loader

ИСТИҲСОН

Луғатда «бир нарсани яхши деб ҳисоблаш» маъносида ишлатилади. Усул истилоҳида мужтаҳиднинг очиқ-равшан қиёсдан махфий қиёсга, куллий ҳукмдан жузъий ҳукмга ўтиши «истиҳсон» дейилади. Истиҳсонни шаръий ҳукм олинадиган манба деб аташ борасида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Ҳанафий мазҳабидаги уламолар истиҳсонга асосланиб ҳукм чиқаришган.