Бу суранинг нозил бўлиши сабабларини биз ушбу китобнинг аввалида зикр қилдик.
15-18-оятлар: Йўқ! Қасамки, агар у (бундай гумроҳликдан) тўхтамаса, албатта биз унинг пешона сочидан- ўша ёлғончи, адашган пешона сочидан тутарми-да, (жаҳаннамга отурмиз)! Бас, у ўзининг жамоасини (ёрдамга) чақираверсин! Биз эса азоб фаришталарини чақиржакмиз!
Бу оятлар Абу Жаҳл ҳақида нозил бўлган. Ибн Аббос айтади: - Расулуллоҳ (с.а.в.)намозь ўқиётган эдилар. Шунда Абу Жаҳл қилиб: - Сени бундан (намоз ўқишдан) қайтарган эмасмидим, - деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.)унга қараб унга қаттиқ гапирдилар. Шунда Абу Жаҳл: - Ҳали сен мени қўрқитяпсанми, Аллоҳга қасамки, Маккада мендан кўра жамоаси кўпроқ киши йўқдир. Сен буни биласан, деди. Шунда Аллоҳ таъало ...... нозил қилди.
Ибн Аббос айтади: - Аллоҳга қасамки, агар у жамоатларини чақирганида эди Аллоҳ таъалонинг забониялари (дўзах фаришталари)ни уни тутишган бўларди.