган уйларидан ҳайдаб чиқарилурлар). Бу Аллоҳнинг қонун-чегараларидир. Кимки, Аллоҳ чегараларидан тажоввуз қилиб ўтса, аниқки, у ўзига зулм қилибди. Сиз билмассиз, эҳтимол Аллоҳ бу (талоқ)дан кейин бирон ишни пайдо қилар.
Қутода Анасдан: Расулуллоҳ  (с.а.в): - Хафсана талоқ қилдилар. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди. У кишига: - Уни қайтариб ол, у кўп рўза тутувчи, кўп намоз ўқигувчидир. У жаннатдаги аёлларингнинг ва хотинларингнинг биридир, - дейилди.
Саддий: Бу оят Абудллоҳ ибн Умар ҳақида нозил бўлган. У аёлини ҳайз ҳолида талоқ қилди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)унга уни қайтариб олишни ва токи пок бўлгунича ушлаб туришни буюрдилар, сўнг яна бошқа ҳайз кўради. Кейин пок бўлгач, агар хоҳласа, қўшилишдан олдин, яъни яқинлашмасдан туриб уни талоқ қилади. Мана шу Аллоҳ буюрган иддадир.
Нофиъ ибн Умардан: У хотинини ҳайз ҳолида бир талоқ қилди. Расулуллоҳ  (с.а.в.)унга хотинини қайтариб олишни, сўнг токи пок бўлиб, кейин яна бошқа ҳайз кўриб, ўша ҳайзидан пок бўлгунча уни ўзида ушлаб туришни буюрдилар. Шундан кейин уни талоқ қилишни хоҳласа, ҳайздан покланган ҳолида у билан қўшилмасдан туриб уни талоқ қилади. Ман ашу аёллар талоқ қилинадиган иддадир. Аллоҳ шунга буюргандир.
 
2-3-оятлар: Энди (қачон талоқ қилган аёлларингизни идда) муддатлари битиб қолса, бас, уларни яхшилик билан олиб қолинглар (яъни қайта никоҳларингизга олинглар) ёки яхшилик билан (яъни ҳаққи маҳрларини бериб) ажрашинглар. Ва (ярашиб олиб қолаётган ёки ажрашиб кетаётган чоғларингда) ўзларингиздан (яъни мусулмонлардан) бўлган икки адолат соҳибини гувоҳ қилинглар ва (гувоҳ бўлгувчилар) гувоҳликни Аллоҳ учун тўкис адо қилинглар! Бу (ҳукм)дан фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчи бўлган киши панд-ибрат олур. Ким  Аллоҳдан қўрқса (яъни юқорида мазкур бўлган талоқ қилиш қонун-қоидаларига Аллоҳдан қўрққани учун риоя этса) У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга етарлидир. Албатта Аллоҳ ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчидир. (Унинг хоҳишига қарши тургувчи кимса йўқдир). Дарҳақиқат Аллоҳ барча нарса учун миқдор-ўлчов қилиб қўйгандир. (Яъни, ҳаётда рўй берадиган ҳар бир яхши – ёмон воқеа-ҳодиса ёлғиз Аллоҳ хоҳлаган – белгилаган вақт ва ўлчовда рўй беради).
Бу оят Авф ибн молик ал-Ашжаий ҳақида нозил бўлган. Унинг ўғлини мушриклар асир олишди. Шунда у Расулуллоҳ  (с.а.в.)га бориб қашшоқликдан шикоят қилди ва : - Душман ўғлимни асир олди, онаси жуда безовта бўляпти, бизни нимага буюрасиз, - деди. Р (с.а.в.): - Аллоҳдан тақво қил ва сабр қил, сени ва аёлингни “ла ҳавла ва қуввата илла биллаҳи”ни кўп айтиб юришга буюраман, - дедилар. У уйига қайтиб хотинига: - Расулуллоҳ  (с.а.в.)мени ва сени “ла ҳавла ва қуввата илла биллаҳи” ни кўп айтиб юришга буюрдилар, - деди. Хотини: Қандай ҳам яхши нарсага буюрибдилар, - деди. Улар айта бошладилар. Шунда душман ўғлидан ғофил қолди. У душманнинг қўй подасини ҳайдаб отасининг олдига келди. Қўйлар 4000та эди. Шунда ушбу оят нозил бўлди.
Жобир ибн Абдуллоҳ: Ушбу .....ояти камбағал бир Ашжаълик киши ҳақида нозил бўлган. Оиласи катта, даромади жуда кам эди. Шунда Расулуллоҳ  (с.а.в.)га бориб (нарса) сўради. У киши: - Аллоҳдан тақво қил ва сабрли бўл, - дедилар. У аҳллари олдига қайтди. Улар: - Расулуллоҳ  (с.а.в.)сизга нима бердилар, -* дейишди. У: - Менга ҳеч нарса бермадилар, Аллоҳдан тақво қил ва сабр қил дедилар, - деди. Озгина муддатдаен кейин унинг ўғли қўй подасини ҳайдаб келди. Душман уни асирга олганди. Шунда у бориб Р (с.а.в.)дан қўйлар ҳақида сўради. Р(с.а.в.): - Улар сенгадир, - дедилар.
 
4-оят. Аёлларингиз орасидаги (кексайиб қолгани сабабли) ҳайз кўришдан  умид узганлари, агар сизлар (уларнинг иддалари қанча давом этиши хусусида) шубҳалансангизлар, бас, (билингизки), уларнинг иддалари уч ойдир, яна (ҳали -ҳануз) ҳайз кўрмаган (аёллар)нинг (иддалари ҳам уч ойдир). Ҳомиладор (аёл)ларнинг (идда) муддатлари ҳомилаларини қўйишлари (яъни кўз ёришларидир). Ким Аллоҳдан қўрқса (Аллоҳ) унинг ишини осон қилур.
Муқотил: Талоқ қилинган аёллар ўзларини ўйлаб идда ўтирадилар..... ояти нозил бўлгач, Холлад ибн Нўмон ибн қайс ал-Ансорий : - Эй расулуллоҳ, ҳайз кўрмай қолган аёлнинг ва ҳалигача ҳайз кўрмаган аёлнинг ва ҳомиладор аёлнинг иддалари қандай бўлади, - деб сўради. Шунда Аллоҳ таъало ушбу оятни нозил қилди.
АбуУсмон Амр ибн солим: Бақара сурасида талоқ қилинган аёл ва эри ўлган аёлнинг иддалари  ояти нозил бўлгач, Убай ибн Къаб: - Эй Расулуллоҳ, Мадина аҳлининг аёллари айтишдики: - Бу оятда зикр қилинмаган аёллар қолиб кетишдику, - деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): - Ким экан улар, - дедилар. У: (ҳайз ёшига етмаган ёшлар, ҳайздан ўтган қарилар ва ҳомиладор аёллар, - деди. Шунда Аллоҳ ......оятнинг охиригача нозили қилди.

Орқага Олдинга