Луғатда «тўлқинсимон изли» деган маънода. Пайғамбар алайҳиссаломнинг қиличлари номи. Исломдан аввал ҳам машҳур бу қилич Расулуллоҳга (с.а.в.) ўтгунича маккалик Мунаббиҳ ибн Ҳажжожга тегишли бўлган. Бадр жангида ўлжа қилиб олингач, у Расули акрамга тақдим қилинган. Пайғамбаримиз вафотларидан кейин қилич Ҳазрати Алига ўтди.