loader

АНҚАРА ЖАНГИ

Милодий 1402 йилнинг 20 июлида соҳибқирон Амир Темур ва Усмонли турк султони Боязиб Биринчи Елдирим (1389-1402) қўшинлари ўртасида Анқара ёнида бўлган уруш. Унда ҳар икки тарафдан 200 минг жангчи қатнашди. Шиддатли жангдан сўнг турк қўшинлари мағлубиятга учради, Боязиднинг ўзи асир олинди. Темур лашкарлари Боязид қўшинларининг қолган-қутганини таъқиб қилиб, Туркиянинг бурс ашаҳрини эгаллади ва Мармар денгизига чиқиб олди. Анқара жанги усмонли турк салтанатининг марказлашувини ва Қустантания, яъни Константинопол (ҳозирги Истанбул) нинг турклар томонидан эгалланишини кечиктириб юборди.