Муқотил: Расулуллоҳ (с.а.в.)Кинона қабиласининг бир уруғига қарши сария (кичик отряд) жўнатдилар. Сарияга мунзир Ибн Амр ал- Ансорийни бошлиқ қилдилар. Улардан ҳеч бир хабар келавермагач, мунофиқлар : - Уларнинг барчалари ўлдирилган, - дедилар. Шунда Аллоҳ таъало бу сария ҳақида хабар бериб, ҳарсиллаб чопадиган отларга қасам, нозил қилинди. Яъни ўша сария миниб кетган отлар.
Икрима ибн аббосдан: Расулуллоҳ (с.а.в.)отлиқ қўшин жўнатдилар. Улар ҳеч бири хабар қилмасдан бир ой кейин чўлда қолиб кетдилар. Шунда харсиллаб чопадиган отларга қасам сураси охиригача нозил бўлди. Харсиллаб, яъни бурун катаклари билан.