loader

АСҲОБУР-РОСС

Луғатда «Қудуқ эгалари» деган маънода. Қуръони каримнинг Фурқон сурасида «Од,Самуд ва қудуқ эгаларини эсланг», деган ояти карима бор (38-оят).Ана шу қудуқ эгалари Аллоҳ таоло юборган даъватларга осийлик қилиб, Унинг пайғамбари Шуайб алайҳиссаломни ёлғончига чиқарганлари сабабли қудуққа қулаб ҳалок бўлишган. «Росс» истилоҳи ичи мустаҳкам бўлмаган, нураб турган қудуқни англатади.