1-2-оятлар: У (пайғамбар алайҳис-салом) ўзининг олдига кўзи ожиз киши келгани учун қош чимирди ва (ундан)ю з ўгирди.
Кўзи ожиз киши Абдуллоҳ ибн Умму Мактумдир. Расулуллоҳ (с.а.в.)Утба ибн Робиа, Абу Жаҳл ибн Ҳишом, Аббос ибн Абдулмутуллиб ва Халафнинг икки ўғли Убай ва Умайялар билан суҳбатлашиб турган эдилар. Уларни Аллоҳга чақириб, исломга киришларидан умидвор бўлиб тургандилар. Шунда Ибн Умму Мактум келиб туриб: - Эй Расулуллоҳ, Аллоҳ сизга билдирган нарсалардан менга ҳам беринг, - деди ва Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бошқалар билан машғулликларини билмасдан такрор-такрор нидо қила бошлади. Ҳаттоки, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг юзларида кароҳият – ёқтирмаслик зоҳир бўлди. У кишининг сўзларини бўлгани учун. Ўзларича: - Мана бу аслзодалар – бошлиқлар унинг атбоълари фақат кўрлар, паст одамлар ва қуллар экан, - деб ўйлаяптилар, - дедилардаундан юз ўгириб қош чимириб олдилар. Суҳбатлашиб турган қавмга қараб олдилар. Шунда Аллоҳ ушбу оятларни нозил қилди. Шундан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.)уни икром қилиб, агар кўрсалар: - Роббим у орасида менга танбеҳ берган киши ҳуш келибсиз, - дер эдилар.
Ҳишом ибн Урва Ойшадан: - .........ояти аъмо (кўр) Ибн Умму Мактум ҳақида нозил бўлган. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳузурларида мушрикларнинг катталари бор эди. У бориб: - Эй Расулуллоҳ, мени тўғриликка бошлагин, - деб айта бошлади. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.)ундан юз ўгириб, бошқаларга юзлана бошладилар. Шу ҳақда ........ нозил бўлди.
Ҳоким ўз саҳиҳида ривоят қилган.
37-оят. (Чунки) улардан ҳар бир киши учун у кунда ўзига етарли ташвиш бўлур!
Анас ибн Молик: Ойша Р (с.а.в.)га: - Биз қиёмат куни яланғоч ҳолда тўпланамизми? – деди. У киши: - Ҳа, - дедилар. У: - Қандай ёмон шармандалик!, - деди. Шунда Аллоҳ таъало ......нозил қилди.